Сталган натижани тавсифлайди. Мақсадни аниқлаштириш, ҳақиқий эканлигини текшириш



Download 26,79 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi26,79 Kb.
#291098
Bog'liq
2 5199785732671013908.docx





1) Исталган натижани тавсифлайди. Мақсадни аниқлаштириш, ҳақиқий эканлигини текшириш

1. Мақсадингни баён эт?
2. Шу мақсадинг ҳақидаги фикр ҳаёллар сенда қандай ҳиссиётларни уйғотади?
3. Шу мақсад сенинг қадриятларинг ва қарашларингга мосми?
4. Мақсадинга эришганингни қандай тушунасан? (рақамларда, фактларда, ҳужжатларда, кузатилаётган хулқ- атворда)
5. Мақсадинг “бўлсайди”ми ёки “керак”ми ?
6. Мақсадинга эришсанг шахсан ўзинг нима оласан?
7. Шу мақсадидан воз кечсанг нима бўлади ?
8. Мақсадинга эришиб нимадир йўқотасанми ?
9. Шу мақсад сари юрмасликни қандайдир фойдаси борми?
10. Мақсадга эришиш учун бевосита ёки билвосита қандайдир ҳаракат қиляпсанми?
11. Ушбу мақсад сенинг таъсир доиранг ёки назоратинг остидами?
12. Мақсадга қачон эришмоқчисан ? (энг яқин/энг узоқ вақти)
13. Ушбу мақсад сенинг бошқа бир мақсадларингга зид эмасми ?
14. Мақсадинга эришиш учун шахсингда ёки хулқ- атворингда нима ўзгариши керак?
15. 1 дан 10 гача бўлган шкала бўйича сенинг мақсадга эришишинг истаги қандай? (1 – қилмайман, 10 – қандай бўлса ҳам эришаман)
16. 10 балл бўлиши учун мақсадни қандай таърифлаб ифода қилиш керак?
17. Мақсадинг янада юқорироқ қайси мақсадга етаклайди?
18. Мақсадинга эриши йўлида нимадан мамнун бўласан?
19. Энди мақсадинг таърифи қандай?

2) Жорий вазият ва ресурсларни текшириш. Ҳақиқатни мақсадга нисбатан текшириш

1. Мақсадинга нисбатан ҳозир ҳаётингда нима бўляпти?
2. Шу мақсадга эришишга аввал ҳам уриниб кўрганмисан?
3. Агар шундай бўлса, нима ўхшамаган?
4. Шундай мақсадга эришишда бошқалар қандай хатоларга йўл қўйишганки, сен уларни қилмаслигинг керак?
5. Қўйилган мақсадга эришиш йўлида қандай тўсиқлар мавжуд?
6. Бу ҳақиқий тўсиқларми ёки ўзингни оқлаш учунми?
7. Қўйилган мақсадинг муваффақиятига атрофингдагилардан ким таъсир қилиши мумкин?
8. Шу мақсадга эришиш истагинг ҳақида ким хабардор?
9. Мақсадинг сен учун муҳим бўлган бошқа одамларнинг ҳаракатларига зид эмасми?
10. Агар шундай бўлса, нима мақсадда улар шундай қилишяпти?
11. Қўйилган мақсадга эришиш йўлини осонлаштириш учун автрофингда нимани ўзгартириш керак?
12. Мақсадга эришиш учун қандай ресурсларинг: кўникмалар, вақт, ғайрат, пул, ахборот, кўмак олиш имкони ва ҳоказолар бор?
13. Мақсадинга эришиш учун қандай қўшимча ресурслар керак?
14. Сенга етишмаётган ресурсларни қандай яратиш мумкин? Кимдан ёки қаердан уларни оласан?

3)Биринчи қадамни аниқлаштириш. Мақсадга эришиш имкониятлари рўйхатини кенгайтириш

1. Мақсадга эришишнинг энг содда йўли қандай?
2. Шундай масалаларни ҳал қилишнинг текширилган ёки синовдан ўтган усули борми?
3. Шу каби мақсадларга эришишни уддалаётган кимни биласан?
4. Мақсадга эришишнинг қандай муқобил усуллари мавжуд?
5. Мақсадга эришишнинг қандай қисман, муросали усуллари мавжуд?
6. Мақсадга эришишнинг қандай усули сенга умуман хос эмас?
7. Сенинг онанг/отанг/аканг ва бошқалар шу мақсадга қандай эришган бўлар эдилар?
8. Сенинг душманинг шу мақсадга қандай эришган бўлар эди?
9. Сен жуда ҳурмат қиладиган инсон ушбу мақсадга қайси усул билан эришган бўлар эди?
10. Агар сен талаба бўлсанг, қандай эришган бўлар эдинг шу мақсадга?
11. Агар 70 да бўлганингда шу мақсадга эришиш усулига нисбатан қандай маслаҳат берган бўлар эдинг?
12. Агар сенда кўпроқ вақт, ҳокимият ёки пул бўлса мақсадинга эришиш учун нима қилган бўлар эдинг?
13. Мақсадга навбатма-навбат эришишда ҳар бир афзалликлари ва камчиликлари борми?
14. Вақтинча ечим имкони борми?
15. Мақсадга эришиш усуллари сенга етарли бўляптими?
16. Уларнинг қайси бири энг яхши натижа беради?
17. Мақсадга эришишнинг қайси усулини танлайсан?

4) Биринчи мақсадга эришиш йўлини тавсифлайди. Мақсадга эришиш йўлини танлаш, режалаштириш

1. Мақсадга эришишнинг қандай оралиқ босқичларини кўряпсан? Уларни амалга оширишнинг муддатларини айт.
2. Мақсадга эришиш йўлида биринчи қадам қандай бўлади?
3. Биринчи қадаминг журъатлими ?
4. Биринчи қадаминг хақиқатга яқинми (реалми) ?
5. Иккинчи қадаминг қандай бўлади ?
6. Охирги қадам қандай бўлишини тасоввур қиласанми ёки биласанми ?
7. Мақсадга эришиш бўйича ҳар бир қадамнинг якунланиши даври қандай ?
8. Мақсадга эришиш йўлида илк қадамни аниқ қачон бошлайсан ва тугатасан?
9. Биринчи қадаминг натижаси қандай бўлади?
10. Мақсадларингга эришишга нима ҳалақит қилиши мумкин?
11. Бу ҳақиқий хатарларми ёки ўзингни оқлашми?
12. Йўл охиригача юқори асосланганликни сақлаб қолиш учун нима қилиш керак?
13. Мақсадга эришиш йўлида назарингда қайси қадам энг қийин?
14. Сенга қандай кўмак керак ва кимдан?
15. Сенга қандай ёрдам беришим мумкин?
16. Мақсадинг йўлида ўзингга қандай ҳалақит беришинг мумкин ?
17. Қадамларинг кимга таъсир кўрсатади ? Режаларинг тўғрисида ким билиши лозим ?
18. Мақсадинг йўлида қадамларингни тескарисини айтиб бер, яъни охиргисидан биринчисигача?
19. Мақсадга эришишингга қанчалик ишонишингни 1 дан 10 гача бўлган балл бўйича баҳола (1 – умуман ишонмайман, 10 – мутлақо ишонаман).
20. Агар 10 балдан кам бўлса: 10 қўйишингга нима ҳалақит беряпти? 10 га яқинлашишинг учун нима қилишинг ёки ўзгартиришинг мумкин?
21. Биринчи қадаминг натижасига эришганингни қандай нишонлайсан?
22. Охирги қадаминг натижасига эришганингни қандай нишонлайсан?



Download 26,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish