Аённомаси №7 20-октябрь, 2017й Нукус шахри Катнашчилар: Гуруҳ рахбари Клычева з ва гуруҳ талабалари. Кун тартибида: «Ахборот соати»



Download 20,91 Kb.
Sana26.03.2022
Hajmi20,91 Kb.
#511511
Bog'liq
7-протокол 20-октабрь


Aжинияз номидаги Н Д П И «Педагогика» факультети», « Педагогика ва психология» таълим йуналиши 2е-гуруҳ талабалари билан утказилган «Ахборат саоти»нинг йигилишининг___ ­­­ БАЁННОМАСИ №7

20-октябрь, 2017й Нукус шахри


Катнашчилар: Гуруҳ рахбари Клычева З ва гуруҳ талабалари.


КУН ТАРТИБИДА:


1.«Ахборот соати» мавзуси: Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий - сиёсий воқиёларга доир маьлумотлар.
2.Гурухнинг тоза-озода бўлишини назорат килиш ва талабаларнинг дарсларни ўзлаштиришлари тўғрисида.


1. Кун тартибидаги биринчи масала бўйича « Педагогика ва психология» талим йуналиши 2- е гурух раҳбари З.Клычева сўзга чиқди. У ўз сўзида: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида 14 октябрь куни Хоразм вилоятига келди. Хоразм қишлоқ хўжалиги, йирик саноат корхоналари, транспорт ва коммуникация тизимлари, кичик бизнес салоҳияти билан мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади. “GM Uzbekistan” акциядорлик жамиятининг Хоразм филиали, “UzXMG” экскаватор заводи, “Ўзтекс Шовот”, “Хоразм маиший техника” корхоналари, “Хоразм шакар” қўшма корхонасида ички ва ташқи бозорда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Мураккаб иқлим шароитига қарамай, вилоят деҳқонлари қишлоқ хўжалигида мўл ҳосил етиштирмоқда. Давлатимиз раҳбари 2017 йил 27-28 январь кунлари Хоразмга ташрифи чоғида вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, саноат ва қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, ижтимоий объектлар барпо этиш ва инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берган эди. Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифини Урганч халқаро аэропортида бажарилган реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади. Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқдаШавкат Мирзиёев Ичан-қалъа яқинида истироҳат боғи барпо этиш, сайёҳлар пиёда сайр қиладиган кўча бўйида савдо ва ҳунармандлик шохобчалари, икки қаватли уй-жойлар қуриш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида барпо этилаётган “Фаровон” меҳмонхонасининг қурилиш участкасида бўлди. Шаҳарнинг Амир Темур кўчасида қурилиши режалаштирилган ушбу меҳмонхона қадимий меъморчилик услубида 3 қаватли қилиб бунёд этилади. Унда конференция заллари, спорт майдончалари, ресторанлар, кўнгилочар масканлар ва бошқа имкониятлар бўлади. Меҳмонхонага франциялик ишбилармонлар инвестиция киритади. Бу ерга келишимиздан асосий мақсадлардан бири Хивани туристик зонага айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни яна бир бор таҳлил қилишдан иборат, деди давлатимиз раҳбари. Туризмни ривожлантириш учун, аввало, сайёҳларга шароит яратиш зарур. Шу мақсадда келгуси уч йилда Хивада 20 га яқин меҳмонхона қурилади. Бу меҳмонхона беш юлдузли, мамлакатимиздаги энг яхши меҳмонхоналардан бири бўлади.
Президентимиз Хива шаҳридаги Нуриллабой сарой мажмуасини кўздан кечирди. Хоразм вилояти тарихий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойларга бой. Улар асраб-авайланаётгани, сайёҳлар учун зарур шароитлар яратилаётгани натижасида вилоятда туризм изчил ривожланмоқда. Маълумотларга кўра, мазкур сарой ҳудуди шу ерлик Нуриллабой исмли савдогарга тегишли бўлган. Мажмуа хорижлик меҳмонларни қабул қиладиган қароргоҳ вазифасини ўтаган.
Давлатимиз раҳбари жорий йил январь ойида вилоятга ташрифи чоғида мутасаддиларга мазкур мажмуани замон талаблари даражасида реконструкция қилиш бўйича топшириқлар берган эди. Президентимиз тавсиясига кўра ишлаб чиқилган лойиҳага биноан бу ерда ресторан, қабуллар уйи, галерея, амфитеатр, ҳунармандлар кўргазмаси ташкил қилинган. Кўргазмаларда Хоразмнинг XIX-XX асрларга оид тарихий фотосуратлари, биринчи ўзбек кинооператори ва фотосуратчиси Худойберган Девонов олган суратлар ва киноасарлар намойиш этилмоқда. «Хоразм анъанавий ҳунармандчилиги: тарих ва замонавийлик», «Ўзбекистон замонавий санъати: оҳанглар, тимсоллар, талқинлар» мавзуидаги кўргазмалар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Президентимиз Хива шаҳри меъморчилик обидалари, жумладан, мазкур мажмуанинг бой тарихи ҳақида сайёҳлар ва хорижлик меҳмонларга замонавий услубларга таянган ҳолда сўзлаб бериш, бу билан уларнинг мамлакатимиз ҳақидаги тасаввурларини янада бойитиш зарурлигини таъкидлади.
Ушбу ахборот соатида гурух рахбаримиз давлатимиз рахбарининг Хоразм вилоятига килган ташрифи вилоятдаги янги ислохотлар билан танишиб,вилоятни ,Хивада туризмни ривожлантиришга етиборни кучайтирганлиги тўғрисида Хоразм вилоятига килган ташрифи ва шу тўғрисида талабаларни таништириб ўтдилар.


2.Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича 2- е гурух раҳбари З.Клычева сўзга чиқди: .Гурухнинг тоза-озода бўлишини назорат килиш ва талабаларнинг дарсларни ўзлаштиришлари тўғрисида талабалар билан сухбат ўтказилди. Гурухнинг тозалигини ва гурухдаги ташкил етилган навбатчиларга тозаликни доимий равишда назорат килишлари ,талабалар кунининг деярли ярим кунини гурухда ўтказишлари сабабли хонанинг тозалиги учун хамма бирдек масулятли еканлигини такидлаб ўтдилар.Талабаларни дарсларни яхши ўзлаштиришлари дарсда берилган топширикларни доимий равишда бажаришлари ,вактларини бекорга ўтказмай кутубхоналар ва електирон кутибхоналардан тўғри фойдаланишларини айтиб ўтдилар.
КАРОР КИЛИНДИ:

1.Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий - сиёсий воқиёларга доир материали маьлумот учун олинсин.


2.Гурухнинг тоза-озода бўлишини назорат килиш ва талабаларнинг дарсларни ўзлаштиришлари доимий равишда назорат килинсин.




Гуруҳ рахбари: З. Клычева.
Котиба: Р.Аллаёрова.
Download 20,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish