1 ва 2- маъруза.
КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ
Компьютерларнинг ўзаро турли маълумотлар, программалар алмашиш мақсадида бириктирилиши компьютер тармоқлари дейилади. Компьютерлар учун шундай тарзда (тармоқка бириктирилган холда) фойдаланиш жуда кўп афзалликларга эга. Масалан, компьютер тармоғига уланган бир принтерни барча фойдаланувчилар биргаликда ишлатиши, бирор ташқилот микёсида хисоботни тез тайёрлаш учун уни бўлимларга бўлиб, хар бир бўлагини алоҳида тармоқ компьютерида тайёрлаш мумкин. Файллар, каталоглар, принтер, дисклар тармоқда биргаликда фойдаланиш мумкин. Бу эса ўз навбатида тежамларга олиб келади. Шунинг учун ҳам компьютерлар тармоқларга бириктирилади. Компьютерларнинг физик жиҳатдан бирлаштирилиши (симлар ёки бошка йўллар билан) тармоқ ўзидан-ўзи ишлайверади дегани эмас. Тармоқдаги компьютер тармоқ операцион системаси бошкарувида ишлайди. Хозир кўп ишлатилаётган Windows 95 таркибида локал тармоқда ишлаш имкониятини берувчи программалар мавжуд. Компьютер тармоги икки хил бўлади: локал ва глобал.
2. Локал компьютер тармоғи
Локал компьютер тармоғи тушунчаси нисбийдир. Бундай дейишимизга сабаб, компьютерлар бир хона (синф хонаси), бино, ташкилот ёки бир канча филиаллардан иборат бўлган ташкилот доирасида компьютер тармоқлари ташкил қилиш мумкинлигидадир. Шунинг учун ҳам баъзан 500 метргача бўлган масофада бирлаштирилган компьютерлар локал компьютер тармоғи деб аталади. Баъзан узоқроқ масофада жойлашган компьютерлар ҳам локал тармоққа бирлаштирилиши мумкин.
Локал тармоқ махсус симлар билан бирлаштирилган компьютер, коммуникация, периферия (ташқи уланадиган) қурилмаларининг биргаликда фойдаланиш мақсадида бириктирилишидир.Локал тармоқ яратишдан максад - ташқилотлар, олий ўқув юртларида мавжуд компьютер парки ва унинг ресурслар (принтер, сканер, каталог, файллар)идан унумли, тежамли фойдаланишдир.
Сим сифатида: калин коаксиал, ингичка коаксиал, ўралган жуфтлик (toking ring-«витая пара») деб аталувчи, оптик тола (тола) симлари ишлатилиши мумкин. Одатда қалин коаксиал симлар тармоқнинг узоқроқдаги қисмида, маълумотларни узатиш қобилиятини юқори бўлишини таъминлаш мақсадида ишлатилади.
Коаксиал сим.
Бундай сим тўрт қатламдан ташқил топган бўлади: унинг энг ички қатлами металл симдан иборат. Бу изоляция билан ўралган булиб, у 2-катламини ташқил қилади. 3-қатлам изоляцияси юпка металл экран билан қопланган бўлади. Экран эгилувчан ўқи, ички сим эгилувчанлик ўқи билан кетма-кет тушади. Шунинг учун ҳам коаксиал сим дейилади. Тўртинчи қатлам пластик қатламдан иборат бўлиб, у учта қатламни қоплайди.
Кейинги пайтда кенг ривожланган кабель телевидениесида ишлатиладиган сим коаксиал симдир. Кабель телевидениеси ёрдамида бир канча каналлар орқали кўрсатувлар берилишининг сабаби ҳам коаксиал симлар орқали бир пайтда бир канча турли сигналларни узатиш имконияти борлигидандир. Бунда хар бир сигнал турига биттадан канал мос келади. Хар бир канал ўз частотасида ишлайди, шунинг учун улар оралиқда бир-биридан мустақил хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |