Асосий макроиқтисодий айниятлар



Download 29,32 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi29,32 Kb.
#260026
Bog'liq
макроиқтисодий айниятлар.


Aim.uz

Асосий макроиқтисодий айниятлар.
Миллий иқтисодиёт ривожланиши жараёнларида турли макроиқтисодий кўрсаткичлар ўртасида маълум пропорциялар ёки тенглик таъминланиши лозим. Пропорция атамаси айнан тенгликни билдирмасдан бир бутунга нисбатан унинг бўлакларининг нисбатини, ёки шу бўлаклар ўртасидаги нисбатни билдиради.Бунга мавзуимизнинг ЯМТД нинг якуний истеъмол ва миллий жамғаришга бўлинишини мисол қилиб келтириш мумкин.
Одатда ЯМТД ҳажмида якуний истеъмол ҳажми юқори бўлади. Аммо мавзунинг 4-саволида Хитой Халқ Республикаси мисолида кўрдикки миллий жамғармаларнинг улуши ҳам юқори бўлиши мумкин экан. Демак якуний истеъмол ва миллий жамғармаларнинг ЯМТД даги улуши 3:1 пропорцияда ҳам, 2:1 пропорцияла ҳам бўлиши мумкин экан
Шу билан бирга иқтисодиётда мувозанат бўлиши учун айрим кўрсаткичларнинг айнан тенг бўлиши талаб этилади. Турли макроиқтисодий кўрсаткичлар, ёки кўрсаткичлар гуруҳлари ўртасидаги мавжуд бўладиган, ёки мавжуд бўлиши иқтисодий қонуният ҳисоблаган ўзаро тенгликка макроиқтисодий айният дейилади.
Харажатлар ва даромадлар кўринишида ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичларининг ўзаро тенглиги асосий макроиқтисодий айният ҳисобланади.


Y= C+ I + G + Xn

Иккинчи бир макроиқтисодий айният инвестициялар ва жамғармалар ўртасидаги тенглик ҳисобланади.


Инвестициялар миқдори мамлакатдаги жамғармалар миқдорига боғлиқ бўлади. Бу икки кўрсаткич ўртасидаги тенгликка эришиш макроиқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим шартидир.
Агарда, миллий иқтисодиёт ташқи дунё билан ҳеч қандай алоқага эга эмас (Xn = 0) ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви нолга тенг (G=О), деб фараз қилинса, унда ЯИМ орқали ифодаланган ишлаб чиқариш ҳажми ШТД га тенг бўлади. Яъни:
ЯИМ = ШТД = С + S, айни пайтда: ЯИМ = С + I
Бу ерда макроиқтисодий айният қуйидаги кўринишга эга бўлади:


С + I = С + S ёки I = S
Ушбу айниятдан кўриниб турибдики, уй хўжаликларининг жамғаришга бўлган истаклари тадбиркорликнинг қанча миқдорда инвестициялаш xоҳишларига мос тушса, унда даромадлар ҳажми (СҚS) ва ялпи харажатлар (СҚI) ҳажмига тенглигига ёки ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасига эришиш мумкин.
Айтайлик, мамлакат иқтисодиёти очиқ, яъни экспорт-импорт алоқалари йўлга қўйилган, солиқ солиш ва трансферт тўловлари кўринишида давлат аралашуви мавжуд бўлсин. Бундай ҳолатда жамғариш тушунчаси мураккаблашиб, қуйидаги кўринишга эга бўлади:
S = Sp + Sд + Sx
Бу ерда: Sp - хусусий жамғармалар;
Sд - давлат жамғармалари;
Sx - бошқа мамлакатлар жамғармалари.
Бунда хусусий жамғармалар даромадлар (У), трансферт тўловлари (TR), давлат заёмлари бўйича фоизлар йиғиндисидан (N) солиқлар (T) ва истеъмол (С) харажатлари йиғиндисини айириш натижасига тенг бўлади.
Sp = (У + TR + N - T) – C

Давлат жағмармалари қуйидаги миқдорга тенг бўлади:




Sg = (T - TR - N) – G

Агар давлат жамғармалари нолга тенг бўлса, давлат бюджети мувозанатлашган, жамғаришнинг манфий миқдори бюджет тақчиллигини (БТ) билдиради:




БТ = - Sg
Бу ерда: БТ – бюджет тақчиллиги миқдори.

Бошқа мамлакатларнинг жамғармалари ташқи дунёнинг бизнинг импортимиз ҳисобига олган даромадларидан уларнинг бизнинг экспортимизга сарфланган ҳаражатларини айириб топилади.


Sx қ=M – X ёки Sx = -Xn

Агар мамлакат экспортига нисбатан кўпроқ импорт қилса, унда даромадларнинг бир қисми хорижда қолади ва кейинчалик ундан хорижий шериклар томонидан мамлакатимизда кўчмас мулк ва молиявий актив сотиб олишда фойдаланилади.


Ҳар қандай ҳолатда ҳам барча турдаги жамғармаларнинг умумий йиғиндиси инвестицияларга тенг бўлади:
Sp = Sд + Sx = (У + TR + N –T ) -C + ( T – TR – N )) - G + (-Xn)
ёки
Sp + Sd + Sx = У - C - G - Xn
S = C + I + G - Xn - C - G - Xn
S = I

Демак, иқтисодиётдаги инвестиция харажатлари нафақат ички жамғармалар ҳисобига, балки ташқи дунё жамғармалари ҳисобига ҳам амалга оширилиши мумкин. Мамлакатда инвесторларга кафолатланган юқори фойда олиши учун яратилган шарт-шароитлар хорижий инвесторлар оқимининг ўсишига олиб келувчи муҳим шартлардан биридир.
Кейнсчилар фикрига кўра, S= I айниятга бозор механизмлари воситасида тасодифан эришилади, холос. Чунки инвесторлар ва жамғарувчиларнниг режалари ўзаро мос келавермайди. Шу туфайли давлат тўғри иқтисодий сиёсат юргизиб макроиқтисодий барқарорликни таъминлаши шарт.



Aim.uz



Download 29,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish