«қадриятлар фалсафаси» фани бўйича тест топшириқлари



Download 23,85 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi23,85 Kb.
#68990
Bog'liq
тест


«қАДРИЯТЛАР фалсафаси» фани бўйича
тест топшириқлари



          1. Қадриятлар фалсафаси нимани ўрганади?

  1. Қадриятлар моҳиятини ўрганади;

  2. Қадриятлар тарихини ўрганади;

  3. Қадриятлар тизимининг туб моҳияти, жамият ҳаётидаги ўрнини ўрганади;

  4. Қадриятларнинг инсон ҳаётида тутган ўрнини ўрганади.




          1. Қадриятлар фалсафаси фанининг мақсад ва вазифаларига тўғри таъриф берилган қаторни кўрсатинг:

    1. Қадриятлар фалсафаси талабаларда умуминсоний ва миллий қадриятларимизнинг Ўзбекистонда шаклланаётган демократик жамиятнинг негизини ташкил этадиган маънавий қадриятларни хис этиш, улар ҳақида чуқур билимга эга бўлиш кўникмалари шакллантиришдан иборот;

    2. Қадриятлар фалсафаси талабаларда қадриятларга нисбатан қадриятли муносабатда бўлиш туйғусини шакллантиришдан иборат ;

    3. Қадриятларнинг моҳиятини ўргатишдан иборат;

    4. Ёш авлодларга ўтмишдан қолган меросимизга қадриятли муносабатда бўлиш лозимлигини ўргатади.




      1. Қадриятлар фалсафаси фани қайси фанлар билан алоқадор:




  1. Ижтимоий - гуманитар фанлар билан алоқадор;

  2. Табиий фанлар билан алоқадор;

  3. Аниқ фанлар билан алоқадор;

  4. Қадриятлар фалсафафси фани барча фанлар билан алоқадор бўлиб аждодларимиздан қолган барча моддий-маънавий қадриятларимизга қадриятли муносабатда бўлиш кераклигини ўргатади ва алоқасини янада мустаҳкамлайди.




      1. Қадриятлар фалсафаси фани ўз олдига қандай вазифаларни юклайди:

  1. қадриятларнинг миллий ва умумбашарий жиҳатларини илмий таҳлил этиш;

  2. қадриятлариинг миллат ҳамдажамият равнакидаги ўрнини тушунтириш;

  3. талабаларда қадриятларнинг мазмун-моҳиятини тушуниш кўникмаларининг ҳосил қилиш;

  4. Барча жавоблар тўғри.



5. Қадрият тушунчасига тўғри таъриф берилган қаторни кўрсатинг:

  1. Қадрият ибораси қадрламоқ, қадр топмоқ, қадрланган, қадрли, қадрдон каби тушунчаларини англатади;

  2. Қадриятли муносабатда бўлиш;

  3. Ўзгалар томонидан қадрланмоқ ва ўзгаларга қадриятли муносабат тушунчасини англатади;

  4. Ўзгаларга қадриятли муносабатда бўлишни англатади.



6. Қадриятлар фалсафаси фани ёрдамида талабалар моддий ва маънавий қадриятларимиз тўғрисида тўлиқ маълумот олиши мумкинми?

  1. Ҳа;

  2. Йўқ;

  3. Қисман;

  4. Талабалар биргина қадриятлар фалсафаси ёрдамида моддий ва маънавий қадриятларимиз тўғрисида маълумот олиши мумкин эмас. Чунки бу фан қисман ўрганишга ёрдам беради ҳолос.



7. Инсон қадри нима билан ўлчанади?

  1. Инсон, аввало, ақлли мавжудод сифатида ўз ақли ва фаросати билан турмушда «Мен» лигига эга бўлиши керак. Ато этилган ақлни фаросат ёрдамида қўллай билиш билан эoтиборга лойиқ бўлади, ақл бўлса-ю фаросат бўлмаса бир қаноти ногирон қушга ўхшаб қолади, инсон;

  2. Унинг қадри қиммати билан ўлчанади;

  3. Ўзгалар томонидан унинг қадрига баҳо берилади ва ўлчанади;

  4. Албатта торози билан ўлчанади.

8. Моддий қадриятларимиз таркибига нималар киради?

  1. аждоларимиз томонидан қолдирилган меҳнат қуроллари ишлаб чиқаришнинг барча воситалари, турар жойлар, алоқа воситалари, техника қурилмалари;

  2. Аждодларимиз томонидан қолдирилган китоблар ва манбалар;

  3. Тарихий бинолар

  4. Китоблар ва тарихий бинолар.



9. Қадриятлар фалсафаси фани ёрдамида аждодлар мероси ва тарихий шахслар шахсига алоҳида аҳамият қаратиладими:

  1. Нисбатан;

  2. Йўқ;

  3. Қисман;

  4. Албатта чунки бу фан асосан аждодлар меросига назар ташлаб улар меросига қадриятли муносабатда бўлиш каби билимларни шакллантирувчи фан ҳисобланади.




      1. «Фалсафий энциклопедия»нинг бешинчи жилдида қадриятлар тушунчасига қандай таъриф берилган?

  1. «Қадрият фал­сафий ва социологик тушунча. У, биринчидан, бирор объектнинг ижобий ёки салбий қимматини, иккинчидан, ижтимоий онгнинг норматив, белгиловчи—бағишловчи жиҳати (субъектив қадриятлар ёки онг қадриятлари)ни ифода этади. Шунга кўра обҳектив (ашёвий) ва субъектив (онг) қадриятлари бир биридан фарқланади дея таъриф берилган.

  2. Қадриятлар фалсафий, маданий, социологик тушунча бўлиб улар бир бири билан фарқ қилмайди.

  3. Қадриятлар моҳиятан ҳар бир фанга оид тушунча бўлиб, улар биринчидан, бирор объектнинг ижобий ёки салбий қимматини, иккинчидан, ижтимоий онгнинг норматив, белгиловчи—бағишловчи жиҳати (субъектив қадриятлар ёки онг қадриятлари)ни ифода этади дея таъриф берилади.

  4. Барча жавоблар тўғри.



11. Қайси олим қадрият тушунчасига “Қадрият реал ёки орзудаги ҳодиса (бор нарса ёки идеал)дир, баҳо эса шу ҳодисага муносабатни билдиради. У ёки бу ҳодисани қадриятларга мансуб ҳисоблаш, яъни уни қадриятларга қўшиш ёки қўшмаслик aнa шу муносабатга, ижобий ёки салбий баҳога боғлиқ...” дея тариф беради?

  1. В.П.Тугаринов;

  2. Сўқрот;

  3. Гуго;

  4. Беруни.

12. Қадриятларнинг шарқона илдизлари қайси даврдан бошланган?

  1. Дастлабки фалсафий тасаввурлар Шарқнинг энг қадимги мамлакатларидан бири — Бобилда милоддан аввалги туртинчи минг йиллик бошларида пайдо булган

  2. Ибтидоий даврдан бошлаган;

  3. Қулдорлик давридан бошланган бўлиб у даврда ҳар бир табақа вакилларининг қадр қиммати унинг даражасидан белгиланган;

  4. Тўғри жавобнинг ўзи йўқ.



13. Инсон эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи табиий қадриятлар кўрсатилган қаторни топинг...

  1. ер ва ер ости бойликлари, сув, хаво, ўрмонлар, ўсимликлар, хайвонот дунёси ;

  2. ер ва ер ости бойликлар;

  3. сув, хаво;

  4. ўрмонлар, ўсимликлар, хайвонот дунёси.

14. «Авесто» даги «Эзгу сўз, эзгу амал ва эзгу фикр» таълимоти қадриятлар фалсафасига алоқаси борми?

  1. бевосита алоқаси бор;

  2. хеч қандай алоқаси йўқ;

  3. қисман бор;

  4. билмайман.



15. Инсоннинг ҳаётида муҳим аҳамият касб этувчи маданий-маънавий қадриятлар кўрсатилган қаторни топинг...

  1. илмий техникавий ва интел­лектуал имкониятлар, маориф, таълим тарбия, тиббий хизмат, миллий мерос, турли шаклларда намоён бўладиган маданият дурдоналари, тил, адабиёт, санъат, халқ ҳунармандчилиги махсулотлари, ноёб тарихий ва маданий ёдгорликлар, архитектура;

  2. маориф, таълим тарбия, тиббий хизмат, миллий мерос;

  3. халқ ҳунармандчилиги махсулотлари, ноёб тарихий ва маданий ёдгорликлар, архитектура ;

  4. илмий техникавий ва интел­лектуал имкониятлар.



16. Президентимиз И.А.Каримов қайси китобида маънавий қадриятламизга алоҳида тўхталиб ўтган?

  1. “Юксак маънавият – енгилмас куч”;

  2. Ўзбекистон XXI – асрга интилмоқда;

  3. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида;

  4. “Юксак маънавият – енгилмас куч” ва Ўзбекистон XXI – асрга интилмоқда китобида;



17. Қадриятларнинг жамият тараққиёти, инсон ҳаётига кўрсатадиган таъсири нуқтаи назаридан қадриятларга неча турга ажратилади ва улар қайсилар?

  1. 2 турга ажратилади яъни: прогрессив ва реакион қадриятлар

  2. Прогрессив;

  3. Реакцион;

  4. 3-турга ажратилади яъни реал, прогрессив ва реакион қадриятлар;



18. «Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир» деб ёзилган Конститутциямизда. Ушбу фикрларни қадриятларга қадриятли муносабат билдириш сифатида эътироф этса бўладими ?

  1. Ҳа;

  2. Йўқ;

  3. Қисман

  4. Конститутциядаги ҳар бир модда фақат юридик аҳамиятга эга ҳолос.



19. Қадриятлар қадрсизланиши мумкинми?

  1. Ҳа;

  2. Йўқ;

  3. Балким.

  4. Даврларга қараб қадрсизланиши мумкин агар жамият хохласа.



20. Қадриятларимизнинг қадрсизланиш даври тўғри кўрсатилган қаторни кўрсатинг?

  1. Россия томонидан мамлакатимизни босиб олиниши;

  2. Амур Темур даври;

  3. Хонликлар даври;

  4. Араблар истилоси даври.



21. Пахта миллий бойлигимиз. Ўзбек миллий бойлиги сифатида қадриятли муносабат билдирилиши мумкинми?

  1. Ҳа;

  2. Унга фақат хом ашё сифатида қаралиши мумкин;

  3. Йўқ у таббий бойлик;

  4. Қисман.



22. Ўзбекистон Републикаси мустақилликни қўлга киритганидан сўнг аввало қайси жабҳаларга нисбатан ўз этиборини қаратди ва қадриятли муносабат билдирилди:

  1. Тарихий обидаларни қайта реканструкция қилинди;

  2. Чўлпон, Фитрат каби ўзбек адабиётининг ёрқин юлдузлари номлари оқланди ва уларнинг адабий меросига қадриятли муносабат билдирилди ;

  3. Амур Темур каби аждодларимиз меросига қадриятли муносабат билдирилди ;

  4. Барча жавоблар тўғри.



23. Қайси давр оилавий қадриятларни поймол этилишига олиб келди?

  1. Ўзбекистонни Россия томонидан босиб олиниши;

  2. Араб истилоси даври;

  3. Темур ва темурийлар даври;

  4. Хонликлар даври.



24. «Биз,- дейди И. Каримов, - мустақил ўзбек давлатининг пойдеворини қурмоқдамиз. Минг қатла шукурки, тилимизни, динимизни, урф одатимизни, маънавий қадриятла римизни, буткул йўқотиб қўйиш хавфидан сақлаб, асраб-авайлаб, уларнинг азалий мазмуни ва қудратини тиклашга ўтдик»... деб қайси китобида динга муносабатини билдиради ва қариятли муносабат билдиради?

  1. Истиқлол ва маънавият;

  2. “Юксак маънавият-енгилмас кус”;

  3. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида;

  4. “Юксак маънавият – енгилмас куч” ва Ўзбекистон XXI – асрга интилмоқда китобида;



25. Комил инсонни тарбиялаш бу ҳам қадрият хисобланадими?

  1. Ҳа;

  2. Йўқ;

  3. Қисман;

  4. Комил инсонни тарбиялаш таълим тарбия тизимига киради қадрият эмас.



26. Шарқ цивилизацияси илк маданий маънавий қадриятлар бешиги саналадими?

  1. Ҳа;

  2. Йўқ;

  3. Албатта чунки бу даврда инсонлари маънавий етук интелектуал салохият эгаси саналади;

  4. Йўқ чунки мустақиллика эришилгандан кейинг аждодлар меросига қадриятли муносабат билдирилмоқда.



27. «Авесто» дунёда энг қадимги дин бўлган Зардуштийликнинг муқаддас китоби бўлиш билан бирга, аждодларимизнинг узоқ ўтмиш тарихи ва тафаккур тараққиётини белгилаб берувчи қомусий йиғиндиси сифатида қадриятли муносабат билдирилиши мумкинми?

  1. Албатта чунки тарихсиз келажакни тасаввур қилиб бўлмайди ва ўтимишдан қолган маданий меросни қадирламасдан қадриятни шакллантириб бўлмайди;

  2. Йўқ у қомусий йиғинди фақат ўша даврга ҳизмат қилишини белгилайди холос;

  3. Балким;

  4. Қисман.



28. Маънавий – маданий қадриятларимизнинг буюк сиймолари кўрсатилган қаторни кўрсатинг?

  1. Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий;

  2. Фитрат, Чўлпон, М.Беҳбудий ;

  3. Хоразмий, Фарбий, Ибн Сино, Хамза Хакимзода Ниёзий;

  4. Барча жавоблар тўғри.



29. Миллий псиҳология ... —

    1. ҳар бир миллат вакилининг миллий хис-туйғулари, хатти-ҳаракатлари, руҳий кечинмалари, психик темпераменти, феъл атворлари каби муносабатларни ифодалайди;

    2. у ҳиссиёт (эмоция), кайфият, кечинмалар, қизиқишларда намоён бўлади;

    3. Ҳалқимизнинг асрлар оша яшаб келган анъаналари, урф-одатлари, тили ва руҳи негизига қурилган миллий мустақиллик мафкурасидир;

    4. Ўзбек миллатининг тарихий таркиб топиши, миллат маънавияти (тил, маданият, давлат, турмуш тарзи ва хоказоларнинг) ички ривожланишидир.



30. Қадриятлар фалсафаси фани жамият ривожи ва ҳалқ фаровонлиги йўлида тарбиявий аҳамият касб эта оладими?

  1. Ҳа.

  2. Йўқ.

  3. Албатта нега деганда инсон бир ерда қадр топмаса қадриятли муносабат билдиришни билмайди. Фан биргина назарияни ўргатибгина қолмай балки қадрли бўлиш ва ўзгаларга қайдриятли муносабат билдиришни ўргатади. Бу эса жамиятни маънавий юксалиши ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилишига ёрдам беради.

  4. Йўқ нега деганда тарбия фақат одобнома ва этика ва эстетика фанлари орқалигина жамият ривожи ва ҳалқ фаровонлиги йўлида тарбиявий аҳамият касб эта олади холос.

Download 23,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish