4-Амалий машғулот. Мавзу: Ахборот хавфсизлиги инцидентларининг тергови
Ишдан мақсад: Ахборот хавфсизлиги инцидентлари терговини ташкил қилишни усул ва воситаларидан фойдаланиш.
Назарий қисм: Инцидентлар тергови энг аввало ахборот хавфсизлигида тергов жараёни қандай ташкил қилинишини кўриши лозим. Умумий ҳолатда бу қуйидагича акс эттириш мумкин: (4.1-расм).
4.1-расм. Ахборот хафсизлигида инсидентларни тергов қилиш
1 даража: Бахолаш. Бу даражада маълумотларни йиғишда тайёргарлик ишлари бошланади, тергов амалга ошириш мумкинлиги аниқланади (тергов ўтказиш учун рухсатнома олинади, терговнинг қонунга тўғри келиши аниқланади); тергов ўтказадиган гуруҳ аъзолари аниқланади; гуруҳ инцидент бўлган тармоқ топологиясини ўрганади ва ҳ.к.
Шу билан бирга баҳолаш жараёнида инцедентга боғлиқ бўлиши мумкин бўлган компютерлар тузилмаси ҳам ўрганиб чиқилади.
2 даража: Йиғиш. Бу даражада инцидентга тегишли деб ҳисобланган барча маълумотлар йиғилади. Улар ўз ичига:
Юқорида санаб ўтилганлардан маълумотларни нусхалаб олишдан фойдаланиш мумкин.
Энергияга муҳтож қурилмалар тузилмаси. Энергияга муҳтож қурилма нусхасини олишдан олдин маълумотлар бутунлигини (ўзгармаганлигини) текшириб олиш зарур, яъни бу дастурий ёки қурилмали нусхалашдан ҳимоялашда ишлатилади. Агар компьютерга ахборот сақлаш қурилмаси ўрнатилган ва уни нусхалаб олиш керак бўлса энг аввало ушбу компьютер иши тўхтатилади ва шундан сўнг энергияга муҳтож ахборот сақлаш қурилмаларини нусхалашни бошлаш мумкин.
Ёзишдан ҳимоялаш қурилмалари ўрганиладиган ахборот сақлаш қурилмасини ёзилишдан олдин хавфсиз равишда кўчириб олиш имконини беради. Қурилмали ёзишдан сақлаш жиҳозлари эса дастурий таъминотларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз вазифасини бажаришда давом этади. Кўпчилик ҳолларда ёзишдан ҳимоялаш қурилма кўринишида эмас дастур кўринишида келади, маълум бир операцион тизим ичида келади ва LiveCD ёки флеш хотира орқали асосий тизим билан бирга юкланади. Бундай операцион тизимларга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин:
grml;
CAINE Live CD;
DEFT Linux;
e-fense Helix3 Pro.
Нусхалаш учун қуйидаги дастурлардан фойдаланиш мумкин:
dd (Linux барча дистрибутивлари ичида бор);
dc3dd- модификацияланган версияси dd;
aimage;
FTK Imager.
Маълумотларни ўрганиб чиқишдан олдин нусхалаш мажбурий қадамлардан бири ҳисобланмайди. Агар маълумотнинг асл нусхаси бошқа жойда сақланса ва кимдир унинг нусхаси билан ишлайдиган бўлса уни яна бир марта нусхалаш бу ортиқча ҳаракат ҳисобланади.
Ишлаб турган тизимларда энергияга муҳтож маълумотларни йиғиш уларни ўчиришдан олдин амалга ошириалди. Кўпчилик ҳолларда қуйидаги энергияга муҳтож маълумотлар сақлаш блоклари нусхалаб олинади:
Оператив хотирадаги маълумотлар.
Мониторланадиган, шифрланган ва ҳамда тармоқ сақлаш қисмлари.
Ишлаб турган процессорлар қисмлари.
Мавжуд бўлган тармоқ уланишлари ва портлар.
Ўрганилаётган тизим тармоқ тузилмаси.
Атрофдаги ўзгарувчилар.
Фойдаланувчилар экранда кўрадиган расм.
Бу маълумотларни нусхалаш учун ўрганилаётган тизимга махсус маълумот ташиш қурилмалари уланади, унинг ичидан эса дастур ишга тушади ва маълумотларни йиғишни бошлайди. Баъзида бундай дастурлар тармоқ орқали ҳам юкланиши мумкин. Нусхаланган маълумотлар ташқи хотирада сақланиши ёки тармоқ орқали узатилиши мумкин.