13-топшириқ жавоби



Download 24,68 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi24,68 Kb.
#85026
Bog'liq
13-topshiriqning javobi
2 AMALIY MASHGULOT (1), Uffisi galereyasi, 2-MAVZU HARA-WPS Office, 2010 проводка а.и.ч., 2010 проводка а.и.ч., 2010 проводка а.и.ч., 5610508 Sport faoliyati (qo'l to'pi ), 2 5251281316808231846, 2 5251281316808231846, terms, 2 5222235599741651292, Kurs ishi01 kril, MB 1-laboratoriya ishi, Gramatika va imlo o’rgatish jarayonida muommoli ta’lim elementlaridan foydalanish

13-топшириқ жавоби
1.Оврўпада юнонча «ethos» сўзидан олинган «Этика» номи билан бизга таниш бўлган ахлоқ фалсафаси бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий фан. Бу атамани илк бор юнон файласуфи Арасту илмий муомалага киритган. Арасту фанларни тасниф қиларкан, уларни уч гуруҳга бўлади: назарий, амалий ва ижодий. Биринчи гуруҳга фалсафа, математика ва физикани; иккинчи гуруҳга этика ва сиёсатни; учинчи гуруҳга эса санъат, ҳунармандчилик ва амалий фанларни киритади. Шундай қилиб, қадимги юнонлар ахлоқ ҳақидаги таълимотни фан даражасига кўтарганлар ва «этика» (ta ethika) деб атаганлар.
У бизда «илми равиш», «илми ахлоқ», «ахлоқ илми», «одобнома» сингари номлар билан атаб келинган. У дастлаб манзилдошлик, яшаш жойи, кейинчалик эса одат, феъл, фикрлаш тарзи сингари маъноларни англатган;.
Этика фани ахлоқнинг келиб чиқиши ва моҳиятини, кишининг жамиятдаги ахлоқий муносабатларини ўрганади. «Ахлоқ»сўзи арабчадан олинган бўлиб, инсоннинг муомала ва руҳий хусусиятлари мажмуини, феълини, табиатини англатадиган «хулқ» сўзининг кўплик шаклидир. «ахлоқ» ибораси икки хил маънога эга: умумий тушунча сифатида у фаннинг тадқиқот объектини англатса, муайян тушунча сифатида инсон феъл–атвори ва хатти–ҳаракатининг энг қамровли қисмини билдиради. Ахлоқни умумий тушунча сифатида олиб, уни доира шаклида акс эттирадиган бўлсак, доиранинг энг кичик қисмини одоб, ундан каттароқ қисмини – хулқ, энг қамровли қисмини ахлоқ эгаллайди.
2. Одоб–инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида бурилиш ясайдиган даражада муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф–одатларга асосланган чиройли хатти–ҳаракатларни ўз ичига олади.
Дейлик, йўлда кетаётган ёш талабага қўлида оғир юк билан таниш қарияга дуч келди. агар талаба дарҳол: «Келинг, ёрдамлашиб юборай!» деб қўлидан юкини олса, у чиройли аъмол қилган бўлади ва бу аъмоли билан нафақат ўзи ва қарияда, балки атрофдагиларда ҳам яхши кайфият уйғотади; четдан қараб турганлар унга ич–ичидан миннатдорчилик билдириб: «Барака топгур, одобли йигитча экан», деб қўядилар. Аксинча, талаба индамай қарияни олдидан ўтиб кетаверса, ўзини тиғиз иш билан кетаётгандек ғизиллаб олдидан ўтса, қарияга нисбатан ачиниш ҳисси билан унга ёрдам беролмаган талабага нисбатан қалбимизда ёқимсиз ҳиссиёт пайдо бўлиш мумкин. Лекин, айни пайтда, талабанинг қарияга берган ёки бермаган ёрдами оламшумул воқеълик касб этмайди, талаба ҳам бу мажбуриятни ўз бўйнига олган эмас. Ёки иккаловида, шу жумладан атрофдаги гувоҳларнинг ҳаётида ҳам қандайдир муҳим бўлган воқеа содир бўлмайди.
3. Одоб– оила, жамоа, маҳалла–кўй миқёсида аҳамиятга эга бўлмайдиган, лекин инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган хатти–ҳаракатларни ўз ичига олади.
Хулқ – оила, жамоа, маҳалла–кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти–ҳаракатларнинг мажмуи.
4. Этика олдида қатор глобал муаммоларни ҳал қилишдек ўта муҳим вазифалар ҳам бор. ХХ ва ХХI асрда эришилган фан–техника ютуқлари ҳозирги пайтда инсон ва у яшаётган сайёранинг келажагига таҳдид солмоқда. Атом, водород, нейтрон бомбалари, баллистик ракеталар, энг янги техникавий кўрсаткичларга эга қирувчи, бомбардимон ҳарбий учоқлар, сув ости ва сув усти кемалари, энг янги русмдаги танклар ҳамда турли–туман қуроллар ҳаммаси инсонни йўқ қилишга қаратилган. Булар бир ёки бир неча мамлакат учун эмас, балки глобал, умумсайёравий фалокат ҳисобланади. Уларнинг олдини олишни фақат бир йўл билан–биз яшаётган техникавий муҳитда (ноосферада) ахлоқий муҳитни (этосферани) барқор этиш орқали ҳил қилиш мумкин.
5. Бундан деярли ўттиз аср муқаддам тарқала бошлаган зардуштий динининг муқаддас китоби «Авесто»даёқ ахлоқий қонун–қоидалар ишлаб чиқилгани диққатга сазовор. Унда инсонни инсон томонидан ўлдиришгина эмас, балки ит, от каби ҳайвонларни жонсиз қилиш, дарахт ва ўсимликларни беҳуда пайҳон этиш қатъиян ман қилинади, инсон фақат эзгу ўй, эзгу сўз ва эзгу аъмол билан яшаши лозимлиги таъкидланади.
6. Файласуф оламдаги нарса ва ҳодисалар тўртта сабабга эга. Булар — моддий сабаб, яъни модда (материя); шаклий сабаб ёки шакл; яратувчи сабаб; пировард сабаб ёки мақсад сабаблардир. Яратувчи сабаб, Арасту талқинича, ҳаракат манбаидир. Масалан, ота ва она боланинг улғайиши сабабчисидир. Арасту пировард сабаб (мақсад сабаб) воситасида инсонга хос бўлган мақсадни табиат ҳодисаларига ҳам татбиқ этмоқчи бўлган. Ҳаракат олам сингари абадийдир. Айни пайтда, олам ўзининг абадий сабаби, яъни ҳаракатлантирувчи кучига эга.
Арастунинг жамият ва давлат тўғрисидаги таълимоти «Давлат», «Сиёсат» каби асарларида баён этилган. Унинг фикрича, давлат бошқаруви жамиятнинг эркин ва фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши лозим. Бахтли ҳаёт мазмуни фақат моддий мўл-кўлчилик билан белгиланмайди, балки сероблик маънавий бойлик билан уйғун бўлгандагина, жамият бахтли ҳаёт кечиради. Давлатнинг бойлиги, асосан, ўртача мулкка эга бўлган фуқароларнинг меҳнати билан таъминланади. Арастунинг бу борадаги қарашлари бугунги кунда Ватанимизда кичик ва ўрта бизнес соҳасини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятига жуда ҳамоҳангдир.
7. Навоий халқ орасида инсонпарварлик ғояларини тарғатди, турли миллат ва элатлар ўртасидаги дўстликни улуҒлади. Форобий, ибн Сино, Беруний ва бошқалар сингари, мукаммал жамият ҳақида фикр юритди. халқни фаровонликка, бахт-саодатга элтувчи, ҳамма тенг, зулм-истибдоддан ҳоли бўлган давлат тузумини орзу қилди. У илм-фан эгаллашни афзал билди, мол-мулкка, бойликка ҳирс қўйишни, тамагирликни ғоралади. Навоийнинг яхшилик, эзгулик, муҳаббат, дўстлик, адолат, тинчлик, осойишталик ва бошқа гўзал фазилатлар, маънавий-аҳлоғий қадриятлар тўғрисидаги қимматли фикрлари, насиҳатомуз сўзлари республикамиз мустақил ликка эришгандан сўнг ҳам баркамол инсонни тарбиялашга хизмат ғилмоғда.
Машрабнинг ижтимоий-сиёсий ва аҳлоқий қарашларида ҳукмдорларни инсофга, халққа ёрдам беришга даъват этиш ётади. Инсонийлик, пок муҳаббатни куйлаш, кишиларни дўстликка, вафодорликка чақириш, такаббурлик ва ёлғон сўзлашдан сақланиш, насл-насабга ишонмаслик, имон-эътиқодини сотмаслик, ота-онани ҳурмат қилиш каби ғоялар Машраб дунёқарашининг мағзини ташкил қилади .
Фаробий билимидан маърифатли етук одамнинг образини тасвирлар экан, бундай дейди: «Ҳар кимки илм хикматни ўрганмаган деса, уни ёшлигидан бошласин, соғ – саломатлиги яхши бўлсин, яхши аҳлоқ ва одоби бўлсин, сўзининг уддасидан чиқсин, ёмон ишлардан сақланган бўлсин, барча қонун – қоидаларни билсин, билимдан ва нотиқ бўлсин, илмли ва доно кишиларни хурмат қилсин, илм ва аҳли илмдан мол – дунёсини аямасин, барча реал моддий нарсалар тўғрисида билимга эга бўлсин».

Бу фикрлардан Фаробийнинг таълим – тарбияда ёшларни мукаммал инсон қилиб тарбиялашда хусусан, ақлий – ахлоқий тарбияда алохида эътибор берганлиги кўриниб турибди, унинг эътиқодича, билим, маърифат, албатта яхши ахлоқ билан безатмоғи лозим, акс ҳолда кутилган мақсадга эришилмайди, бола етук бўлиб етишмайди.


Ибн Сино бола тарбияси ва тарбия усуллари ҳақида қимматли фикрларини билдирган. Ибн Сино боланинг ахлоқий тарбияси ҳақида билдирган фикрларида уй – рўзғор тутиш масалалари хусусида ҳам сўз юритади. Болани тарбиялаш оила ота – онанинг асосий мақсади ва вазифасидир. Ўз камчиликларини тузатишга қодир бўлган ота – она тарбиячи бўлиши мумкин.


Ахлоқий тарбияда энг мухим воситалар боланинг нафсониятига, ғурурига тегмаган ҳолда, яккама – якка сухбатга бўлиш унга насихат қилишдир.


Ибн Сино болада ахлоқий хусусиятларни меҳнат, жисмоний ақлий тарбия билан ўзвий бирликда шакллантиришни, уни инсон қилиб камол топтиришда асосий омил деб билади.


Юсуф Хос Хожибнинг уқтиришича ҳар бир киши жамиятга муносиб бўлиб камол топмоғи керак. Бунинг учун у туғилган кундан болаб зарур тарбияни олмоғи лозим. У қобил қизнинг тарбияси ҳақида фикр юритар экан, уларнинг ўзларига хос хусусиятига эътибор беришни таъкидлайди.


Фарзандлар тарбияси ниҳоятда эрта бошланмоғи шарт. Шундагина уларнинг ноўрин хатти – ҳаракатларига берилишининг олди олинади.


Мирзо Улуғбекнинг оила муҳити соғлом авлодни етиштириш ҳақидаги фикрлари шундан иборатки, аллома уқтиришича, боланинг билим олишига бўлган қизиқиш, хавасини оширишда у тарбияланаётган мухит мухим ўринни эгаллайди. Оилада ота – оналар айниқса ўқимишли ота – оналар ўз фарзандларининг ҳақиқий инсон бўлиб камол топишига алохида эътибор беришлари лозим.


Алишер Навоий боланинг вояга етишида, камол топишида тарбиянинг кучи ва қудратига алоҳида эътибор беради. Тарбия натижасида боланинг фойдали ва етук киши бўлиб ўсишига ишонади. Ёш боланинг жуда кичик ёшидан бошлаб тарбияламоқ зарур. Тарбия инсонга ўзида яхши одат ва фазилатлар хосил қилишга ёрдам беради. У одам шахси кишилар билан муносабатда, айниқса кишиларнинг бир – бирларига бўлган рухий маънавий таъсирлари натижасида таркиб топади деб вояга етказишда асосий омиллардан бири тарбия эканлиги ўқтиради.

Воиз Ал – Кошифийнинг ўқтиришича инсонни таълим – тарбия орқали қайта тарбиялаш ақлий қобилятни ўстириш мумкин. Кошифий ўзининг педагогик қарашларича болаларда мустақил фикрлаш қобилиятини ўстириш масаласига алохида эътибор беради. Ота – оналар муаллимлардан бу масалага алохида ахамият беришни талаб этади. Бу масалада оилавий ҳамда ташқи мухит мухим ўрин тутади. Бола тўғри сўзли, вадага вафодор, яхши хулқли қилиб тарбяланиши керак.


Жалолиддин Давоний ота – онанинг болани тарбиялашдаги ахамиятига кенг тўхталганди. Унинг фикрича оила тарбиясида ота ҳам, она ҳам тенг ҳуқуқли, тенг иштирок этиши боланинг яхши хулқ – одоб қоидаларини муайян бир касбни эгаллашига кўмаклашиши илм – фан ва касб – ҳунар эгаллашининг моддий асоси бўлмишозиқ – овқат, кийим – кечак, керакли буюм ва жихозларни етказиб бериш учун жозибалик кўрсатиши керак.


Шарқ мумтоз адабиётининг буюк намоёндаларидан бири Муслихиддин Сади Шерозий Шероз шахрида 1184 йилда туғилди. Садининг фикрича, оила, боланинг бахти, келажаги учун замин яратувчидир. Оилада асосий таянч отадир. У маъсулиятли тарбиячидир. Ота ўз болаларини тарбиялаши, ўқитиши, ҳунарга ўргатиши, жисмонан чиниқтириши керак.


Садининг педагогик қарашича бола қобилиятли ва камқобилиятли бўлиши мумкин. Қобилият ўз – ўзидан ривожланмайди. Унинг ривожланиши учун болани тарбиялаш керак, тарбия бўлмаса, боладаги қобилият сўнади, тарбияни 3 асосий – ақлий, нафосат ва жисмоний меҳнат тарбиясига бўлади. Адиб болани тарбиялаш вазифасини уларнинг ота – оналарига, яъни оилавий тарбияга ката эътибор беради.


Сади ота – оналарга характерини ҳисобга олган ҳолда ахлоқий тарбияни боланинг ёшлигидан бошлашни тавсия этади, характер шакллангач, болага таъсир этмайди.


ХИХ аср ўзбек ижтимоий ва адабий хаётнинг йирик вакилларидан бири Комил Хоразимий ўз асарларида маърифат ахлоқий камолот, ватанпарварлик ғояларини олға сурди.У илм-маърифатнинг халқ, жамият фаровонлигига, инсоннинг ахлоқ камолатида тутган ўрни, ахлоқий ва нафосат тарбиясини узвий бирлиги хақидаги педагокик фикрларини хам баён этади.


Комил Хоразимийнинг фикрича илм-хунар, илм-маърифат инсон ахлоқий камолоти, ижтимоий маънавий хаётнинг ривожи учун хизмат қилиши керак. Камтарлик эскирмайдиган, энг гўзал инсоний фазилатдир. Бу фазилатларга эга бўлганлар обрў-еътиборли комил инсонлардир. Камтарлик инсонни турли нохушликдан хижолатдан сақлайди.

Шоир тарихшунос, таржимон ва хаттот Мунис Хоразмий тилга кўп эрк бермасликни маслахат беради. Унинг таъкидлашича, ортқча сўзмонлик киши бошига олин ўрнига қаттиқ тош бўлиб тегиши мумкин.


Шоир ёмон сўзли, озор берувчи муродлар сифатини тасвирлаб, кишиларни жумладан ёшларни улар билан хамсухбат бўлмасликка ундайди. Мунис Хоразмий ўз асарларида халқни адолатли, онгли, билимли бўлишга, жахолатдан йироқ туришга даъват этади, унинг фикирича, адолат шараф кўрки, осойиштали, хушнутликдир. У ёшларни камтарлик билан мулоқотда бўлишга, уларни ҳурмат қилиб эъзозлашга чорлайди.


Мунис Хоразмийнинг асарларига баён этилган таълим – тарбияга оид фикрлар фақат у яшаган давр учун эмас, балки хозирги давр учун ҳам қимматлидир.


Моҳлар ойим Нодиранинг инсон ва табиатига нисбатан қарашларига фақат шахсий туйғу эмас, балки ёшлар тарбиясида миллий анъаналарнинг роли ҳақидаги фикрлари ҳам намоёндир. Нодиранинг тарбия ҳақидаги қарашларида инсонпарварлик ғоялари-адолат, инсоф, халқ манфаати мухим ўринни эгаллайди. Нодира хаётнинг туб моҳиятини яхшилик биносини барпо этишдан иборат деб билади. Унинг фикрича, кимки тириклик чоғида яхшилик бунёд этган бўлади, ўзининг бу эзгу ишлари билан ўзидан кейин ҳаётда ёрқин хотира қолдиради. Умуман, Нодира ўз шеърларида баркамол инсонни улуғлайди. Таълим – тарбияга оид кўп фойдали ўгитларни баён этди.


Мухаммад Ризо Огаҳий ўз ижодий фаолиятини педагогик қарашларида нафосат тарбияси ҳам юқори баҳоланади. Огаҳий миллий анъаналаримиз мехмондўстликни гўзал фазилатлардан бири ҳисоблайди. Меҳмонга чуқур хурмат билан қараш, меҳмон кутиш, кузатиш одоби Огаҳий ижодидан ўз ифодасини топди, одамларни бу фазилатни эгаллашга даъват этди.


Огаҳийнинг таъкидлашича, инсонга дўст ва душманни ажратиб олиш хаётда ўз ўрнини топиб олишда ғоят мухимдир. Унинг фикрича тўғри сўз кишилар хаётда қийинчилик билан яшасаларда, дунёнинг мавжудлигини сақлаб турадилар, мангу яшайдилар.


Огаҳий таълим-тарбия илмларни эгаллаш ва тилни билишда хам мухим ахамиятга молик эканлигини таъкидлайди.


Мухаммад Ризо Огахий ўз ижодий фаолиятида бинобарин ёшларни одамларни халқ, ватан, жамият фаровонлиги йўлида хизмат қилишга даъват этди. У дўстликни меҳмондўстликни ахлоқий гўзалликни улуғлади. Инсонларни зийракликка, тўғри сўзли бўлишга чорлайди. Огаҳийнинг буф икр ўгитлари ҳозир ҳам педагогик қадрият сифатида қимматлидир.


рдимурод Бердақ Қарақолпоғистон халқ шоири бутун ижоди давомида халқлар тенглиги, инсонпарварлик, ватанпарварлик, адолат ҳақидаги ғояларини олға суради.

Бердақ инсоннинг шахсий бахти халқ бахти билан боғлиқ деб билади. Унинг таъкидлашича, ҳар бир одам ҳақиқий бахтга эришиши учун ўз шахсий манфаатини халқ манфаати билан бирлаштириши, халқ бахти учун керак бўлса жонини ҳам аямаслиги керак. Бердақнинг фикрича инсон олий ахлоқий сифатларига, чунончи, беғаразлик, олижаноблик, виждонийлик, меҳнатсеварлик, мардлик фазилатларига эга бўлиши лозим.


Бердақ ёшларнинг ақлий тарбиясида мактабнинг мавқеи катта эканлигини таъкидлайди. Мактабда болани яхши хулқи атворли қилиб тарбялаш лозим. Унинг фикрича мактабда дарс берувчи муаллим ўз хушмуомилалиги, пок қалблиги, ҳақгўйлиги, ўз фанини яхши пухта билиши билан болаларга ўрнак бўлиши керак.


Бердақ оиланинг бола тарбиясида, мухим ўрин тутишни алохида таъкидлайди, оила мухитида ота – оналар билан болалар ўртасида ўзаро ҳурмат бўлгандагина тарбия яхши натижаларга эришиши мумкинлигини айтади. Бердақнинг уқтиришича, инсон туғилган кунданоқ тарбияга мухтождир, унинг илк тарбиячилари, албатта ота – оналардир. Бердақнинг фикрича барча одамлар инсонпарвар ва адолатли бўлса жамият гуллаб яшнайди. Бунинг учун эса, халққа таълим бериш, унда ижобий хулқ-атворни тарбиялаш лозим.


Марказий Осиё халқлари илм – фани ва маданиятини жахон миқёсига олиб чиққан Марказий Осиёда педагогик фикр тараққиётига муносиб хисса қўшган улуғ сиймолардан бири Мирзо Улуғбек. У аввало ёш авлоднинг ақлий ва маърифий тарбиясига катта ахамият бериб, уларни дунёвий билимларини эгаллашга даъват этди. Фақат ривожланган фан ва маданият инсон тафаккурининг комил топишини таъминлашга ишонди.


Алломанинг уқтиришича, боланинг билим олишга бўлган қизиқиши, ҳавасини оширишда у тарбияланаётган мухит мухим ўринни эгаллайди. Оилада ота – оналар айниқса, ўқимишли ота – оналар ўз фарзандларининг хақиқий инсон бўлиб камол топишига алохида эътибор беришлари лозим.


Мирзо Улуғбек ўз педагогик қарашларида болаларнинг жисмонан соғлом, ҳарбий хунарни пухта эгаллаган, жасур, мард бўлиб етишувига алохида ахамият беради. Улуғбекнинг фикрича одам соғлом ва бақувват бўлиши учун ёшлик чоғидаёқ жисмоний машқлар билан шуғулланиши, таълим – тарбияда порахўрлик, қаллоблик бўлмаслиги учун мударрислар одил ва ҳалол бўлиши керак.




Буюк шоир ва олим, форс – тожик мумтоз адабиётнинг улуғ намоёндаси Нуриддин Абдурахмон Жомий ўзидан кейин турли фан, адабиёт, жумладан педагогикага доир ўлмас меърос қолдиради. У ўз асарларида, айниқса, насрий йўлда ёзилган «Бахористон» асарида таълим – тарбия масалалари хусусида фикр билдирди. Жомий ўз асарларида ёшларни илмларини эгаллашга даъват этади. У ўз педагогик қрашларида кишиларни адолат, хушмуомалалик ва доно сўз билан зулмкорларга маъсир этишга даъват этади.
Download 24,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti