Чет тилини ўқитиш жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш технологиялари



Download 20,37 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi20,37 Kb.
#32615
TuriДиссертация
Bog'liq
Обидова Гулмирв тақриз 3


Обидова Гулмира Кузибаевнанинг “Чет тилини ўқитиш жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш технологиялари” мавзусидаги 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича фан доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация авторефератига
ТАҚРИЗ
Мамлакатимиз мустақиллиги йилларида олий таълим муассасаларида табиий фанлар йўналишларида чет тилларни ўқитиш жараёнида талабаларнинг экологик маданиятини шакллантиришни такомиллаштириш масаласи таълим соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор масаслаларидан бирига айланди. Дарҳақиқат, чет тилларни ўқитиш орқали табиий фанлар йўналишидаги талабаларни экологик маданиятини шакллантириш замирида таълим – тарбия мазмунини такомиллаштириш сифатли ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Шу боис ҳам ушбу муаммонинг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги,2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги “Чет тилларни ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб қўйилган. Обидова Гулмира Кузибаевна томонидан тақдим этилган “Чет тилини ўқитиш жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш технологиялари” мавзусидаги 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича фан доктори (Phd) диссертацияси мазкур масала ечимига қаратилган илмий тадқиқот ишидир.
Диссертант тадқиқот ишининг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда ўз олдига ихтисослиги тил бўлмаган олий таълим муассасаларида чет тилини амалиётга татбиқ этишдек мақсадни қўйган ва уни бажаришга мувоффақ бўлган. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун эса тўртта вазифани ўз олдига мақсад қилиб қўяган ва шу вазифаларни бажаришга эришган.
Диссертация ишининг илмий – назарий ҳамда амалий аҳамиятини қуйдагича изоҳлаш мумкин: тадқиқот ишида экологик маданият, модернизация қилиш, жумладан, инглиз тилини ўқитиш жараёнида талабаларнинг экологик маданиятини ривожлантиришга педагогик ёндашувларни мамлакатимиз ва халқаро илғор тажрибалар (Россия ва б.қ) етук олимларимизнинг илмий – методологик қарашлари, олға сурган ғоялари, муаммони ўрганиш ва амалиётга татбиқ этишнинг тарихий тараққиёт динамикаси, унинг ҳуқуқий – меъёрий асослари замирида такомиллаштирилган, илмий – назарий жиҳатдан асосланган, илмий ишлари таҳлил қилинган.
Диссертация 3 боб, 9 банд, асосий атамалар луғати, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, ҳар бир банд мазмунан изчилликда ифодаланган.Диссертацияда мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида талабаларнинг экологик маданиятини шакллантиришнинг педагогик хусусиятлари аниқлангани; талабаларнинг ижодий фаоллигига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқилгани; олий таълим муассасасида инглиз тилини ўқитишнинг моҳияти, мазмуни ва технологиялари ёритиб берилганлиги билан муҳим аҳамиятга эгадир.
Диссертациянинг муҳим натижалари қуйдагилардан иборат:

  • экологик маданият, гуманизация, интеграция, креативлик каби тушунчаларнинг моҳияти тарихий ва замонавий жиҳатдан талқин этиаган;

  • инглиз тилини ўқитиш жараёнининг барча босқичларида талабалар экологик маданиятининг ўзига хос ривожланиш динамикаси асосланаган;

  • инглиз тили дарсларининг талабалар экологик маданиятини ривожлантиришдаги ўзига хос хусусиятлари исботланаган;

  • инглиз тилини ўрганиш жараёнида талабаларда экологик маданиятини шакллантириш технологияси такомиллаштирилган ва шу технология асосида тажриба – синов ишлари амалга оширилган;

  • тажриба – синов ишлари жараёнида талабалар экологик маданияти диагностика қилинган;

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, диссертация натижалари республикамиз олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўрганиш жараёнида талабаларнинг экологик маданиятини оширишни такомиллаштиришга хизмат қилади. Бу таълим, жумладан, инглиз тили таълими сифатини ривожлантиришнинг янги поғонасига олиб чқиш имконини беради. Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган илмий – амалий ғоялардан олий таълим тизимидаги бошқа фанларни ўқитиш жараёнида талабалар ижодий фаоллигини такомиллаштиришда ҳам фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларида мақсад ва вазифалар мос метод, ёндашув ва расмий манбалардаги назарий маълумотлардан фойдаланилгани; ўзаро текширувчи тадқиқот методикалари амалга оширилгани; сайланманинг репрезентативлиги, ишончлилиги, келтирилган таҳлилларнинг асослилиги ва тажриба – синов ишлари самарадорлиги, математик статистика методларидан фойдаланилгани; хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга татбиқ қилингани билан унинг ишончлилиги таъминланган.
Диссертация ишида қатор ютуқлар билан биргаликда айрим мулоҳазали фикрлар ҳам мавжуд:

  • авторефератнинг иккинчи янгилигида экологик маданиятни шакллантириш технологиялари мотвацион ва аксиологик компонентлари Contract 1 тренинги орқали, гностик ва этик компонентлари Pinbord техникаси орқали, оператив – фаоллик ва эмоционал – руҳий компонентлари SCORE интерфаол услуби орқали экологик маданиятни шакллантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилгани кўрсатиб ўтилган авторефератнда шулани мисоллари кўрсатиб ўтилганда мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Хулоса қилиб айтганда, Обидова Гулмира Кузибаевнанинг “Чет тилини ўқитиш жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш технологиялари” мавзусидаги 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича фан доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун тайёрланган автореферати Ўзбекистон Республикаси ОАК талабларига тўлиқ жавоб беради ва диссертантнинг ўзи педагогика фанлари доктори илмий даражасини олишга лойиқ, деб ҳисоблайман.
Download 20,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish