Ҳазрат Саййид Амир Кулол ҳақида бир ривоят



Download 14,57 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi14,57 Kb.
#190814
Bog'liq
Said Amir Kulol 46130c92f6471e7ac430ec449d6b0fb5


Ҳазрат Саййид Амир Кулол ҳақида бир ривоят
Чоп этилди Sentabr 4, 2019
Бу инсон бир куни қишлоғидаги майдонда кураш тушаётганди. Уни кўрган ҳамқишлоқлари маломат қила бошладилар. – Қаранглар, шундай билимли ва обрўли йигит бидъат иш билан шуғулланяпти!.. Ҳой, Амир Калон! Сендек йигитга шу иш лойиқми?! Ўзингга ярашадиган иш қилсанг бўлмайдими? Бу сўзларни эшитган Амир Калон кураш тушишдан тўхтади. Даврадаги одамларга қараб чиққанди, барча томошабинларни уйқу босиб, туш кўра бошладилар.
“Даврадагиларнинг оёқлари гуноҳ ботқоғига ботган эмиш. Минг уриниб, тиришсалар-да, оёқларини ботқоқдан тортиб ололмаётганмишлар. Бу ботқоқдагиларнинг ҳаммаси – дўзахийдир, деган нидо келаётганмиш. Шу дамда Амир Калон келиб, ботқоқлик унинг оёқлари тагидан қочаётган эмиш. У навбатма-навбат қўл чўзиб, бу ердагиларнинг барини тортиб олибди”. Жамоа уйғониб, тушимми-ўнгимми, дегандек, бир-бирига боқса, Амир Калон – Ҳозирги кўрган тушингиз тўғри туш! Мендек кимсалар ҳақида ёмон хаёлларга борманг ва уларнинг ишини рад этманг! Чунки сиз асл ҳақиқатдан бехабарсиз!
Халойиққа ўз фикрларини ғайритабиий ва кўргазмалик қилиб етказган Амир Калон рақибига юзланиб яна курашга тутинди. Бу ғаройиб ҳодисадан ҳанг-манг бўлган томошабинлар бу йигитнинг хислатига тан бердилар. Шу воқеадан кейин Сухор қишлоғида ҳеч ким Амир Калонни кураш тушгани учун маломат қилишга ботинмайдиган бўлди.
Мазкур ривоят 1288 йилнинг 30 ноябрь куни Бухорода туғилган Амир Калон деб исм берилган, бутун дунёга эса Ҳазрат Саййид Амир Кулол номи билан маълуму машҳур инсон ҳақида эди.
Ёш Амир Калон биринчи устози Ҳазрат Саййид Аҳмад Отадан Ҳаққа етишиш зиналарини, яъни: биринчиси – шариат; иккинчиси – тариқат; учинчиси – ҳақиқат ва тўртинчиси – маърифатни Аллоҳ ато этган идроки билан ўрганди. Ва фақат ўрганди эмас, бошланғич тасаввуф илмидан ҳам хабардор бўлди. Сўнгра Ромитан яқинидаги Самос қишлоғида туғилган Ҳазрат Хожа Муҳаммад Бобо Самосийдан янада кенгроқ илм ўрганди.
Сўнгра отаси кулол – Амир Ҳамзадан ҳунар ўрганди. У ясаган сопол лаганлари-ю, коса ва кўзалари отасиникидан қолишмасди. Қўли теккан маҳсулотлар бозорга бориши билан тез сотилиб кетар, бу эса Амир Ҳамзанинг янада каттароқ иштиёқ ва мамнуният билан касбининг барча сир-асрорларини ўғлига ўргатишга сабаб бўларди.
Тарихий маълумотларга кўра, 1370 йилда вафот этган Ҳазрат Саййид Амир Кулолнинг валийлик даражаси жуда юксак бўлгани айтилади. У ҳеч қачон ўтда куймаган. Ҳаттоки унинг кийиб юрган либосу кийимлари ҳам асло ёнмаган. Баъзан эса, Ҳазратни ҳақорат қилган шахслар жазо топганлар. Бу ҳолатлар Амир Кулолнинг ақлий ва руҳий истагисиз рўй берган.
Юздан ортиқ шогирд етиштирган Ҳазрат Саййид Амир Кулолнинг шогирдлари орасида энг машҳури Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари ҳисобланади. Бу инсоннинг тўртта ўғли бўлгани тилдан-тилга ўтиб келмоқда. Бироқ, улардан иккитасининг қабри номаълум. Биттаси Туркияга кетгани ва кенжа ўғил Саидий Умар Соҳибқирон Амир Темурнинг вазири бўлгани ҳамда қабри Самарқандда экани ҳақида айрим манбаларда келтирилган.
Айни вақтда Когон туманида жойлашган “Саид Амир Кулол” мажмуасида минг нафар намозхонга мўлжалланган жоме масжид, 100 ўринли таҳоратхона, ҳожатхона, кулолчилик устахонаси ва меҳмонхона қурилмоқда. Шунингдек, мажмуа ҳудудида йўлаклар ётқизиш, кўчатлар экиш, боғдорчилик, айвонлар қуриш ва бошқа ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Қабри Бухорода жойлашган етти авлиёнинг бири дея, эътироф этилаётган бу инсоннинг сўнгги макони келгусида кўркам масканга айланиб, сайёҳлар эътиборини тортиши шубҳасиз.
Сайёра ШОЕВА, Ёқуб МЕЛИБОЕВ, ЎзА
Download 14,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish