Тинчлик ва адолатнинг башарият хаётидаги ўрни.
1.Тинчлик ва адолатни мустахкам тутган Сохибкирон.
2.Мамлакатимизда тинчлик учун олиб борилаетган ишлар.
3.Тинчлик-қадрли неъмат.
Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади.
Буюк сохибкирон ва саркарда Амир Темур бобомиз адолат ва тинчлик элчиси сифатида юксак эхтиром билан улуғланади. Буюк давлат арбоби Амир Темур Марказий Осие халкларини ягона туғ остига бирлаштирган.Ўз даврида бошка халқлар билан диплломатик алоқаларни йулга қўйган.Ўзининг адолатли сиёсати билан асрлар давомида улугланиб келмоқда.
“Куч-адолатда”.Унинг “Ҳар мамлакатда адолат эшигини очдим,зулму-ситам йулини тўсдим”-деган васиятлари келажак авлод учун хам ибратдир. Тинчлик ва адолат тимсоли Амир Темур қонун коидалар олдида хамманинг бирлигини ва тенглигини таъминлаган.
Амир Темурнинг “Темур тузуклари” дунё жамоатчилиги томонидан давлат бошқарувида оламшумул тарихий ахамиятга эга .Бу китоб Темурийлар салтанатининг конституцияси,деб бахоланган .Дуне амалиетига конституциянинг кириб келишига сабаб бўлганлигига муболаға йукдир.
Ассалому-алайкум!(араб-сизга тинчлик.саломатлик тилайман)мусулмонлар ўзаро учрашгвнда ишлатилатиладиган саломлашув ибораси.Саломни кабул килиб олувчи “Ва алайкум ассалом”(Сизга хам тинчлик,саломатлик тилайман),деб жавоб кайтарилади.Ишга борамиз ,кучадами ,танишми еки нотанишми албатта саломлашамиз.Тинчлик ва саломатлик тилаймиз.
“Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У- хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик”. (Имом Бухорий ривоят қилган).
Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр ва мурувватларининг самимий бўлиши ҳам асосан хотиржамликка боғлиқдир.
Тинчликнинг кадри шу кунларда жуда билинади.Кушни давлатлар да булаетган урушлар ,нотинчликлар ,хунрезликлар хаммани хавотирга солиб куймокда.Фаластин ,Ирокдаги уруш паракандалик, АКШ,Шимолий Корея тахдидлари,Россия ва Украина мсожаролари дуне хамжамиятини хавотирга солмокда.
Бир кун уруш чиққан жойдан ,
қирқ кун барака кетади.
Бугун дунёда тинчлигини ва хотиржамлигини йўқотган мамлакат ва у юртларда истиқомат қилаётган инсонлар ҳаётлари, таъбир жоиз бўлса нурафшон нурни йўқотган, зимистон ичида қолган инсонларга ўхшади. Бу ҳолатни кўрган, эшитган инсонда бир аламлик дард пайдо бўлди. Бу ҳолатлардан кўриб, эшитиб турган инсонлар ибрат олиб, хулосалар чиқариб, ўзлари учун инъом қилинган тинчлик ва хотиржамликни қадрлашлари, асраб авайлашлари лозим бўлади.
Мамлакатимизда тинчлик ва адолатни мустахкамлаш йулида бир канча чора-тадбирлар ишлар олиб борилмокда.
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг “taraqqiyot strategiyasi”да 6 –банди-Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш ва 7-банди Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш –устувор йуналишларида тинчликни саклаш ва хавфсизлик ва мудофаани кучайтириш аник максадлар билан курсатилган :
- Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш.
-Самарали давлат сиёсатиниамалга ошириш Превентив механизмларни такомиллаштириш.Ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш .
-Ёт ғоялар таъсирига тушиб қолганлар билан тизимли ишлаш .Қатъий иммунитетини шакллантириш.Халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий Хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги- Хорижий ахборот ва тажриба алмашиш ҳамкорларбилан Халқаро ва минтақавий ташкилотларда фаол иштирок этиш
- Марказий Осиёда БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни мувофиқлаштириш.
- Марказий Осиёда халқаро ташаббусларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг ролини кенгайтириш.
-Дунё ҳамжамиятиэътиборини Афғонистонда тинчлик ва ҳамжиҳат-ликни таъминлашга қаратиш.
-Экстремизм ва терроризмга қарши курашишэкстремизм ва терроризмга қарши курашишга жалб қилиш.
Ўзбекистон тинчлик сиёсатини илгари суриб келмокда чегаралар дахлсизлиги мустахкамлигини мустахкамламокда. БМТга 1992 йил 2 мартда аьзо булди .Тошкентда хам БМТнинг ваколатхонаси ишлаб турибди. БМТининг тенг хукукли аьзоси ва тинчликни саклаш йулида ташкилотнинг максад ва қоидаларига қатьий амал қиляпди.Юртбошимиз БМТининг Бош Ассамблеясининг 72- сессиясида катнашиб,нутк сузлади.
Шунинг учун ҳам биз Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, хотиржамликни сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, фитна ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, ғаразли ва манфур кимсаларнинг макр ва пуч ғояларига учмасдан, алданмасдан, ёш авлодларимизни ҳам улардан хабардор қилиб,тинчлик, хотиржамлик, бағрикенглик, ўзаро тотувлик, меҳр-оқибат в.ҳ.к. эзгу ғояларини кенг тарғиб этишни долзарб вазифа сифатида билиб, ушбулар асосида фаолият олиб бормоқ лозим .
Она юртинг омон булса,
Ранги руйинг сомон булмас.
“Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!...! (Бақара сураси, 208-оят). Дарҳақиқат, тинчлик мавзуси ўта муҳим бўлганлиги боис ҳам Қуръони карим оятларидан ўрин олган тинчлик ва хотиржамлик – инсоният бугун бошидан мураккаб ўзаро зиддиятларни кечираётган бир пайтда сув ва ҳаводек зарурдир. Унинг қадрига етиб, фарзандларимизни ҳам Яратган берган бу тенгсиз неъматларни қадрламоқлари ва асраб авайламоқ инсониятнинг зиммасидаги бурчи эканлигини тушунтирмоқлигимиз керак.
Инсон ким бўлишидан қатъий назар, ўзи яшаб турган, Аллоҳ неъмат қилиб берган Ватани, унинг зилол сувлари, ҳавоси, нози неъматлари ва бошқа барча шароитларига шукр қилиб, уни зиёда бўлишини сўраб дуо қилиши, Яратганнинг, Ватанининг, жамият ва оиласининг олдидаги шарафли бурчидир.
Тинчлик ва хотиржамлик – барча даврларда мамлакатлар, жамиятлар, оилаларда яшаган инсонларнинг талаб қилган асосий мақсади бўлиб келган. Бу икки неъмат учун қилинган қанча ҳаракатлар, харажатлар ҳам сўзимизга мисолдир.
Тинчлик ва хотиржамлик неъматлари башарият уни сақлашлик учун хоҳ қимматли бўлсин, хоҳ арзон бўлсин барча нарсасини, ақл-заковат, мол-дунё ва куч-қувватини сарфлашига ҳақли бўлган улуғ неъматлардан экани, буни бардавом бўлиши учун унинг сабаблари, уни тутиб турувчи омиллари ва устунлари ҳам бардавом бажарилиши лозим бўлади.
Тинчлик ва хотиржамликни сақлаш, уни қадрлаш учун инсонларни тинчини қадрлаш асосида тарбиялаш лозим бўлади. Шунингдек, ҳар бир инсон ўзининг бурчи ва мажбуриятларини яхши билиши ва унга қатъий амал қилиши.лозим.
“Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди”. (Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад” китобида ривоят қилган).
Жаҳонда рўй бериб турган нотинчликлар, кишини дилини хуфтон қиладиган ҳолатлар, бўлиб турган турли воқеа ва ҳодисалардан ғафлатда қолишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мамлакатларни, жамиятни, оилаларни, инсонни ҳалокат ва фалокатга учратадиган энг ёмон мусибатлардан бири бу – бепарволик, ғафлат, лоқайдлик ва шунга оид ёмон ҳислатлардир. Бу инсонларга кўринмайдиган иллатлардан, касалликлардандир десак муболаға бўлмайди. Шунинг учун ҳам жаннатмакаон Ватанимиз фуқаролари, барча-барчамиз мазкур ёмон ҳислатлардан чиқишимиз лозимдир.
Қўшнинг тинч-сен тинч.
Тинчлик ва хотиржамликка бўлган эътибори нечоғлик катта, ҳамда бағрикенглик унинг негизи эканлиги яққол номоён бўлади. Инсон ўзидаги неъматнинг қадрини унинг устида мулоҳаза юритиш, шу неъматдан ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриш билан билади. Неъматнинг бардавом бўлиши, унинг шукрини адо этилишига боғлиқдир.
Тинчлик бахт-соғлик тахт.
Тинчлигимизни кадрига етиб ,уни асраб авайлаш хар биримизнинг бурчимиз.Тинчлик ва хотиржамлик ана шундай амалий шукр талаб қиладиган неъматлардандир. Бу неъматнинг шукрини адо этиш барчанинг зиммасига фарздир. Ёши улуғ нуроний отахон ва онахонларимиз ушбу икки улуғ неъматнинг мустаҳкамлигини сўраб дуо қилишлари, ёшлар ўзларининг ҳалол меҳнатлари, уни ҳимоя қилиш учун астойдил бел боғлашлари билан бу неъматнинг шукрини адо этган бўламиз. Аллоҳ таоло Юртимиз тинчлиги ва хотиржамлигини барқарор ва бардавом, халқимизнинг ҳаётини фаравон қилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |