Статистик тадқиқотни ташкил қилиш мавзусини ўқитиш гигиеник, клиник, тиббий-биологик ва ижтимоий фанлари кафедраларида олинган билимларни ва ўқитишни вертикал, горизантал бўйича интеграциясини ўз ичига олади.
Мазкур мавзу биостатистика, клиник, информатика фанлари ўқитилётган кафедралар билан боғлиқдир.
Ҳар қандай статистик тадқиқот бирин кетин келувчи босқичлардан иборат.
I - Босқич. Тадқиқотнинг дастури ва режасини тузиш.
II - Босқич. Статистик материалларни йиғиш (бирламчи бланкаларни тўлдириш).
III - Босқич. Материалларга ишламалар бериш.
IV- Босқич. Таҳлил қилиш ва хулосалар бериш (кўрсаткичларни ҳисоблаш график тасвирлаш).
Статистик тадқиқот ўтказиш учун етарли бўлган кузатув бирликлари сонини ҳисоблаш учун йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар асос қилиб олинади, яъни танлаб олинган мажмуадан келиб чиққан натижани, генерал мажмуада олиниши мумкин бўлган натижадан фарқи. Масалан: шифохоналарда ётган бир ёшли болаларнинг зотилжам касаллигидан ўлим ҳоллари ўрганилмоқда. Муқим шифохоналарда бир ёшли болаларнинг ўлим кўрсаткичи (леталлик) 3% ни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткичнинг аниқлигини билиш учун унинг йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолигини, яъни ушбу кўрсаткичнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегара оралиғининг катталикларини аниқлаш лозим. Ушбу кўрсаткичнинг 1% га тенг бўлган хатолигидаги ишонч чегарасини аниқлаймиз. Демак, леталлик кўрсаткичи 3±1% бўлганда, унинг ишончлилик чегараси 2% дан 4% гача бўлган оралиқни ташкил этади.
Ҳар бир санитария-статистик тадқиқотларда (улар танлиб олинган мажмуаларда ўтказилганда) олинган натижалари, йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлардан ошмайдиган кузатув бирликлари сонини тадқиқотчидан аниқлаш талаб этилади. Шуни назарда тутиб ҳамда тадқиқотчиларга енгиллик туғдириш мақсадида Б. Маматқулов томонидан генерал мажмуа сони маoлум бўлганда, тадқиқот натижалари 5% хатоликдан ошмайдиган кузатув бирликлари сонини (n) аниқлайдиган махсус жадвал тузилагaн. Бу жадвалга асосан, тадқиқотчи 95,0% дан юқори бўлган аниқликда натижалар олиш мумкин бўлган кузатувлар сонини тегишли генерал мажмуанинг сонига қараб танлаб олиши мумкин.
Санитария-статистик тадқиқотларда ҳар бир кузатилаётган бирлик ҳақида маълумот йиғишнинг бир неча усуллари бор: 1) бевосита кузатиш, 2) ҳужжатлар асосида маълумот тўплаш, 3) анамнестик (хотирлаш) анкета-сўров усуллари. Бевосита кузатиш усулига-клиника ва лабораторияда олиб борилаётган эксперимент натижаларини қайд этиш орқали маълумот йиғиш киради.
Тадқиқот якунида, тадқиқот натижасида олинган ва илмий адабиётларда келтирилган маoлумотларга асосланган ҳолда тадқиқотнинг хулосалари келтириб чиқарилади, ҳодисаларнинг қонуниятларини очиб берилади ва аҳоли саломатлигини янада яхшилаш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг ишини мувофиқлаштириш ҳамда самарасини ошириш борасида амалиётга таклифлар киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |