Наманган давлат университети Математика факультети Математика йўналиши MAT-EU-20 гуруҳида ўтказилган “Беш муҳим ташаббус” мавзусида ўтказилган “Ахборот ва мураббийлик” соати
БАЁННОМАСИ
17.02.2021 й Наманган ш
Қатнашдилар: MAT-EU-20 гуруҳи раҳбари .М.Аббасова гуруҳ талабалари (30 нафар)
КУН ТАРТИБИ:
“Беш муҳим ташаббус” мавзусида ўтказилган “Ахборот ва мураббийлик” соати тўғрисида
(М.Аббасова)
ЭШИТИЛДИ: Дастлаб Наманган давлат университети Математика кафедраси ўқитувчиси М.Аббасова юртимиз ва жаҳонда бўлиб ўтган сўнгги янгиликлар билан таништирди.
М.Аббасова: КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲАМДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ТИЗИМЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир. Таҳлилларга кўра, бу иллат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради.
Мамлакатимиз ҳам муаммодан халос бўлмаган. Дунёдаги коррупция даражасини ўрганувчи Transparency International халқаро ташкилоти индексида Ўзбекистон охирги уч йилда 12 поғонага кўтарилган бўлса-да, ҳали бу иллат барҳам топмаган.
Юртдошларимизнинг фикрича, соғлиқни сақлаш, таълим, банк, божхона, суд, прокуратура, ички ишлар, коммунал хизмат соҳаларида, шунингдек, фуқароларни ишга қабул қилишда коррупция кенг тарқалган.
Мисол учун, таҳлилларга кўра, соғлиқни сақлаш тизимидаги харажатларнинг 25-30 фоизи самарасиз сарфланмоқда. Кўплаб соҳаларда давлат харидларини амалга ошириш тизими очиқ-ошкора эмас.
Давлатимиз раҳбари яқинда Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан кўра барвақт олдини олишга ўтиш кераклигини таъкидлаб, унга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган тузишни таклиф қилган эди.
Бугунги йиғилишда ушбу янги тузилмани ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Коррупция даражаси юқори бўлган соҳаларда бу иллатдан қутулиш бўйича дастур ишлаб чиқиб, ижросини ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Коррупцияга қарши курашишнинг энг асосий йўли давлат органлари фаолияти ва иш жараёнларини шаффоф қилишдир. Бунда энг асосий эътиборни ишга олиш, давлат харидлари, рухсатнома ва лицензиялар бериш каби жараёнларда очиқ-ошкораликни таъминлашга қаратиш лозимлиги белгиланди.
Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда вазирлик, компания ва ҳокимликларда ички коррупцияга қарши чораларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи “комплаенс назорат” тизимини жорий этиш вазифаси қўйилди.
Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, давлат хизматчилари мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш тизиминининг барча ташкилий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, амалиётга киритиш шартлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маҳалла тизими жамиятимизнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланади. Кейинги уч йилда уни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, маҳалла институтига оид 38 та қонун ва меъёрий ҳужжат қабул қилинди, 50 дан ортиғи такомиллаштирилди. Жамият ҳаётида жонбозлик кўрсатган соҳа ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди. Фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котибларининг ойлик иш ҳақи ўтган йилнинг ўзида 1,5 баробар оширилди.
Сўнгги уч йилда 624 та маҳалла идораси янгидан қурилди, 2 минг 265 таси реконструкция қилинди ва таъмирланди. 102 та туман ва шаҳар марказида “Маҳалла маркази” мажмуалари барпо этилди. Ҳар бир фуқаролар йиғинида “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари, 4 мингдан зиёд маҳалла биноларида кутубхоналар ташкил қилинди.
Маҳалла фаолларининг масъул ташкилотлар ва профилактика инспекторлари билан ҳамкорлигида охирги уч йилда 87 мингга яқин кам таъминланган оила эҳтиёжмандлик даражасидан чиқарилди.
Президентимиз маҳалла тизимидан халқ ҳам, давлат ҳам тўла рози эмаслигини, бу соҳада камчилик ва долзарб масалалар кўплигини таъкидлади.
Шундан сўнг Математика кафедраси ўқитувчиси
Do'stlaringiz bilan baham: |