. 8.9. Биология ДАРСЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ВА
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
1.Педагогик технологиялар ҳақида тушунча.
2.Биологияни ўқитишда дидактик ўйинли дарслардан фойдаланиш.
3.Биологияни ўқитишда муаммоли таълим технологияларидан фойдаланиш.
4.Модулли таълим технологиялари ва модулли дарсларнинг ўзига хос хусусиятлари.
5.Биология дарсларида ҳамкорликда ўқитиш технологияларидан фойдаланиш.
6.Биология дарсларида ахборот технологияларидан фойдаланиш.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалдаги иккинчи сифат босқичи таълим муассасаларида ўқитиладиган барча ўқув фанларини илгор педагогик технологиялар билан таъминлашни кўзда тутади. Шу сабабли барча ўқув фанлари каби биологияни ўқитишда ҳам педагогик технологиялардан фойдаланиш замон талаби саналади.
Педагогик технология атамасига ҳар бир дидакт олим ўз нуктаи назаридан келиб чиққан ҳолда таъриф берган. Ҳали бу тушунчага тўлик ва ягона таъриф қабул қилинмаган. Ушбу таърифларнинг ичида энг мақсадга мувофиғи ЮНЕСКО томонидан берилган таъриф саналади.
Педагогик технология – ўқитиш шаклларини оптималлаштириш мақсадида ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнида инсон салоҳияти ва техник ресурсларни қўллаш, уларнинг ўзаро таъсирини аниқлашга имкон берадиган тизимли методлар мажмуасидир.
Бу ерда, инсон салоҳияти дейилганда, ўқитувчининг педагогик ва ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолияти, техник ресурслар деганда ўқитиш методлари ва воситалари назарда тутилмоқда.
Бизнинг назаримизда, педагогик технология - таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш максадида укитиш ва билимларни узлаштириш жараёнида укитувчининг педагогик ва Укувчининг укув-билиш фаолиятини уйгун равишда ташкил этиш, мазкур фаолиятни фаоллаштириш максадида, самарали укитиш методлари, воситалари ва шаклларини куллаш, уларнинг Узаро таъсирини аниклашга имкон берадиган тизимлар мажмуасидир.
Педагогик технологияларнинг учта даражаси мавжуд:
Умумий методик даража. Умумий педагогик (умумдидактик, умумтарбиявий) даражада педагогик технологиянинг умумий конуниятлари, концептуал асослари, укитувчи ва укувчининг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошкаришнинг узига хос хусусиятлари ишлаб чикилади.
Хусусий методик даражада муайян бир укув фани, курени укитиш жараёнининг максади ва вазифаларини амалга ошириш максадида таълим мазмунини укувчилар онгига сингдиришда фойдаланиладиган укитиш методлари, воситалари ва шаклларининг мажмуаси тушунилади.
Локаль (модул) даражада таълим-тарбия жараёнининг маълум бир кисмида мазкур киемнинг хусусий дидактик ва тарбиявий максадини хал этишга каратилган технология тушунилади.
Педагогик технологияларнинг юкорида кайд этилган учта даражаси бир- бирини тулдиради ва такозо этади.
Хозирги замон таълим тизимида хукмронлик килаётган анъанавий таълимни мазмунан янгилаш ва таълим-тарбия жараёнини ташкил этишни тубдан узгартиришга каратилган технологияларни дидактик максадларига кура куйидаги гурухларга ажратиш мумкин:
Педагогик муносабатларни инсонпарварлаштириш ва демократлаш- тириш асосидаги педагогик технология;
Укувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш ва таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини оширишга каратилган педагогик технология.
Таълим жараёнини ташкил этиш ва бошкаришнинг самарадорлигини оширишга каратилган педагогик технологиялар.
Укув-’материалини дидактик жихатдан такомиллаштириш ва кайта ишлаш асосидаги педагогик технология.
Халк педагогикаси методларидан фойдаланишга асосланган педагогик технология.
Куйида шу технологияларга кискача тухталамиз.
Педагогик муносабатларни инсонпарварлаштириш ва демократлаш- тириш асосидаги педагогик технология; Мазкур технология укитувчи ва укувчи шахеи уртасидаги муносабатларни мукаммапаштириш, укувчи шах- сига индивидуал ёндашиш, таълим-тарбия жараёнини демократлаштириш, таълим мазмунини инсонпарварлик гоялари билан бойитишни назарда тутади.
Укувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш ва таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини оширичла караihjпан иедаилик icxhujioi ия. Мазкур технология биологияни укитишда укувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш ва таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини оширишга имкон яратади. Бу технологиялар гурухи дидактик-уйин, ривожлантирувчи, муаммоли, модулли ва коммуникатив таълим технологияларини уз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |