2-AMALIY MASHG’ULOT QIZIQISHLAR XARITASI. (4-soat)
Кўрсатма: Сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу саволларнинг биронтасини ҳам қолдирмай барчасига қуйидаги тартибда жавоб беринг:
агар сизга саволда берилган машғулот билан шуғулланиш жуда ёқса, жавоблар варақасида берилган саволнинг тартиб рақами тўғрисидаги бўш катакка иккита плюс “+ +” белгисини қўйинг;
агар шунчаки ёқса битта плюс “ +” белгисини қўйинг;
агар саволда айтилган машғулотга бефарқ бўлсангиз ёки бирон нима дейишга қийналсангиз “0” қўйинг;
агар у машғулот сизга ёқмаса битта минус “-“ белгисини қўйинг;
агар жуда ёқмаса, яъни бу фаолиятни ёмон кўрсангиз, унда иккита минус “ - -“ белгисини қўйинг.
Сиз ёқтирасизми? Сизга ёқадими?
Қуйидаги фаолиятлар билан шуғулланишни ёқтирасизми? Ҳавас қиласизми? Истайсизми?
1. “Қизиқарли физика” ва “Физикага оид кашфиётлар” каби қизиқарли китобларни ўқиш.
2. Математикадаги кашфиётлар, “Қизиқарли математика” ва “Амалий математика” каби китобларни ўқиш.
3. Турли техника аппаратлари(компьютер, қўл телефони, телевизор, радио ва ҳ.к.)ни йиғиш ва тузатиш.
4. Кимё фанидаги кашфиётлар, кимёгар олимлар ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги китобларни ўқиш.
5. Ўсимликлар, ҳайвонот дунёси, одам ва унинг саломатлиги ҳақидаги китобларни ўқиш.
6. Табиблар, шифокорлар ва тиббиёт соҳасидаги ютуқлар ҳақида ўқиш.
7. Глобус ва географик хариталар ёрдамида турли мамлакатлар билан танишиб чиқиш.
8. Ўз халқининг тарихи, тарихий шахслари, тарихий воқеа ва ҳодисалар ҳақида ёзилган китобларни ўқиш.
9. Шарқ мутафаккирлари ва жаҳон адабиёти классиклари асарларини ўқиш.
10. Санъатнинг ривожланиши тарихи билан қизиқиш, миллий, опера, симфония ва жаз мусиқаларини тинглаш.
11. Таълим муассасалари фаолияти (тарбиячи, ўқитувчи, етакчилар) ҳақидаги китобларни ўқиш.
12. Маиший хизмат кўрсатиш (пазандалик, тикувчилик, сартарошлик) ва мебелларни яратишга қизиқиш.
13. Ҳарбий техника билан танишиш ва улар ҳақида маълумотлар йиғиш.
14. Спорт ва машҳур спортчилар ҳақидаги газета, журналлар ва китобларни ўқиш.
15. “Қизиқарли математика”, “Бошқотирмалар” ҳақидаги мақола ва китоблар ўқиш
16. Ёш темирйўлчилар ёки автоҳаваскорлар тўгарагига қатнашиш.
17. Радиотехника соҳасидаги ютуқлар ҳақида ёзилган илмий-оммабоп газета ва журналлар билан танишиб чиқиш, техника янгиликларига оид кўрсатувларни томоша қилиш ҳамда “Ёш техниклар” тўгаракларига қатнашиш.
18. Математика тўгаракларида шуғулланиш, мисол ва масалаларни ечиш.
19. Техника кўргазмаларини, техник ижодкорлик кўрикларини ташкил қилишда иштирок этиш ва қатнашиш.
20. Табиатдаги кимёвий ҳодисалар, кимёвий реакцияларни кузатиш ва кимё бўйича тажрибалар ўтказиш.
21. Боғда, томорқада ишлаш, гуллар, ўсимликлар, ҳайвонларга қараш, уларни парвариш қилиш.
22. Одам организми, касалликнинг пайдо бўлиш сабаблари ва даъволаш усулларини ўрганиш.
23. Қазилма конларини қидириб топиш ҳақида ёзилган китобларни ўқиш ва геологияга оид кўрсатувларни томоша қилиш.
24. Республикамизда ва бутун дунёда рўй бераётган сиёсий воқеалар ҳақидаги кўрсатувларни томоша қилиш.
25. Илмий, бадиий, тарихий ҳикоя ва асарларни ўқиш.
26. Кинофильмлар, театр асарлари, бадиий кўргазмалардаги намойишлар ҳақида суҳбатлашишни муҳокама қилиш.
27. Кичик ёшдаги болалар ва ўсмирлар тарбиясига оид масалаларни муҳокама қилиш.
28. Кийимларни тикиш, тўқиш, овқат тайёрлаш, уйдаги маиший техника асбоблари, мебель ва шу кабиларни тузатиш, тайёрлаш.
29. Ҳарбийлар касби ва ҳаётига оид китоблар ўқиш, ва кўрсатувларни томоша қилиш.
30. Турли спорт мусобақалари, беллашувларига бориш, уларда иштирок этиш.
31. Графиклар, схемалар ва жадваллар асосида берилган ўқув материалларини ўзлаштириш.
32. Ҳар хил турдаги транспорт (автомобиль, темирйўл) ҳайдовчилари ҳақида китоблар ўқиш, фильмлар кўриш).
33. Физика тўгаракларида шуғулланиш ҳамда тажрибалар ўтказиш.
34. Математика фанидан “Билимлар беллашуви” ва олимпиадаларда иштирок этиш.
35. 3амонавий техниканинг энг сўнгги ютуқлари билан танишиш (радио ва телекўрсатувларни эшитиб, кўриб, газеталардаги мақолаларни ўқиш).
36. Кимё тўгаракларида шуғулланиш ва тажрибалар ўтказиш.
37. Биология тўгаракларида шуғулланиш, биологияга оид маълумотлар тўплаш .
38. Тиббиёт ҳамшираси ва шифокор ишлари билан танишиш.
39. Геологик ва географик хариталар тузиш.
40. Халқлар ва давлатларнинг шаклланиш тарихини ўрганиш.
41. Ўз фикрингиз, кузатишларингизни ёзма баён этиш.
42. Драма тўгарагида шуғулланиш, саҳнада роль ўйнаш, қўшиқ айтиш, томоша кўрсатиш.
43. Кичкинтойларга турли мавзуларга оид китобларни ўқиб бериш ҳамда эртак, ҳикоя, ривоят ва масаллар айтиб бериш.
44. Одамларга турли хизматларни кўрсатиш (оёқ кийимларини таъмирлаш, суратга олиш, сочини турмаклаш ва ш.к.).
45. Ҳарбий техника билан танишиш
46. Спорт турларига оид ўйинларни ўйнаш.
47. Компьютер ёрдамида турли хил файллардан нусха кўчириш ва монтаж ишларини олиб бориш.
48. Узоқ масофали манзилга поезд орқали етиб олиш.
49. Телерадиоаппаратлар схемаларини ўрганиш.
50. Оила бюджетини режалаштириш (иқтисод қилиш, тежаш, тақсимлаш )да иштирок этиш.
51. Техника соҳасига тегишли журналлар ўқиш (масалан,
"Сирли олам", "Фан ва турмуш").
52. Кимё фанидан олимпиадаларда иштирок этиш.
53. Биология фанидан олимпиадаларда иштирок этиш.
54. Беморларга қараш, уларни парвариш қилиш.
55. Бирон бир географик жойнинг топографик тасвирини (съемкасини) олишда катталарга ёрдам бериш ва бажариш.
56. Тарих музейларига бориш, маданий ёдгорликлар билан танишиш, археологик экспедицияларга оид кўрсатувларни томоша қилиш.
57. Адабиёт ёки лингвистика тўгарагида шуғулланиш.
58. Мусиқа асбобида ўйнаш, расм чизиш, қоғоздан, ёғочдан кесиб нарсалар тайёрлаш.
59. Агар ўртоқларингиз ўқув вазифаларини бажаришда қийналишаётган бўлсалар, уларга ўқув вазифаларини қандай бажариш лозимлигини тушунтириб бериш.
60. Озиқ овқат ёки енгил саноат корхонасида мутахассис бўлиб ишлаш (тикувчи, бичувчи, қандолатчи).
61. Ҳарбий мазмундаги фильмларни кўриш, китоб ўқиш, катта тўқнашувлар ва жанглар тарихи билан танишиш.
62. Турли спорт мусобақаларида иштирок этиш.
63. Компьютер ва компьютер жиҳозларини созлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш.
64. Темир йўл транспорти ва йўловчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бажаришларини кузатиш.
65. Электр асбобларини тузатиш, электр симларини улаш, техник чизмалар ва схемаларини ўрганиш.
66. Пуллик кирим-чиқимларнинг аниқ ҳисоб-китобини олиб бориш.
67. Ҳар хил металлар ва уларнинг хусусиятлари билан танишиш.
68. Эритмаларни тайёрлаш реактивларнинг оғирлигини ўлчаш.
69. Боғда ёки томарқада ўсимликларни ўстириш, ҳайвонларни тарбиялаш ва парвариш қилиш
70. Шифохона, поликлиника ёки дорихонада ишлаш.
71. Географик ва геологик экспедицияларда иштирок этиш.
72. Тарих фани бўйича маълумотлар йиғиш, тарих (ёки археология) тўгарагида шуғулланиш.
73. Чет тиллариини ўрганиш.
74. Турли тадбирлар сценарийсини ёзиш, байрамларни ташкил қилиш.
75. Дам олиш оромгоҳларида тарбиячи, етакчи, ташкилотчи вазифаларини бажариш.
76. "Моҳир қўллар" ёки ёғочга ишлов бериш тўгарагидa шуғулланиш.
77. Хaрбий инженер ёки қўмондон бўлиш.
78. Мактабдан ташқари спорт секциясида шуғулланиш.
79. Компьютерда техник схема ва чизмаларни таҳлил қилиш, уларни мустақил равишда тузиш.
80. Темир йўлларни таъмирлаш ишларида иштирок этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |