15-мавзу. Тайёр маҳсулот ва унинг сотилишини ҳисобга олиш



Download 31,15 Kb.
bet1/7
Sana24.02.2022
Hajmi31,15 Kb.
#204477
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
11-mavzu. Tayyor mahsulot, realizatsiya


15-мавзу. Тайёр маҳсулот ва унинг сотилишини ҳисобга олиш.

15.1. Тайёр маҳсулот (иш ва хизмат)лар ҳақида тушунча, уни омборга қабул қилиш тартиби, баҳолаш ва бухгалтериядаги синтетик ҳисоби.


15.2. Маҳсулот (иш ва хизмат)лар сотишда маркетинг фаолиятининг вазифалари ва тақдим этадиган маълумотлардан бухгалтерия ҳисобида фойдаланиш.
15.3. Маҳсулотни сотишда баҳо ўрнатиш тартиби.
15.4. Маҳсулот (иш ва хизмат)лар сотишнинг аналитик ҳисоби.
15.5. Маҳсулот (иш ва хизмат)лар сотишни счётларда акс эттириш тартиби.


Таянч иборалар: тайёр маҳсулот, иш ва хизматлар, маҳсулотни сотиш, баҳолаш, сотиш, бухгалтерия счётларда акс эттириш


15.1. Тайёр маҳсулот (иш ва хизмат)лар ҳақида тушунча, уни омборга қабул қилиш тартиби, баҳолаш ва бухгалтериядаги синтетик ҳисоби.

Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш халқ хўжалиги ва аҳолининг эҳтиғжларини таъминлашга қаратилган ҳар бир корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг якунловчи босқичи ҳисобланади.


Тайёр маҳсулот деб - корхонадаги барча ишлов операцияларидан ўтиб бўлган, тайёр ҳолга келтирилган белгиланган давлат стандарти ва техникавий шартларнинг барча талабларига жавоб берадиган ҳамда техника назорати бўлими томонидан қабул қилинган ёки буюртмачиларга топширилган маҳсулотга айтилади. Унинг таркибига буюртмачи корхоналар учун бажарилган иш, хизматлар ҳамда ушбу корхонага қарашли ишлаб чиқаришдан ташқари хўжаликлар учун бажарилган иш ва хизматлар ҳам киради.
Тайёр маҳсулотни ҳисобга олиш шу маҳсулотнинг ишлаб чиқаришдан олиниши, унинг ҳаракати, сотилиши ва харидорлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни акс эттиради.
Омбордаги маҳсулот деганда, ишлаб чиқаришнинг барча ишлов операцияларидан ўтиб, техника назорати бўлими томонидан омборга бенуқсон деб қабул қилинган ва асосан сотишга мўлжалланган товар маҳсулоти тушунилади.
Жўнатилган мол (товар)лар деб, харидорларга ёки истеъмолчиларга жўнатилган, лекин унинг учун харидорлар томонидан ҳали пули тўланмаган йўлдаги маҳсулотга айтилади.
Тайёр маҳсулотларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
"Омбордаги тайёр маҳсулотлар";
"Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар";
"Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар".
Маҳсулот (иш, хизмат) одатда маълум бир қийматда баҳоланади ва сотилади.
Баҳо – қийматнинг пулдаги ифодасидир. Унинг асосини у ёки бу маҳсулотни тайёрлаш билан боғлиқ ижтимоий зарурий меҳнат ташкил қилади.
Тайёр маҳсулот (иш, хизмат) нинг сотиш қийматини белгилашда «Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМСдан фойдаланилади. 4-сонли БҲМСнинг 7-бандига биноан тайёр маҳсулотлар энг кам баҳода баҳоланиши керак: таннархда ёки соф сотилиш қийматида.
Ҳисобот даври охирида маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш мумкин. Лекин маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ҳар куни содир бўлади, шу сабабдан жорий ҳисобда маҳсулотни шартли баҳода баҳолаш керак. Тайёр маҳсулотларнинг оператив ҳисоби ишлаб чиқариш режа таннархида ёки шартнома баҳосида ёхуд чакана баҳода юритилади.
Тайёр маҳсулот ҳаракати ҳисобини тўғри ташкил қилиш корхона томонидан ишлаб чиқиладиган буюм турлари номининг рўйхати - номенклатурасидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Уни тузиш асосида тайёр маҳсулотни туркумлаш, яъни ушбу корхонада ишлаб чиқариладиган бир маҳсулот турини бошқа маҳсулотдан ажратиб турувчи маълум белгилари ётади. Номенклатура рўйхатини тузишда асос қилиб қуйидаги белгилар олинади: модел, фасон, артикул, марка ва ҳоказо. Ҳар бир маҳсулот турига номенклатура рақами бириктирилади ва у ҳар хил сонлардан иборат бўлади. Маҳсулот номенклатурасидан (рўйхатдан) корхонанинг қуйидаги хизматларида фойдаланилади:

  • диспетчерлик хизмат тури маҳсулот ишлаб чиқариш графигининг бажарилишини назорат қилади;

  • цехлар ишлаб чиқарилган маҳсулот ассортиментини қилишда, омборга тайёр маҳсулотни топширишда юк хати ғзиш учун фойдаланади;

  • маркетинг бўлими - жўнатиш бўлими шартномаларини бажариш имкониятларини назорат қилиш учун;

  • бухгалтерия - тайёр маҳсулотнинг аналитик ҳисобини юритишда умумий маълумотлар ва ҳисоботлар тузиш учун фойдаланилади.




Download 31,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish