7-маъруза. Осиё мамлакатлари. Шарқий Осиёнинг ривожланган давлатлари Режа



Download 495,04 Kb.
Sana08.07.2022
Hajmi495,04 Kb.
#757216
Bog'liq
7-маъруза


7-маъруза. Осиё мамлакатлари. Шарқий Осиёнинг ривожланган давлатлари
Режа:

  1. Осиё минтақасининг географик ўрни ва субрегионлари.

  2. Табиий шароити ва ресурслари.

  3. Аҳолиси.

  4. Ички ҳудудий тафовутлари.



Осиё минтақасининг географик ўрни ва субрегионлари. Осиё майдони (44 млн км кв.) Евросиё майдонининг тахминан 3/5 ва қуруқликнинг салкам 1/4 қисмини ташкил қилади. Ер шари аҳолисининг 60 фоизи истиқомат қилаётган ҳудудда иқтисодий-ижтимоий ривожланиши турли типларга мансуб 50 дан ортиқ давлат ва мамлакатлар мавжуд.
Осиёда дарё цивилизациясининг энг қадимий ва ривожланган марказлари (Месопотамия, Ҳиндистон ва Хитой) шаклланган. Суғорма деҳқончилик қулай бўлган дарёлар таъсирида фан ва маданият гуркираб тараққий этган.
Минтақа иқтисодий географик ўрнининг муҳим хусусияти аксарият мамлакатлари учун денгиз бўйлари ва Осиё-Тинч океани “ўсиш қутблари”га яқинлигини таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари ҳудуднинг ўндан ортиқ давлатлари қуруқликнинг ички берк ҳавзасида жойлашган.
Географик адабиётларда Осиё ҳудуди тўртта субрегионларга ажратилади: Жануби-Ғарбий Осиё, Жанубий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Шарқий Осиё (ёки Марказий-Шарқий Осиё). БМТ классификацияси бўйича ғарбий, марказий ва жанубий, шарқий, жануби-шарқий регионларга бўлинган (1-расм). Мазкур минтақалар бир-биридан тарихий, геосиёсий, этнолингвистик, табиий ва диний хусусиятларига кўра фарқланади. Ҳудуди, аҳолисининг сони ва ЯИМ ишлаб чиқариш бўйича Шарқий Осиёдаги Хитой ҳамда Япония, кейинги ўринда Жанубий Осиё минтақаси етакчилик қилади. Осиёда Хитой ва Ҳиндистон каби улкан давлатлар билан бир қаторда, ҳудуди кичик митти давлатлар ҳам бор.
Осиё ҳудуди иқтисодий ривожланишида кескин контрастлик мавжуд. Иқтисодиёти шиддат билан ривожланаётган Хитой, Ҳиндистон ва янги индустриал мамлакатлар бир қаторда, камбағал, аграр соҳага ихтисослашган ҳудудлар мавжуд.
Табиий шароити ва ресурслари.Осиёнинг табиий ресурслари ҳам анча бой ва хилма - хил. Минерал ресурслардан нефт - Форс қўлтиқбўйи мамлакатлари (заҳираларнинг 2\3 қисми), Жануби-шарқий Осиё ва Хитойда; табиий газ - Эрон ва Форс қўлтиқбўйи давлатларида; тошкўмир, темир, марганес - Хитой ва Ҳиндистонда; никел - Индонезия ва Филиппинда; машҳур “қалай белбоғи” - Малайзия, Индонезия, Таиланд, Хитойда; мис - Хитой, Монголия, Эрон, Ҳиндистонда ва.б. Ҳозирда минтақанинг гидроенергетик (Хитой, Ҳиндистон, Жануби-шарқий Осиё), балиқчилик (Тинч океани бўйи мамлакатлари), геотермал (Тинч океани оловли ҳалқаси), ва рекреация салоҳиятидан самарали фойдаланилмоқда.
Таъкидланганидек, минтақанинг сув, тупроқ, ўрмон рекреация ресурслари тарқалишида ўзига хос тафовутлар кузатилади. Осиёнинг катта қисми тоғлар (Ҳимолай, Қорақурум, Ҳиндиқуш, Кун-Лун), қурғоқчил чўллар, чексиз тошли ва қумли ҳудудлар (Руб-ел-Хали, Нефуд, Тар, Такламакан, Гоби) дан иборат бўлгани боис ер ресурслари, экин майдонлари этарли эмас. Аксинча, қуёш тафти, деҳқончиликка яроқли ер майдони кўп ҳудудларда намлик нотекис тақсимланган. Сув ва ўрмон ресурслари тақчиллиги ҳудуднинг жануби-ғарбий ва марказий қисмлари учун айниқса долзарб.
Аҳолиси.Осиё мамлакатлари аҳоли кўрсаткичларида биринчидан, минтақада аҳоли сони 100 миллиондан ортган 7 та (Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Покистон, Бангладеш, Япония, Филиппин) мамлакат мужассамланган. Аҳоли зичлигидаги катта тафовутлар, масалан Монголияда 1 кв. кмга 2 киши, Бангладешда бу кўрсаткич 1000 кишидан ортади. Учинчидан, аксарият мусулмон давлатларда табиий кўпайиш, эркаклар ва болалар сонининг юқорилиги; аҳоли диний ва этник таркибидаги мураккаб фарқланишлар; урбанизация даражасининг нисбатан пастлиги, аҳолининг катта шаҳарларда тўпланганлиги ва.б.

1-расм. Осиёнинг субрегионлари


Ички ҳудудий тафовутлари.Осиё иқтисодий районлаштириш нуқтаи назаридан 4 та йирик минтақага ажратилади: шарқий, жанубий, жануби - шарқий ва жануби - ғарбий.
Жануби - ғарбий Осиё қуруқ иқлимга эга, аҳолиси бир миллатли, жаҳоннинг йирик нефт базаси саналади.
Шарқий Осиёда жаҳон хўжалигининг икки йирик маркази - Япония ва Хитой, шунингдек, Осиё йўлбарслари - Жанубий Корея ва Тайван жойлашган.
Жануби-шарқий Осиё иқтисодиётини табиий каучук, электротехника, электроника, ўрмон ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш; Жанубий Осиё иқтисодиётининг ихтисослашувини Ҳиндистон белгилаб беради.
Осиё мамлакатларидаги сиёсий ва ҳарбий-сиёсий зиддиятар ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошланиб, ХХИ асрга ҳам қадам қўйди. Ҳозирда баҳс-мунозарали ҳудудлар, сепаратизм ҳаракатлари, этнодиний хилма-хилликлар ва бошқа геосиёсий масалалар бутун минтақаларни ўз ичига қамраб олган. Хусусан, Жануби-ғарбий Осиё Исроил-Фаластин, Курдистон, Кипр ва Афғонистон сингари “қайноқ” нуқталар таъсири остида қолган.
Жанубий Осиёда сиёсий зиддиятли сепаратизм ўчоқлари-Кашмир ва Шри-ланка, Жануби-шарқий Осиёда Индонезия, Жанубий Филлипин, Шарқий Осиёда Шимолий ва Жанубий Корея, Хитой-Ҳиндистон, Россия -Япония ўртасидаги тортишув ҳудудлар, Уйғур ҳамда Тибет автоном республикаларидаги сепаратизм бир неча ўн йиллардан буён давом этиб келмоқда.
Савол ва топшириқлар

  1. Осиё минтақаси географик жойлашувининг ўзига хос хусусиятларини ёритинг.

  2. Минтақа субрегионлари иқтисодий ривожланиш хусусиятларига кўра қандай фарқланади?

  3. Минтақанинг ички ҳудудий тафовутларини ёритинг.



Фойдаланилган адабиётлар:



  1. Социально-экономическая география зарубежного мира. под ред. В.В.Вольского. –М., 2003.

  2. Родионова, И. А.Экономическая и социальная география мира. В 2 т. Т. 1,2 : учебник для бакалавров. 2-е изд., испр. и доп. - М.: Издательство Юрайт, 2015.-431 с.

Download 495,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish