Covid-19 – Коронавирус пандемияси муносабати билан корхонада қўшимча карантин чора-тадбирларини белгилаш тўғрисида



Download 40 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi40 Kb.
#65056
Bog'liq
2 5204074845926590011
1-TEZIS, qoraqalpogiston 1917 1924 yillarda, qoraqalpogiston 1917 1924 yillarda, 9 Endokrin tizimi, Amaliy 9. Nurimova Dildora, 2 embriologiya , Tushuncha va hukm (Mulohaza)., informatika f.o'.m mustaqil ish, 2 5204074845926590010, 2 5233636294076139653, Сострадание-и-уважение-к-человеку-в-рассказе-А.П.-Платонова-«Юшка», summa, summa, Abdisaliev Musabek.Psixologiya

Б У Й Р У Қ



201__ й. «__» ________

____-сон

_______________ш.





COVID-19 – Коронавирус пандемияси муносабати билан қўшимча карантин чоралари белгиланганлиги муносабати билан туман халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактаб фаолиятида қўшимча чоралар белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги


ПФ-5969–сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони юзасидан Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 мартдаги “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътиллари беришнинг вақтинчалик тарти тўғрисидаги” ҳамда “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимлар масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги” Низомлари ижросини таъминлаш ҳамда COVID-19 – Коронавирус пандемияси муносабати билан қўшимча чораларни белгилаш мақсадида, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги
ПФ-5969–сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Коронавирус эпедемияси шароити Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 18-моддасига мувофиқ ходимларнинг меҳнати учун ўзига хос хусусиятларни белгилашга сабаб бўладиган алоҳида объектив омил сифатида қайд этилсин.
3. Туман халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактабнинг Ички меҳнат тартиби қоидаларига ходимларнинг масофадан туриб – уй режимида ишлаши, бундай иш режимларидаги меҳнатни ташкил қилиш ва иш ҳақи тўлашга доир қўшимчалар киритилиши мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Шу муносабат билан, туман халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактабнинг Ички меҳнат тартиби қоидаларига
1-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
4. Карантин вақтидаги вирусдан ҳимоя қилиш мақсадида, ходимлар меҳнат фаолияти жиҳатидан қуйидаги тоифаларга бўлинсин:
- меҳнат таътилига чиқадиган ходимлар;
- иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқадиган ходимлар;
- масофадан – уйдан туриб ишлаш режимига ўтказиладиган ходимлар;
- меҳнат фаолиятини давом эттирадиган ходимлар.
5. Жорий йилнинг 25 мартидан бошлаб:
йиллик меҳнат меҳнат таътилига чиқадиган ходимлар рўйхати 2-иловага;
иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериладиган ходимлар рўйхати 3-иловага;
масофадан туриб – уйдан туриб ишлаш режимига ўтказиладиган ходимлар рўйхати 4-иловага;
меҳнат фаолиятини мактабда туриб давом эттирадиган ходимлар рўйхати
5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Меҳнат кодексининг 148-моддасига асосан йиллик меҳнат таътилига кетадиган ходимларга ўртача ойлик иш ҳақи тўловлари тўланиши, бу ходимларнинг меҳнат таътилига кетиш олдидан тўлаб берилиши белгилаб қўйилсин.
7. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирча 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга берилиши белгилаб қўйилсин.
8. Мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари 1 кунлик муддатда иш фаолиятини мактабда туриб давом эттирадиган ходимларни вирусдан сақловчи барча хавфсиз воситалар (ҳимоя ниқоблари, махсус қўлқоплар ҳамда антисептик воситалар) билан тўлиқ таъминласин.
9. Масофадан туриб – уй режимига ўтадиган ходимларнинг меҳнат фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилсин:
уларнинг иш вақти Меҳнат кодексининг 116-моддасига мувофиқ нормал иш вақти режими (якшанба дам олиш куни), соат 9.00 дан 18.00 га қадар бўлган иш вақти (соат 13.00 дан 14.00гача тушлик вақти)) асосида;
уйда бажарилган меҳнат унумдорлиги нормалари ёки ишбай нархлар томонларнинг келишувига кўра, нормал иш вақти ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши;
(ёки, иш берувчи ва ходимларнинг келишувига мувофиқ, масофадан туриб, онлайн тартибида кунлик ҳисобдорлик тартибига тўлиқ риоя қилинган тақдирда бу иш учун ходимларга одатий нормал иш вақти тартибида – табель тартибида асосида иш ҳақи тўланиши);
вазифалар мактаб директорининг мактаб директори ўринбосарларига, мактаб директори ўринбосарларининг эса мактаб ходимларига онлайн режимида кунлик даврий ҳисоботлар бериб борилиши, соат 18.00 га қадар эса умумий якуний тақдим этилиши орқали қабул қилиниши;
уйдан туриб бажарилган ишлар учун ходимнинг иш ҳақи миқдори иш берувчининг ўз ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари сингари бўлиши белгилаб қўйилсин.
12. Белгилаб қўйилсинки, мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари мактаб директорига меҳнат қонунчилигидан келиб чиқиб, йиллик меҳнат таътилига, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериладиган ва иш фаолияти масофадан туриб – уй режимига ўтадиган ходимлар рўйхатини бир кунлик муддатда киритсин.
13. Мазкур буйруқ корхона Касаба уюшмаси билан келишилган.
14. Буйруқнинг ижроси юзасидан назоратни ўз зиммамда қодираман.


Мактаб директори: Г.Мадрахимова
Download 40 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
axborot texnologiyalari
ta’lim vazirligi
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
o’rta maxsus
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
vazirligi muhammad
haqida tushuncha
respublikasi axborot
toshkent davlat
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
таълим вазирлиги
O'zbekiston respublikasi
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
saqlash vazirligi
Ishdan maqsad
Toshkent davlat
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
haqida umumiy
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
covid vaccination
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
vaccination certificate
sertifikat ministry
o’rta ta’lim
pedagogika universiteti
matematika fakulteti
ishlab chiqarish
fanlar fakulteti
moliya instituti
fanining predmeti