9-МАЪРУЗА Мавзу: Ечимни шакиллантириш. Қарорни генерациялаш Режа:
1. Ечимни шакиллантириш
2. Кўп сонли танлов
3. Ақлий ҳужум
Ечимни шакиллантириш Ечимни шакллантириш гуёки сон саноқсиз уруғлар ерга тушиши ва фақат бир қисмигина илдиз отиб дарахт бўлишига ўхшашдир.
Демак инсонлар ғоясининг сараси ва енг яхшиси ечимни шакллантиришга асос бўлиши мумкин. (Gabriele Lusser Rico)
Ечимни шакиллантиришда муаммони аниқлаш ва унга мос мақсад ва вазифаларни белгилаш зарур. сўнгра шу мақсадларга қандай эришиш кераклигини ҳал қилиш лозим.
Энди бу жараёнда вақт бўйича чеклов ва ўлчанадиган натижаларга эга бўламиз. Кўп танлов сизга катта имконият беради, бу эса ўз навбатида энг яхшисини танлаш имкониятидир. Сиз биринчи сизда бор ғояни танлайсиз. Бунинг ўрнига сиз натижада ғалаба қилиш учун 10, 20 ҳатто 50 та мумкин бўлган ғояларни кўриб чиқинг.
Кўп сонли танлов Сиз ижодий фикроловчи одамлар сирасига кирмайсиз. Балки, Сизга оргиналлик етишмаслигини ҳис қиласиз ва Сиз ижод кишиси эмассиз. Ижод кучи ва оригиналлик – ихтиёрий муаммони ечиш асосидир ва сизнинг тадбиркорлигингиз Сиздан ижодий кучингизни ишингизга қаратишингизни кутади. Агар Сиз кўп сонли танловларни топишни қўллаб кўришни ҳоҳласангиз ижодий куч буни амалга оширишга хизмат қилади.
Бу нима дегани? Сиз муаммони ечишнинг бу босқичида кўп сонли танловга эгасиз. Ақлий ҳужум уларни олишнинг энг яхши йўлидир.
Ижод кишиси билағон бўлишни ҳоҳлайди. У барча нарсани билишни хохлайди – эски тарихни, ўн тўққизинчи асрни, методларни ишлаб топувчи математикани, ташкилотларни гуллаб яшнаши ва келажакни. Чунки улар хеч қачон бу ғоялар бирлашиб янги ғояларни шакиллантиришини билмайди. Бу олти дақиқадан кегин ёки олти ойдан ёки олти йилдан кегин рўй бериши мумкин. Лекин унда бу рўй беришига ишонч бор.(Карл Ally, Америкалик рекламачи )
Ақлий ҳужум Ақлий ҳужум кўпсонли ғояларни мумкин бўлган ечимларнинг озод оқимини тутиб турмай тезликда юзага келтиради. Ақлий ҳужум кўпсонли ҳусусан сизнинг рационал онгингиз нормал кўра олмайдиган ғояларни тезликда юзага келтиришнинг катта йўлидир. (Corbis)
Баъзи муносабатга кўра сизнинг ўнг миянгиз сизнинг ишчи гуруҳингиз қидираётган бўлиши мумкин бўлган ғояларни, яъни ақлга сиғмайдиган тушунчаларни илҳомини ушлаб туради.
Ақлий хужумда бажарилиши ва бажарилмаслиги керак
Ақлий хужум методлари Гуруҳ ғоялардан мумкин бўлган ечимларнинг узун рўйҳатини шакиллантириши лозим, Ҳар бир ғоя маъно касб этади.
Сиз топганларни кўриш вақти келди. Ғояларни кўриш вақтида қуйидагиларга эътибор беринг:
- Ҳар бир ғоя сифатлидир.
- Муаммоларни ечимини топишда ҳар бир ғояга улар қанчалик ажаб товур булса ҳам этътибор бериш лозим.
- Баъзи энг яхши ечимлар бир неча бир қарашда ақл бовор қилмайдиган ечимлар бирилашиши натижасида топилади.
Тўпламлар дунёси
Психиатрлар фойдаланадиган сўзлар тўплами ҳақида эшитгансиз. Балки Сиз сўзлар тўпламига қурилган ўйинни ўйнаган бўлсангиз керак. Мисол учун, бир одам бошқасига "Мен сизга сўз айтсам менга ҳаёлингизга келган биринчи сўзни айтинг, Ўқиш" Бошқа одам эса ўйлаб ўтирмай ҳаёлига кеган биринчи сўзни айтади. Бундай саволларга тавакалли жавобингиз Сиз ҳақингизда кўп нарса беради. Агар жавобингиз ўзингизни ҳам ҳайрон қолдирса демак сизнинг ўнг миянгиз рационал чап миянгиздан тезроқ ишлайди. Бу – эса ғоя.
Гуруҳларга жамлаш ёки тақсимлаш Тўпламлар дунёси каби – тўлқилланувчи - ақлий техника Сизга режасиз алоқаларга илҳом учқунларини ёқади.Ғоялар гуруҳлар каби пайдо бўлади. Гуруҳлашда қоғозингиз ўртасидаги тригерга сўз ёзасиз. Сўзни қалин қилиб ажратинг. Сўнг тезлик билан миянгизга келган сўз ёки ғояни ёзинг. Ҳар бир сўзни айланага олинг ва бирлашувчи матнлар билан бирлаштиринг. Бу жараён секиллашса бошқа сўз туркуми билан занжирни бошланг. Гуруҳлашни тугатгандан сўнг буларга сўз сифатида эмас балки сўзлар боғланиши сифатида эътибор беринг. Сиз мураккаб лойиҳа ёки боғлиқлик олишингиз мумкин. Уни яхши фойдаланиш учун олиш мумкин.
Хулоса Ақлий ҳужум самарали, сусткашликсиз, бирор бирини хисобдан ўтказмай барча ғояни инобатга олиш мақсадга мувофиқ.
Ақлий хужумда гуруҳ аъзоларнини танқид қилманг. Ҳар бир киши ўз ғояларини тўсқинликсиз бериш ҳуқуқига эга бўлиши керак.
Тестлар уюшмаси ўнг мия аҳамиятлироқ чап миядан онларга олдинроқ ишлаш имконини беради. Бу тур ақлий хужум ёрдамида бемалол фикрайди. Сиз гуруҳда ғояларни топишни якунлаш вақтида бир бири билан боғлаб мураккаб лойиҳаларни топиш мумкин ғояларга эътибор беришни унутманг.
Freewriting йўналтирилган ёки йўналтирилмаган бўлиши мумкин. Бу – олиш учун яхши техника.