Дарёларнинг сув сатҳи режими ва уни кузатиш



Download 54 Kb.
bet1/2
Sana19.02.2022
Hajmi54 Kb.
#459893
  1   2
Bog'liq
Дарёларнинг сув сатҳи режими ва уни кузатиш



Дарёларнинг сув сатҳи режими ва уни кузатиш
Режа:

  1. Дарёларнинг сув сатҳи режими ва уни кузатиш

  2. Сув ўлчаш постларини ташкил этиш тамойиллари,улардаги баландлик ва ҳисоб системаси

Гидрометрияда дарё ва бошқа сув объектларининг сув сатҳини кузатишга, аниқ ўлчашга алоҳида эътибор берилади. Бу мавзуда асосий эътибор сув сатҳининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ва тебраниш характерларини ёритишга қаратилган.


Дарёлар ва бошқа сув объекларидаги сув миқдори вақт мабойнида ўзгариб туради. Натижада сув сатҳи ҳам тебраниб туради. Мана шу ўзгариш жараёнини кузатиш, унинг ўзига хос қонуниятларини очиш, ўзгаришга сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш муҳим ҳисобланади.
Сув сатҳининг тебраниш характери ва қийматлари бир қанча табиий географик омилларга боғлиқдир. Вақт нуқтаи назаридан сув сатҳининг тебранишини қуйидаги муддатларга бўлиб ўрганиш анча қулайлик келтириб чиқаради:
1) сув сатҳининг кўп йиллик тебраниши;
2) сув сатҳининг йиллик тебраниши;
3) сув сатҳининг фаслий тебраниши;
4) сув сатҳининг кунлик тебраниши.
Сув сатҳининг кўп йиллик тебраниши асосан иқлимнинг атмосфера циркуляцияси таъсирида кўп йиллик циклли тебранишига боғлиқ ҳолда кечади. Атмосфера ёғинлари кўп ёққан йилларда деярли барча сув объектларида сув сатҳи ҳам кўтарилади. Бундан ташқари сув сатҳининг кўп йиллик тебраниши геологик, тектоник жараёнларга ҳам боғлиқдир. Музлик сувлари ҳисобига тўйинадиган дарёларда эса ҳаво ҳарорати ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Дарёларда сув сатҳининг йиллик тебраниши асосан шу йилнинг метеорологик шароитига боғлиқ бўлади. Агар ўрганилаётган йилда атмосфера ёғинлари миқдори кўп бўлиб, намлик катта бўлса, сувсатҳинингтебранишамплитудасиҳамкаттабўлади.
Сув сатҳининг фаслий тебраниши дарё ҳавзасининг табиий – географик шароитига боғлиқ бўлади. Бунда дарёнинг жойлашиш ўрни, баландлиги муҳим роль ўйнайди. Дарёлар сув сатҳининг фаслий тебранишга ёз ойларида сув ўсимликлари, қиш ойларида эса музлаш ҳодисалари таъсир кўрсатиши мумкин.
Сув сатҳининг кунлик тебраниши кўпроқ дарёларнинг денгизга қуйилиш жойларида (шамолтаъсирида) ва музликлардан бошланадиган кичик сойларда кузатилади.
Дарёлар сув сатҳини кузатишда насосий мақсад гидротехник иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш учун керакли маълумотларни олишдир. Дарёлар, сойлардаги сув сатҳининг ўзгариш қонуниятларини билмасдан туриб, уларда биронта кўприк, тўғон, канал каби сув иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш мумкин эмас.
Сув сатҳини кузатиш барча гидрометрик ишларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Гидрометрияда сув сатҳини кузатиш маълумотларидан дарёлардаги оқим миқдорини аниқлашда ҳам фойдаланилади. Бунинг учун сув сатҳи билан сув сарфи орасидаги боғланиш, яъни сув сарфи эгри чизиғи графиги чизилади.

Download 54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish