Буюклик макоми ёхуд Гавсул Аъзам



Download 53,5 Kb.
Sana13.07.2022
Hajmi53,5 Kb.
#791882
Bog'liq
Гавсул Аъзам

Гавсул Аъзам

Улуг мутафаккир ва мутасаввуф Саййид Мухйиддин Абдукодир Гилоний 1079 йил Эроннинг Гилон шахрида таваллуд топади.


Ул хазратнинг муборак куниялари Абу Мухаммад, лакаблари - Мухйиддин, исмлари - Абдукодир ва хитоби Гавсул Аъзамдир. Гавс ёки Кутбсулук ва силсилада энг пешвоси, энг етук авлиёси демакдир. Бу улуг Саййид Абдукодир Гилонийи ва Шайх Нуриддин Басрга берилган. Хали Саййид Абдукодирга тугилмасидан один башорат бўлганки, у зотнинг тугилардиган жойлари Гилон шахри, турадирган ва яшайдиган жойлари Багдод бўлишлиги бажорат килинган экан.
Шунингдек, унинг силсиласи ва иршоди (тўгри йўл) киёмат бокийлиги хар киши унга нисбат топса бахтли ва нажот топишлиги айтилади. Саййид Абукодирий – насл-насаблари пайгамбаримиз Мухаммад алайхисаломнинг кизи Фотимаи Захро авлоди бўлиб, ота томонидан имом Хасанга бориб такалади. Шажараси онаси томонидан имом Хусайнга бориб богланади.
Абдукодир Гилонийнинг оналари ўгли тугилиши хакида гапириб шундай деган экан «у таваллуд топган махалда муборак юзлари андок тобон (ёруг) эдики, гўзаллиги хайбати-дан юзига термилмакка истихола килар эдим. Фарзандим Саййид Абдукодир Рамазон ойида асло эммадилар. Факат ифтор махали бўлса эмишни истаб колар эди».
Дарвоке, бундай фазилатлар Хазрати Юсуф Сиддикал-лохнинг хусни ва малохати Сиддик Акбар (Абу Бакр)нинг сидки хаёллари, Хазрати Умар Форукнинг хайрати (кўплиги, яхшилиги) ва адолатлари, Хазрати Усмон зуннурайнинг хукму иффатлари, Хазрати Али муртазонинг илму шижоатлари, Хазрати Гавсул Аъзамнинг фитрат (табиат)ларида мавжуд бўлганлар.
Саййид Абдукодир ўзининг ёшлик йилларини эслаб шундай деган экан: «Кичик вактларимда болалар билан ўйнаб юрар эдим. Гайб оламидан бир нидони эшитдим: яъни, «Менинг тарафимга келгил, эй муборак». Мен бу нидоларнинг хайбатидан кўрктим. Волидамнинг кучокларига ўзимни ташладим. Хозир хам бу нидони хилватда эшитурман». Ва яна дейди:
«Ўн ёшга етганимда мактабга кириб борур эдим. Фаришталарни кўрдим, менинг атрофимда халка уриб юрийдур-лар, мактабда етган вактимда фаришталарнинг овозини англадим».
Айтадилар: «Кушода килинглар ва жой беринглар валлиаллохга» (Мухаммад Сиддик Рушдий «Авлиёлар султони, туронлик валийлар», Т. «Камалак», 1995, 22-бет. Бундан кейинги иктибослар ушбу китобдан олинади).
Саййид Абдукодир мукаммал илм олиши учун онасидан рухсат сўрайди. Шунда оналари йиглаб, ўринларидан туриб саксон динор чикарадилар, бу пул оталаридан мерос колган эди. Унинг 40 динорини Абдукодирга беради. Уни онаси либосининг багалига (кўлтик остига) тикиб кўйиб сафарга рухсат беради.
Саййид Абдукодир 16 ёшларида онаси розилиги билан тахминан 1095 йилларда бир кичик карвонга эргашиб Багдодга йўл олади. Йўлда 60 отлик карокчига дуч келади, улар карвонни талайди. Шунда Абдукодир карокчиларга 40 динори борлиги, у багалига тикилгани эканллигини айтади Карокчилар сардори Абдукодирни сўрок килади: Саййид Абдукодир сардорга хам багалига тикилган 40 динори борлигини такрорлайди. Шунда сардор: «Либосини сўкиб, текшириб кўринглар», - деб буйрук беради. Бокиб кўрсалар ул Хазрат деганча пул бор экан. Бас,
садор деди:

  • Ўзингда бор динорга нима боис бўлдики, сен икрор килдинг?

Ул Хазрат:
- Менинг волидам хамма холда рост сўзлашни буюрган эдилар. Мен ул касамёдга харгиз хиёнат килолмайман, - дедилар. Карокчилар бошлиги Саййид Абдукодирнинг бундай хайратомуз сўзларини эшитгач, йиглаб юборди. Кўз ёшини тўкиб:
- Бир неча йил бўлдики, ўз Парвардигоримнинг ахдига хиёнат килмишман ва унинг фармонидан юз ўгириб нопок ишларга кадам кўймишман. Менинг ахволимга вой, - деди ва ул Хазратнинг хузурида тавба килиб, инобат даъватига эришди. Бу холатдан шу ердаги бошка карокчилар таъсирланиб: «Эй сардор, эй давлатимизга мадакор, ўгирлик ва карокчиликда сен бизнинг йўлбошчимиз эдинг, энди тавба килмокка хам бизларга сардор ва пешво бўлгайсан» деб хаммалари тавба килишга мушарраф бўладилар. Карвондан тортиб олинган мол-мулк-ларини эгаларига кайтариб бердилар. Ул Хазратнинг муборак конуниятларида илк бора тавба давлатига эришганлар ушбу жамоадур. Саййид Абдукодир Багдодга келиб улуг авлиёлар ва хурматли шайхларни зиёрат килиб, сухбатларидан бахраманд бўлдилар. (Ўша асарлар 24-25 – бетлар).
Абдурахмон Жомийнинг «Нафохат ул унс» асарида таъкидланишича, Саййид Абдукодирнинг ўзлари айтган эканларки, «ўн бир йил бир гўшада ўтирдим. Хак таолога ахд килдим-емагайман. То едирмагунча ва хеч нарса исчмагайман то ичирмагунча Бир маротаба кирк кунгача хеч нарса емадим, кирк кундан кейин бир кимса бир мунча таом келтириб олдимга кўйиб кетди. Жуда очликдан нафсим овкат устига йикилишига якин колди", деган эканлар.
Саййид Абдукодирнинг фарзанди шайх Абдуваххоб оталари хакида шундай деган эканлар: «Падари бузрукворим Гавсул Аъзам (разиятноху анху) нинг дарс айтиш ва фатво бермакларининг бошланиши хижрий 528 ва охриги 561 эди. Бу 33 йилда дарс ва фатвога машгул бўлмиш бўлгайлар».(Ўша китоб 35-б)
Бошка бир ривоятда айтилишича, Гавсул Аъзам ўз мадрасаларида 13 илмга доир дарс айтган. Уларнинг асосийлари Тафсир илми, хадис илми, мазхаб илми, ахлок илми, фикх илми, навх илми, синтаксис ва Куръон, сунна, сахобалар иттифоки, киёс илмларининг ўз ичига олган усул илмлари бўлган.
Хазрати Гавсул Аъзамнинг башорат ва кароматлари кўпдир. Бу улуг зотнинг ўзлари дейди: «Хар киши бир мушкул ишга рўбарў келган махалда ишни шафъе келтирса, ул бало ва машшакатнинг ул кишидан дафъ килгумдир. Хар банда икки ракаат намоз ўтаса, хар ракаат орасида фотихадан кейин «Сураи кофирун» ва «Сураи ихлос»ни бир мартабадан ўкиб номоздан фориг бўлгандан сўнг 11 марта дуруд (ибодатли дуо) айтса, бас ундан кейин Ирок тарафига юз келиб 11 кадам юрса, ундан кейин менинг исмимни тилига жорий килиб, ўз хожатини тиласа, албатта хожати раво бўлгусидур» (Ўша асар 42-бет)
Гавсул Аъзамнинг фазилатларини айникса фарзанлари кўпрок ёзиб колдирганки, ундан манба сифатида ўрганмок максадга мувоффикдир:
Ўгиллари шайх Абдулвахоб накл килади: «Киблагохим хар хафтада уч кун жума, шанба ва сешанба кунлари ўз мадрасаларида ва бир кун якшанбада хонакохларида ваъз насихат айтур эдилар.
Мажлиси шарифларда улламою фузалло ва машойик яна халк оммаси жам бўлиб ўлтирар эдилар. Ул хазратнинг фойдали сўзлари мажлиси олийда ваъз тарикасида огзаки зикр бўлар эди, 400 уламо ёзиб ўтирар эди. То оламдан ўтгунларича ул хазрат-нинг ёлгиз турганларини кўрган эмасман, бўлмади, деганда икки-уч киши хузурларида бўлар эди» (Ўша асар 79 – бет)
Саййид Абдукодир Гилоний Аъзам 1166 йили Багдодда вафот этади. Гавсул Аъзам мутафакир шоир, файласуф олим сифатидан ўзидан катта мерос колдирган. Унинг «Тухфат ул-Кодирия», «Манокиби Кодирия», «Рисолаи Кодирия», «Бахжат ул-асрор» каби асарлари мавжуд. Гавсул Аъзам «Кодирия» тарикатининг асосчиси, Ханбалий суннийларидандир. Унинг силсиласининг ранги яшил бўлган. У аввал аклий ва фикхий илмларни эгаллаб, сўнг зохирий ва ботиний таълимга киришган. Сўфийлар орасида «Шайхи Машрук» ва «Кутби Аъзам» номлари билан шухрат козонган.
«Кодирия» тарикати бутун Шарк мусулмон дунёсини кенг ўрганилган, мутасаввуф шоир Хазиний: «Сулуким Кодирия», - деган экан. У ёзади:
Гавсул Аъзам авлиёлар сардори,
Алхамдуллох умматининг гамхори.
Масиходек жонбахш эрди гуфтори,
Муттакога дунё вафо килмади
Унинг мухлислари Ургут туманинг Ўзбекистон жамоа хўжалик Гўс кишлогида яшамокда. Хозир у ерда улуг Хазратнинг порлок хотирасини абадийлаштириш учун катта мажмуа барпо этилмокда
Гавсул Аъзамдек буён мундог валий келган эмас,
Хеч киши пир хизматин пирим каби килгон эмас.
Муридимдек хеч ким олиймаком бўлгон эмас
Саййид Абдукодир Гилоний ибратли хаёти ва асарлари олга сурилган фикрлар бугун хам кишиларимизни эзгу ишларга, комил инсон тарбияси масалаларига хизмат килмокда.
Download 53,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish