Dazmol bilan ishlash,kiyimlarni tikishga qo’yiladigan talablar.
Тикувчилик буюмларини намлаб –иситиб ишлов бериш деганда деталь ёки буюмни махсус жихозлар ёрдамида намлик, иссиқлик ва босим билан махсус ишлаш тушунилади. Кийим тикишда намлаб - иситиб ишлаш жами ишнинг 15- 25 %ни ташкил этади.
Намлаб – иситиб ишлаш кийимларни тикиш жараёнида ва тайёр буюмни пардозлашда бажарилиши мумкин.
Тикув буюмларининг сифати ва ташқи кўриниши кўп жиҳатдан тикиш жараёнидаги ва узил-кесил пардозлашдаги намлаб-иситиб ишлашга боғлиқ бўлади.
Прессларнамлаб –иситиб ишлашдаги энг сермеҳнат операцияларни механизациялаштиришга , иш унумини оширишга , ишлов сифатини яяхшилашга ва ишчилар меҳнатини енгиллаштиришга имкон беради. Пресслар бир – биридан юритмасининг типи, пресслаш кучи ва ёстиқчанинг хили билан фарқ қилади. Прессларнинг юритмали механик, электр, пневматик ва гидравлик бўлиши мумкин.
Буғ- ҳаво манекенлари елкали кийимларни узил – кесил намлаб-иситиб ишлаш учун мўлжалланган. Манекен вентилятор, асос ва иссиққа чидамли газламадан маълум ўлчамли гавда шаклида тикилган ғилоф кийдирилган асосдан иборат.
Намлаб-иситиб ишлов беришда қуйидаги шартларга риоя қилиш керак:
|
1.Деталл олдин намланиб ёки буғланиб, кейин намлик батамом қуригунча дазмолланади.
|
2.Чокни ёриб дазмоллашдан олдин, уни икки томонидан солқисини кириштириб дазмоллаш керак. Кейин чок, чок ҳақлари деталга зич ёпишадиган бўлгунча ёриб дазмолланади.
|
3.Кийимларнинг тескари томони дазмолмато қўймасдан, ўнги томони эса дазмолмато қўйиб дазмолланади.
|
4.Дазмолда намлаб-иситиб ишлов бериш асосан тескари томондан, прессларда эса ўнг томондан бажарилади.
|
5.Дазмоллангандан кейин ҳам кўкланган иплар изи қоладиган газламалардан тикилган деталлар (бортлар, ёқалар,этак ва ҳ.к.) зийларига намлаб-иситиб ишлов беришни икки бўлиб бажариш тавсия этилади: олдин сал намлаб ёки бутунлай намламасдан, кейин эса (кўклов ипларини олиб ташлаб) деталь керагича намланиб дазмолланади.
|
6.Намлаб-иситиб ишлов берилганда кийим деталлари ўнгида юзага келадиган ялтироқ жойлар буғлаб йўқотилади.
|
7.Оч рангли материаллардан тикилган кийимларга намлаб-иситиб ишлов беришда дазмоллаш столлари ва пресс ёстиқлари устига оч рангли газлама
қоплаб қўйилади.
|
8.Узил-кесил намлаб-иситиб ишлов берилгандан кейин кийимга берилган шакл тўлиқ барқарор бўлиб қолгунча уни осилган ҳолда қуритиш керак.
|
9.Намлаб-иситиб ишлов беришнингасосийпараметрлари температура, босим, ишловберишдавомийлиги (вақт) ва намланганлик даражаси ҳисобланади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |