Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси
Наманган вилоят экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси
«AZIYA KAR’ER BIZNESS» маъсуляти чекланган жамияти учун
ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ МОДДАЛАРНИ ОҚАВА СУВЛАР БИЛАН ЮЗА СУВ ҲАВЗАЛАРИГА ОҚИЗИШНИ
ЭКОЛОГИК НОРМАТИВЛАР ЛОЙИҲАСИ
Наманган - 2022 й.
Мундарижа
Аннотация........................................................................................................4
Мундарижа......................................................................................................6
Кириш...............................................................................................................7
Объект тўғрисида умумий маълумотлар......................................................8
Атроф-муҳитни ифлослантириш манбаи сифатида объектнинг тавсифи...........................................................................................................12
Объектни ривожлантириш истиқболлари...................................................20
Ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга чиқариб ташлашни нормаллаштириш...........................................................................................21
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш нормативларига эришиш бўйича
табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари.......................................................24
Экологик нормативларга риоя қилинишини устидан назорат қилиш....26
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати..........................................................27
Иловалар........................................................................................................28
Аннотация
«AZIYA KAR’ER BIZNESS» маъсуляти чекланган жамияти (бундан сўнг матнда – жамият)га қарашли сув тозалаш иншоотида тозаланиб ташкил этилган махсус ариққа чиқариладиган ташламаларга рухсат этилган ташламаларнинг экологик норматив лойихаси ифлослантирувчи моддалар билан оқизилаётган оқава сув таркибида ифлослантирувчи моддаларга меъёр белгилаш ва юза сув ҳавзасини ифлосланишини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилди.
Ифлослантирувчи моддаларни оқава сувлар билан юза сув ҳавзаларига оқизиб юборишнинг йўл қўйиладиган чегараланган Экологик норматив лойихасини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сонли Қарори билан тасдиқланган «Экологик нормативлар лойихаларини ишлаб чикиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги Низом», ҚМҚ 2.4.02-97 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар», ҚМҚ 2.04.03-97 «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» каби меъёрий хужаттлардан фойдаланилди.
«AZIYA KAR’ER BIZNESS» маъсуляти чекланган жамияти асосан тошни қайта ишлаш фаолиятини амалга оширади.
Ишлаб чиқилган хатлов асосида объектнинг сув таъминоти ва фаолияти жараёнида ҳосил бўладиган оқава сувлар экологик нуқтаи назардан келиб чиқган ҳолда ўрганилди.
Корхонада сув асосан ичимлик, хўжалик-маиший ҳамда ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади. Корхона фаолиятида фойдаланиладиган сувлар яқиндаги махаллий ариқдан сув кўтариши соатига 5 м3 бўлган К200-125-330 русумли насос орқали тортиб олинади.
Махаллий ариқдан сув тортиб олиниб, асосан тош ювиш, ёрдамчи хўжаликка фойдаланиш учун етказиб берилади.
КИРИШ
«AZIYA KAR’ER BIZNESS» маъсуляти чекланган жамиятининг фаолияти натижасида оқава сувларни пайдо бўлиш манбаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги “Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 14-сонли қарори талабларига мувофиқ олдин хатловдан ўтказиш ишлари амалга оширилган бўлиб, экологик норматив лойихани ишлаб чиқиш ҳам ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилди.
Объектнинг иш режими ва технологик ускуналар ҳамда фойдаланиладиган техника-технологиялар тўғрисидаги маълумотлар ўтеазилган хатлов асосида ёритилди.
Лойихани ишлаб чиқишда ҚМҚ 2.4.02-97 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар», ҚМҚ 2.04.03-97 «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» каби қўшимча меъёрий хужжатлардан фойдаланилди.
Лойихада қисқартириб фойдаланилган сўзлар изохи:
СТИ – сув тозалаш иншооти;
РЭТ – рухсат этилган ташлама;
РЭК – рухсат этилган концентрация;
м3/сут – бир кеча-кундузда келиб тушадиган ёки тозаланадиган сув миқдори;
- мг/л – бир литр сув таркиби ифлослантирувчи модда миқдори;
Асосий терминлар, шартли белгилар рўйҳати
Табиатдан фойдаланувчилар (природопользователи) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиатдан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи корхона, ташкилот, чет эл, юридик ва физик шахслар.
Асосий ишлаб чиқариш - корхона ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми бўлиб, бунда тайёр маҳсулотга ишлатиладиган асосий материаллар умумий ишлаб чиқаришда юқори ўринда туради.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш - корхона ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми бўлиб, асосий ишлаб чиқаришга хизмат қилиш вазифасини бажаради.
кўмакчи (подсобное) ишлаб чиҚариш - корхона ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми бўлиб, бунда ишлаб чиқилган маҳсулотлар ёрдамчи ишлаб чиқаришда ёки капитал қурилишда ишлатилади.
Иккинчи даражали (побочное) ишлаб чиқариш - Чиқиндиларни қайта ишлаш жараёни бўлиб, бунда халқ истеъмоли моллари ва техник мақсадларда маҳсулотлар ишлаб чиқилади.
Атроф муҳитни ифлослантирувчи манба - бу антропоген объект, атроф муҳитга ишлаб чиқариш жараёнида, ҳамда чиқиндилар тўпланган жойлардан тушувчи моддалар ёки моддалар тўпламидан ҳосил бўлувчи ифлослантирувчи манба.
ОҚАВА СУВЛАРНИНГ УТИЛИЗАЦИЯСИ – маиший, сел ёки саноат оқаваларида мавжуд (эриган ёки сузиб юрувчи) табиий компонентлардан фойдаланиш ёки бу сувларни, тозалагандан сўнг, далалар ёки ўрмон кўчатларини суғоришга ишлатиш.
СУВНИ ХЛОРЛАШ – ичимлик суви ёки оқава сувларга зарарсизлантириш масадларида хлорнинг сувли эритмаси билан ишлов бериш. Ичимлик сувини бир қатор ҳолларда мутагенлар ва канцерогенлар (генетик ўзгаришларни ва саратон касалликларини чақирувчи моддалар) юзага келишига сабаб бўлиши туфайли, унинг ўрнига озонлаштириш, яъни ичимлик сувларига озон билан ишлов беришга ўтилмоқда. “Сувни юмшатиш” (ишқор-тупроқли металлар тузлари, “қасмоқ” (накипь) миқдорини камайтириш) учун технологик жараёнларда сувга магнит билан ишлов бериш (уни “магнитлаш”) амалга оширилади.
МУАЛЛАҚ СУЗИБ ЮРУВЧИ ҚАТТИҚ ЗАРРА (СҚЗ) – ҳар қандай қаттиқ учувчан зарра. СҚЗ таркибига тупроқ чанги, кўмирли ИЭМ (ТЭЦ) нинг учувчан кули, турли, жумладан тузли (денгиз тузлари, шўрланган тупроқ ер учувчан тузлари) аэрозоллар, автомобиль ташламаларининг қаттиқ зарралари, двигателлар газлари, металлургия ва бошқа заводлардан чиқувчи аэрозоллар ва ш.к.
СУВ СИФАТИ ШКАЛАСИ – сув сифати индекси (PDI) - унинг ифлосланиши тарқалганлиги, давомийлиги ва даражасини ҳисобга олишга асосланган.
СУВ ТЎПЛАШ ҲАВЗАСИ – сувлар тўпланадиган ҳудуд; кейинчалик улар сув оқиш ёки турғун сув ҳавзасига (жилға, дарё, ҳовуз, кўл, денгиз) қуйилади.
ТИНДИРИШ ҲАВЗАСИ - лойқа сувларни муаллақ заррачалардан тозаловчи ҳавза. Тиндириш ҳавзаси оқова сувларни тозалашда ишлатилади. Сув омборлари ва ўзанларида оқим тезлиги паст сув оқиш ҳудудлари тиндириш ҳавзаси ролини ўйнайди ва шу сабаб лойқаланади.
СУВ – водороднинг кислород билан (оғирлиги бўйича) 11.11 % водород ва 88.89 % кислород нисбатидаги кимёвий бирикмаси.
ИЧИМЛИК СУВ – кимёвий моддаларнинг бактериал, органолептик хоссалари ва заҳарлилик даражаси кўрсаткичлари ичимлик сув таъминоти меъёрлари чегарасида жойлашган сув.
САНОАТ СУВИ – компонентларининг заҳиралари ва таркиби саноат кўламида ушбу компонентларни ажратиб олиш учун етарли бўлган сув.
ТЕХНИК СУВ – ичимлик, минерал ва саноат сувларидан ташқари халқ хўжалигида ишлатишга яроқли сув.
ОҒИР СУВ – сувнинг оддий сувдаги водород ва кислороднинг оғирроқ изотопларидан ташкил топган тури. Сувнинг 36 изотопли турлари мавжуд; улар водороднинг уч изотопи ва кислороднинг олти изотопига боғлиқ. Табиий сувларнинг умумий ҳажмида оғир сув 1/5000 улушни ташкил этади.
ШАРТЛИ ТОЗА СУВ
белгиланган чегарадан ортиқ ифлосланмаган ёки ундаги ифлослантирувчи моддаларнинг тоза сув қўшилган концентрацияси қонунчилик томонидан рухсат этилган даражагача олиб борилган сув;
тозаланмасдан муайян сув объектига оқизилиши сувдан фойдаланиш жойларида унинг сифати меъёрлари бузилишига олиб келмайдиган оқова сувлар.
ТОЗА СУВ – ифлослантирувчи моддалардан холи сув. Санитария нуқтаи назаридан инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмайдиган сув тоза сув ҳисобланади. Кўпинча тоза сув шартли, субъектив тушунча, чунки турли концентрациядаги модда ва микроорганизмлар айрим кишилар томонидан яроқсиз, бошқалар томонидан меъридаги қўшилмалар деб ҳисобланадиган, айрим шахсларда касаллик аломатларини юзага келтирадиган, бошқаларда эса уларни пайдо қилмайдиган сув йўлдошлари бўлиши мумкин. Инсон организмининг (индивидуал ёки авлодлар оша) сув ифлосланишининг баъзи концентрациясига мослаша олмаслиги Т. с.ни ифлосланган сувдан ажратадиган юқори санитария чегараси бўлиши мумкин. Бироқ тиббиёт тарихида шундай ҳоллар бўлганки, сувнинг холера эмбриони билан юқори даражада заҳарланганлиги (Францияда) холера эпидемиясини чиқармаган, аммо унинг арзимас миқдори (Германияда) бу эпидемия тарқалишига сабаб бўлган.
РЕКРЕАЦИОН СУВ ҲАВЗАСИ – сувида ва соҳилларида чўмилиб (ёки чўмилмасдан) дам олиш жойи сифатида фойдаланиладиган ҳар қандай сув объекти (қайиқли, байдаркали, елканли спорт, туризм ва сойрлар). Рекрацион сув ҳавзасига нафақат ҳовуз, кўл, сув омборлари ва денгизлар (Қора денгиз, Каспий денгизи, Азов денгизи, Иссиқкўл, Волга, Дон, Днепр ва бошқа дарёларнинг ҳавзалари), балки сув оқизиш объектлари ҳам киритилади. Чиройли пляжга эга бўлсада, бироқ сувнинг паст ҳарорати туфайли чўмилиш имкони чекланган йирик рекрацион сув ҳавзасига Байкал кўлини мисол тариқасида кўрсатиш мумкин.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ СУВ ТАЛАБ ЭТИШИ – сувнинг тайёр маҳсулот бирлигини олиш учун фойдаланиладиган миқдори.
СУВ ОЛИШ:
хўжалик ва кундалик ҳаёт эҳтиёжларини қондириш учун сув ҳавзаси ёки сув оқимидан сув тортиш;
очиқ сув ҳавзаси, сув оқими ёки ер ости манбасидан сув тортиш, белгиланган баландликка сув чиқариш, ёғингарчилик сувларини оқизиш ва сувни ташиш ва ишлатиш учун сув ўтказгичларига юбориш учун оқизиш мосламаларига қабул қилишга мўлжалланган гидротехник қурилмалар ва мосламалар мажмуаси.
ЖАМЛАНГАН СУВ ОЛИШ – сув ҳавзаси ёки каналнинг турли нуқталарида бир вақтнинг ўзида олинадиган сув сарфи.
СУВНИНГ ТЎХТАБ ҚОЛИШИ – юзадан сув оқишини камайтириш, сувнинг тупроққа сингишини кучайтириш ва ернинг қиялик эррозиясини пасайтириш мақсадида сув ташланадиган объектларда амалга ошириладиган тадбирлар – ўрмон ўтқазиш, қияликларни супалаш, қор тўплаш, кўндаланг ер ҳайдаш ва ҳоказолар.
СУВ АЛМАШИШИ:
сувнинг изчил алмашиши, айланиш давомида сувнинг янгиланиб туриши;
сувларнинг қўшилиб кетиши билан унинг айланиб, янгиланиб туриш.
СУВ ҲАЙДАШ:
оқава сувларнинг аҳоли яшаш пунктлари ёки саноат корхоналари ташқарисига чиқарилишини таъминловчи санитар ва техник мосламалар жамланмаси. Сел, саноат ва кундалик ҳаёт қувурлари, ички ва ташқи канализация ёрдамида амалга оширилади.
сув ҳайдаш канали ёрдамида сув ҳайдаш - дарё ўзанида гидротехник ишларини олиб бориш мақсадида, сув тошқини ва ёғингарчилик кўп даврларда маълум объектларни дарё босиб кетишидан сақлаш учун дарё ўзанини сувдан тозалаш.
СУВ ТОЗАЛАШ – сув ўтказиш тармоқларига кирувчи сувнинг сифатини меъёрдаги кўрсаткичларигача яхшилаш.
СУВНИ ТАЙЁРЛАШ - технологик жараёнлар ва кундалик ҳаётда фойдаланадиган табиий сувларнинг сифатини яхшилаш.
СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ – сув заҳираларидан фойдаланиш тартиби, шартлари ва шакллари:
сув объектларидан аҳоли ва халқ хўжалигининг ҳар қандай эҳтиёжларини қондиришда фойдаланиш;
сувдан унинг ўзини сув объектларидан олмасдан туриб, “ўзидан ўтказиш” йўли билан (масалан, гидроэлектростанция ёки сув тегирмони) хўжалик ва кундалик ҳаёт мақсадларида фойдаланиш;
сув заҳираларидан табиатдан фойдаланишнинг умумий тизимида фойдаланишнинг барча шакл ва турлари жамланмаси. Сувнинг сифатини ўзгартирмасдан туриб, ва унинг сифатини ўзгартириб (шу жумладан ҳайвонот ва ўсимлик оламининг тур таркиби) сувдан фойдаланиш ҳам мумкин.
СУВНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ – сув объектлари ёки сув билан таъминлаш тизимларидан сувни истеъмол қилиш. Олинган сувнинг манбага қайтарилиш усули билан қайтар сувни истеъмол қилиш ва унинг тозаланиш ва буғланиш ва бошқаларга сарфланадиган қайтмас сувни истеъмол қилиш турлари мавжуд.
СУВ ТАЪМИНОТИ – истеъмолчилар – кундалик ҳаёт эҳтиёжлари, саноат корхоналари ва бошқаларни сув билан таъминлаш бўйича тадбирлар (сувни табиий манбалардан олиш, уни тозалаш, ташиш ва юбориш) жамланмаси. Жаҳон мамлакатларида коммунал-хўжалик сув истеъмол қилишнинг ялпи меъёрлари одам бошига суткасига 3 л.дан 700 л.ни ташкил этади. Сув истеъмол қилиш жуда тез суръатларда ривожланаяпти.
ҚАЙТАР СУВ ТАЪМИНОТИ - ишлатилган сувнинг тозалангандан сўнг (технологик циклларда баъзида бу йўқ) технологик цикллар ёки кундалик сув қувурлари тармоғига нсибатан тез такрорий қуйилиши. Саноатнинг айрим соҳаларида қайтар сув таъминоти бутун фойдаланиладиган сувнинг 80 % дан ошади, инсон яшайдиган космик аппаратларда 100 % гача етади. Шаҳарга ўта яқинлаштирилган ҳудудларда амалда барча сув қайтар сув таъминоти принипи бўйича сув қувурлари тармоғига қуйилади, бироқ қайтар сув таъминоти тушунчасида вақт оралиғи аниқ белгиланмаганлиги учун сувни дастлаб истеъмол қилиш чегараси ва қайтар сув таъминоти аниқлаш мураккаб. қайтар сув таъминотининг технологик чегараси – сувдан унинг табиий циклларига қайтиб қуйилмасдан фойдаланишдир.
СУВ ОҚИМИ – ўзанда ҳаракатланадиган сув (ирмоқ, дарё ва бошқ.). Вақтинчалик ва доимий сув оқими мавжуд.
СУВ ОМБОРИ:
Сув омборининг сатҳ режими сунъий равишда ўзгартирилади ва сув заҳиралари тўплаш ва кейинчалик ишлатиш мақсадида гидротехник қурилмалар ёрдамида доимо бошқарилиб туради.
ТУПРОҚ СУВЛАРИ – геологик жинслар қатламида биринчи (юқори) сувли горизонтни ташкил этувчи сувлар. Тупроқ сувларининг кўпгина турлари, шу жумладан босими атмосферага тенг ёки ундан ошадиган бўш юзага эга босимсиз ва босимли турлари мавжуд.
ЗАХ СУВЛАР – дренаж мосламалари ёрдамида тўпланадиган ва бошқа жойга йўналтириладиган ер юзаси ёки ер ости сувлари. Дренаж қурилмалари ҳам ер юзаси ва ер ости турларига бўлинади.
МИНЕРАЛЛАШГАН СУВЛАР (одатда тупроқ сувлари билан бирга) – сезиларли миқдорда минерал моддаларга эга сувлар. Минераллашган сувларнинг кам минераллашган (эрувчан тузларнинг 0.5-5 г/л), ўрта минераллашган (5-30 г/л) ва кучли минераллашган (30 г/л) турлари ажратилади.
ЕР УСТИ СУВЛАРИ –ҳар қандай (қаттиқ, суюқ) табиий ҳолатдаги сув объектлари сифатида доимий ёки вақтинча ер юзасида жойлашган сувлар. Ер усти сувларига дарёларнинг сувлари, вақтинчалик сув оқимлари, кўллар, сув омборлари, ҳовузлар, вақтинчалик сув ҳавзалари, ботқоқликлар, музликлар, яхмалаклар ва қор қатламлари киритилади.
ЕР ОСТИ СУВЛАРИ – ҳар қандай физикавий ҳолатда, шу жумладан кимёвий боғланган сувда ҳам тупроқ ва ер қобиғининг геологик жинсларида мавжуд сувлар. Ер ости сувлари таркибида тупроқ сувлари ва уларнинг бошқа кўп турлари ажратилади (ётиш шароитлари, келиб чиқиши, сифати ва бошқа кўрсаткичларига қараб).
ИЧИМЛИК СУВЛАР – таркибида 1 г/л гача (кимёвий таркибига қараб) эритиладиган тузлар мавжуд сувлар.
ШЎР СУВЛАР – таркибида 3 г/л дан 10 г/л гача эритиладиган тузлар бўлган кам тузли, шўр ва ўта шўр (10 г/л дан 50 г/л гача), намакоб (рапа) (50 г/л ошиқ) сувлар.
ОҚОВА СУВЛАР:
ишлаб-чиқариш ёки қишлоқ ҳўжалик истеъмолида бўлган ҳамда қандайдир ифлосланган ҳудуд, шу жумладан аҳоли пункти (саноат, қишлоқ ҳўжалик, коммунал-хўжалик, сел оқимлари) орқали ўтган сувлар;
инсоннинг кундалик ва ишлаб чиқариш фаолиятида ишлатилгандан сўнг чиқарилиб юбориладиган сувлар. Оқава сувлар тозаланиши даркор.
ТЕРМАЛ СУВЛАР – ҳарорати 100°С дан ортиқ иситилган, ҳатто ўта иситилган, ер тубидан сизиб чиқадиган ёки пармаланган скважина қудуқларидан олинадиган сув.
Do'stlaringiz bilan baham: |