1-мавзу. Таълимдаги компетенсияга асосланган ёндашув режа: Компетенсияларнинг мазмун моҳияти



Download 372,13 Kb.
bet1/3
Sana14.07.2022
Hajmi372,13 Kb.
#796046
  1   2   3
Bog'liq
2-МАВЗУ (1)


1-МАВЗУ. ТАЪЛИМДАГИ КОМПЕТЕНСИЯГА АСОСЛАНГАН ЁНДАШУВ

Режа:


1. Компетенсияларнинг мазмун моҳияти.

2. Ўқитувчиларда компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари.
3.Ўқитувчиларнинг каспий педагогик компетенсияларини такомиллаштириш масалалари.
1. Компетенсияларнинг мазмун моҳияти
Таълимга компетенсиявий ёндашув нима учун керак?
Ҳозирги кунда ўқувчиларда ўқув предметлари бўйича фақатгина билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишнинг ўзи етарли эмаслиги маълум бўлмоқда. Жумладан: 
• Таълим муассасасини муаффақиятли битирган айрим ўқувчилар, ҳаётда кўп муаффақиятсизликларга учрайди; 
• Олий таълим муассасини битириб янги ишга борган ёш мутахассис университет ёки институтда касбига оид билим ва кўникмаларни етарли даражада олган бўлсада, иш жойига кўникиши узоқ вақт давом этади
• Критик моментда маълум бўладики, мактаб, коллеж ёки лицейда олинган билим ва кўникмалар тезда ҳал қилиниши керак бўлган ҳаётий вазиятларга тўғри келмайди ёки умуман ҳаётида керак бўлмайди.
Шунга кўра таълим жараёнига ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини бевосита кундалик ҳаётида қўллашга ўргатадиган компетенсиявий ёндошувга асосланган ДТС ларни яратиш ва таълим жараёнига қўллаш зарурияти юзага келди. 
Компетенсиявий ёндошув деганда нимани тушунамиз?
“Cомпетенcе” сўзи “ то cомпете” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “мусобақалашмоқ”, “рақобатлашмоқ”, “беллашмоқ” деган маънони билдиради. Сўзма-сўз таржима қилинса “мусобақалашишга лаёқатлилик” маъносида келади. 
Илмий педагогик, психологик манбаларда берилишича, компетенсия, компетентлилик ўта мураккаб, кўп қисмли, кўпгина фанлар учун муштарак бўлган тушунчалардир. Шу боисдан унинг талқинлари ҳам ҳажман, ҳам таркибига кўра, ҳам маъно, мантиқ мундарижаси жиҳатидан турли-туман. Атаманинг моҳияти шунингдек, "самарадорлик", "мослашувчанлик", “ютуқлилик", “муваффақиятлилик", "тушунувчанлик", “натижалилик", "уқувлилик”, "хоccа", хусусият”, сифат", "миқдор" каби тушунчалар асосида ҳам тавсифланмокда. 
Шунга кўра таълим компетенсияларини тасдиқланган стандартда келтирилган таъриф бўйича қабул қиламиз:
•билим — ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб бериш;
•кўникма — ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай олиш;
•малака — ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш вазиятларда қўллай олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш; 
•компетенсия — мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик фаолиятда қўллай олиш қобилияти. 
Компетенсияларнинг мазмуни ва моҳиятини ўрганишдан олдин, унинг фан ва турмушга кириб келишнинг қисқача тарихи билан танишайлик.
Биринчи босқич – 1960–1970 йиллар – тилни ўрганишга доир дастлабки компетенсиялар киритила бошланди. Бунда Д.Хаймс томонидан «коммуникатив компетенсия» тушунчаси киритилади.
Иккинчи босқич – 1970–1990 йиллар – компетенсия/компетентлик категорияларини тилни айниқса иккинчи (она тилидан ташқари) тилни ўрганиш назарияси ва амалиётида, бошқаришда, раҳбарликда, менежментда профессионаллик ва мулоқотни ўрганишда фойдаланила бошланди. Бу пайтда «ижтимоий компетенсия компетентлик» тушунчасининг мазмуни ишлаб чиқилади. 
Учинчи босқич –1990 ва кейинги йилларда компетенсиявий ёндошув, касбий таълимга, умумтаълим фанларига ва бошқа йўналишларда қўлланила бошланди.
Ўзбекистонда дастлаб Биринчи Президентимиз фармонига мувофиқ, чет тилларни ўқитишни такомиллаштиришга қаратилган 2012 йил    12 декабр Фармонига мувофиқ илк бор компетенсиявий ёндошувга асосланган ДТС ишлаб чиқилиб, 2013-2014 ўқув йилидан босқичма- босқич халқ таълими тизимида амалиётга жорий этиш бошланди. 
Компетенсия бўлиши учун унинг структураси қандай бўлиши керак: Компетенсиянинг структура компоненталари рўйхати:
 компетенсиянинг номи; 
 компетенсия типи ва унинг умумий кетма-кетлигидаги ўрни (таянч, умумпредмет, предмет); 
 компетенсиялар киритиладиган, реал фаолият кўрсатадиган объектлар доираси; 
 компетенсиянинг ижтимоий-амалий боғлиқлиги ва аҳамияти (у жамият учун нима сабабдан керак?); 
 компетенсиянинг шахсга нисбатан аҳамияти (нима сабабдан ўқувчи компетент бўлиши керак?); 
 реал объектлар доирасига оид билимлари, кўникмалари ва малакалари; 
 мазкур компетенсия доирасида ўқувчининг фаолият кўрсатиши учун керак бўладиган минимал тажрибаси (ўқитиш босқичлари бўйича); 
 индикаторлар-ўқувчи компетентлиги (ўқитиш босқичлари бўйича) даражасини аниқлаш учун ўқув ва назорат–баҳолаш топшириқлари намуналари, мисоллари. 
Қандай компетенсияларни таянч компетенсиялар деб олиш керак: 
Компетенсиялардан, таълим компетенсияларни фарқлаш лозим. Таълим компетенсияси ўқувчини келажакдаги тўла қонли ҳаётидаги фаолиятини моделлаштиради. Масалан, фуқаро маълум бир ёшга етгунга қадар баъзибир компетенсияларни татбиқ эта олмайди. Лекин, бу дегани, уларни ўқувчида шакллантирилмайди, дегани эмас. Бу ҳолатда биз таълим компетенсияси ҳақида гапирамиз. Масалан, ўқувчи фуқаролик компетенсиясини ўзлаштирсада, уни тўла қонли равишда мактаб ёки коллежни тугатганидан сўнг ишлатади. Шунга кўра бундай компетенсиялар, ўқиш даврида таълим компетенсияси сифатида намоён бўлади.
Таянч компетенсияларнинг дунё бўйича ягона рўйхати йўқ. Чунки ҳар бир мамлакатнинг ёки регионнинг ўз анъаналари, менталитети ва ўзига хос талаблари бор. 
Компетенсия – бу жамиятнинг ўз фуқароларига қўйган ижтимоий буюртмаси бўлиб, уларнинг рўйхати маълум бир мамлакатдаги ёки региондаги ижтимоий муҳит билан белгиланади Бундай келишувга ҳар доим ҳам эришиб бўлмайди. Масалан Швейсариянинг ва Америка Қўшма Штатларининг иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ҳамда таълим статистикаси Миллий институтининг “Таянч компетенсияларни танлаш ва аниқлаш” номли лойиҳасида таянч компетенсияларни қатъий равишда аниқлаб олишнинг имконияти бўлмаган.
Шунга кўра компетенсияларнинг Европа варианти ва Россия вариантларини қарайлик.
“Европа учун таянч компетенсиялар” номли Европа кенгаши симпозиумида белгиланган таянч компетенсиялар:
Ўрганиши керак:
 тажрибадан фойдали бирор нарсани чиқариб олиши; 
 ўз билимлари орасидаги ўзаро алоқани ташкил қилиш ва уларни тартиблаштириш; 
 ўзининг шахсий ўрганиш усулларини ташкил қилиш(ўрнатиш); 
 муаммоларни еча олиш; 
Излаш:
 мустақил билим олиш билан шуғулланиш;   
 турли маълумотлар базасини излаш; 
 теварак атрофдан суриштириш; 
 экспертдан маслаҳат олиш; 
 ахборот олиш; 
 хужжатлар билан ишлаш ва уларни туркумлаш (классификациялаш). 
Ўйлаш:
• ўтган ва ҳозирги воқеалар орасидаги ўзаро боғлиқликни топмоқ;
• жамият ривожланишининг у ёки бу аспектига танқидий ёндошмоқ;
• мураккаблик ва ўзига бўлган ишонч йўқолишига қарши турмоқ;
• бахслашувларда ўз позитсиясини эгаллаш ва шахсий нуқтаи назарига эга бўлмоқ;
• ўқиётган ва ишлаётган жойдаги сиёсий ва иқтисодий муҳитнинг 
муҳимлигини англаш;
• саломатлик, истеъмол қилиш, ҳамда тасвирий санъат ва адабий асарларини баҳолай билиш.                               
Ҳамкорлик қилиш:
 Гуруҳда ишлаш ва ҳамкорлик қила олиш; 
 Қарорлар қабул қилиш –англашилмовчилик ва жанжалларни бартараф этиш; 
 Келиша олиш; 
 Шартномаларни ишлаб чиқиш ва бажариш. 
Ишга киришиш:
 Лойиҳада қатнашиш; 
 Жавобгарликни олиш; 
 Гуруҳга ёки жамоага кириш ҳамда ўз ҳиссасини қўшиш; 
 Ҳамкор эканлигини исботлаш; 
 Ўз ишини ташкил қила билиш; 
 Ҳисоблаш ва моделлаштириш асбобларидан фойдалана билиш. 
Кўникиш;
 Янги ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдалана олиш
 Тез ўзгаришлар олдида мослашувчанлигини исботлаш; 
 Янги ечимларни топа билиш. 
Таянч компетенсияларнинг Россия варианти:
 Қадр-қиммат, эътиқод компетенсияси 
 Умуммаданий компетенсиялар 
 Ўқув-ўрганиш компетенсияси 
 Ахборот компетенсияси. 
 Коммуникатив компетенсия
 Ижтимоий-меҳнат компетенсияси 
• Шахсни такомиллаштириш компетенсияси
Компетентлик – компетенсияларни қўллай олишда эга бўлиши керак бўлган минимал тажрибаси бўлишни тақозо этади. Бу ҳақда ўқувчининг тайёргарлигига қўйиладиган талабларни шакллантиришда, ҳамда ўқув жараёни ва дарсликларни лойиҳалашда эсдан чиқармаслик керак.
Ўқитишда уларнинг роли ва ўрнини анализ қилиш асосида ажратиб олинган компетенсияларнинг асосий функсияларини санаб ўтамиз:
- кундалик ҳаётда яшаш учун тайёр бўладиган ёш фуқароларга қўйиладиган ижтимоий талабнинг акс этиши;
- билим, кўникма ва малакаларини ҳамда фаолият усулларини комплекс ҳолда мақсадли қўллаши учун атроф муҳитдан реал объектларни кўрсатиши;
- турли ўқув предметлари ва таълим соҳалари мазмунининг таркибий қисми бўлиши;
- конкрет масалаларни ечишда назарий билимларни амалиётда фойдаланиш билан боғлаши.
Компетенсиялар қандай кетма-кетликда бўлиши керак?
Маълумки, баъзи компетенсиялар, бошқаларига нисбатан умумий ёки аҳамиятлироқ бўлади. Шунга кўра уларни учта даражага бўлиш мумкин:
1) таянч компетенсиялар– таълим мазмунининг умумий (метапредмет) қисмига тегишли;
2) умумпредмет компетенсиялари– маълум доирага кирувчи ўқув предметлари ва таълим соҳаларига тегишли;
3) предметга оид компетенсиялар– олдинги иккитага нисбатан хусусий ҳисобланиб ўқув предмети доирасида шакллантирилади. 
Таянч компетенсиялар ҳар сафар таълимнинг маълум бир босқичи ва белгиланган ўқув предмети учун конкретлаштирилади. Масалан предмет компетенсияси ҳисобланган тарих фани бўйича, ҳар қандай тарихий воқеада турли томонларнинг манфаатлари курашини ажратиб олиш қобилияти ётади.
Келтирилган тўплам меъёрий хужжатлар, ўқув ва методик адабиётлар, шунингдек ўқувчиларнинг умум тайёргарлигини ўлчаш, шу билан бирга уларнинг креатив тайёргарлиги даражасини ўлчайдиган хужжатларни лойиҳалаш ва ёритиш учун характерловчи тўпламни белгилайди.
Дидактика ва методикаларда таянч, умумпредмет ва предмет компетенсиялари мазмунини акс эттириш учун уларни махсус технология асосида конструксияни тузиш керак. 
Лойиҳалашнинг биринчи босқичида, танлаб олинган ўқув предметига (математика, тарих, информатика ва ҳ.к.) тегишли таълим компетенсиялари рўйхати тузилади. Бунинг учун предметда таянч компетенсиялар (коммуникатив, ахборот билан ишлаш ва ҳ.к.) қидириб топилади. Ўқув предметининг таянч компетенсияларни шакллантиришга қўшиши мумкин бўлган ҳиссаси аниқланади.
Сўнгра предмет компетенсияларини тузиш учун, ўқув предметининг тизимлаштирилган компонентининг минимал рўйхати тузилади:
1) Объектив борлиқ объектлари (табиий, маданий, ижтимоий ҳодисалар, техник қурилмалар, манба-асарлар ва ҳ.к.). Фан ёки фаолият соҳаларидан ўқув предмети учун реал предмет ва ҳодисаларни ажратиб олинади. Масалан, булар сифатида - она тилида, товуш, сўз ва ҳ.к. дан тузилган оғзаки нутқни реал жараён деб, асарлардаги матнни моддий объектлар деб олиш мумкин. Физикада - асосий физик ҳодисалар, модданинг турли ҳолатлари, фундаментал майдонлар ва ўзаро таъсирлар, элементар зарралар; кимёда – модда ва уларнинг айланиши; тарихда – тарихий аҳамиятга эга бўлган предметлар, воқеалар ва ҳ.к.
2) Ўрганилаётган борлиқ ҳақидаги умуммаданий билимлар: Инсоният томонидан тегишли объектга нисбатан ишлаб чиқилган қоидалар, қонунлар, назариялар, тушунчалар, қарама-қаршиликлар, маданий аҳамиятга эга фактлар, ғоялар, гипотезалар, муаммолар, технологиялар, алтернатив ёндошувлар ва бошқа билимлар. 
3) Умумий ва умумўқув кўникмалар, малакалар, фаолият турлари. Ўқув предметига тегишли ва умумпредмет аҳамиятига эга бўлган конкрет кўникмалар, малакалар, фаолият турларининг гуруҳлар бўйича тизимлаштирилган рўйхати келтирилади.
Болаларда предметлараро компетенсияларни таълим босқичларида шакллантириш учун тегишли предмет компетенсиясининг ўсиш динамикаси ёзиб чиқилади.
Компетенсияларни шакллантиришни дарс жараёнига киритиш учун уларни фаолият шаклида бериш керак.
2. Ўқитувчиларда компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари

  “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури”дан ўрин олган Кадрлар тайёрлаш миллий модели, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли қарори (“Умумий ўрта ва ўрта махсус касб ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”)дан келиб чиқадиган вазифалар узлуксиз таълим тизимида ташкил этиладиган таълим–тарбия жараёнининг самарадорлигини орттириш мақсадида кенг кўламли изланишлар олиб боришни тақоза этади.


Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларининг таълим тизимидаги илғор тажрибаларни ўрганиш узлуксиз таълим жараёнига компетенсияли ёндашувни татбиқ этиш зарурлигини кўрсатди.
Узлуксиз таълим жараёнига компетенсияли ёндашувни татбиқ этиш орқали қуйидаги вазифаларни амал ошириш:
• Давлатимизнинг келгусида жамият, фан, ишлаб чиқариш ва шахснинг мустақил ҳаётдаги муаммоларни ҳал этишга қодир ёшларга бўлган ижтимоий эҳтиёжини қондириш мақсадида ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини янги кутилмаган вазиятларда ижодий қўллашга ўргатиш;
• Таълим мазмунини муаммоли ўқув вазиятларни яратиш орқали ўрганиш асносида ўқувчиларнинг фан асосларини ўрганишга бўлган эҳтиёжларини қондириш, қизиқишларини ривожлантириш, шахсий сифатларни таркиб топтириш;
• Ўқувчиларнинг ўқув–билиш фаолиятини аниқ объектларга қаратиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга ўргатиш орқали ДТС билан меъёрланган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш баробарида ўқувчилар томонидан ижодий фаолият тажрибаларини эгалланишига эришиш;
• Ўқувчиларни аниқ амалий фаолиятга тайёргарлигини орттириш орқали касбга, ижодий фаолият тажрибаларини ривожлантириш натижасида фан йўналишига йўллаш;
• Фанлардан ўзлаштирилган илмий-назарий билимларини аниқ ва жараёнли муаммоли вазиятларда амалиётда қўллаш орқали ўқувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлаш имконияти мавжуд.
Компетенсиявий ёндашувга асосланган ўқитишнинг асосий моҳияти фанлардан ташкил этилган таълим-тарбия жараёнида ўқувчилар томонидан эгалланган билим, кўникма ва малакаларни ўз шахсий ҳаёти давомида, шунингдек, келгусида касбий ва ижтимоий фаолиятларида қўллай олиш компетенсия¬ларини шакллантиришга йўналтириш саналади. 
Ўқувчилар келгусида ҳаёти давомида шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва касбий муносабатларга киришиши, жамиятда ўз ўрнини эгаллаши, мазкур жараёнда дуч келадиган муаммоларнинг ечимини ҳал этиши, энг муҳими ўз соҳаси, касби бўйича рақобатбардош бўлиши учун зарур бўлган таянч компетенсияларга эга бўлиши лозим. 
Маълумки, таълим-тарбия жараёни орқали ўқувчиларда таянч компетенсиялар, жумладан, коммуникатив, ахборот билан ишлай олиш, шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенсияси, ижтимоий фаол фуқаролик компетенсияси, умуммаданий компетенсиялар, математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенсияларини таркиб топтириш вазифаси юклатилган.
Таълим-тарбия жараёнига компетенсияли ёндашув ўқитиш мақсадлари¬га эришиш учун таълим мазмунини бойитиш ўқув жараёнини инновацион технологиялар асосида ташкил этиш ва натижаларини таҳлил этишга имкон берадиган умумий принциплар йиғиндиси саналади.
Улар жумласига қуйидагиларни назарда тутиш зарур:
• Ўқувчиларнинг мустақил ҳаётдаги турли фаолият ва йўналишлардаги муаммоларни ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалар, ўзларининг ҳаётий тажрибалари, кузатишлари, шахсий хулосаларига асосланиб ҳал этиш, муаммоли вазиятларда талаб этиладиган фаолиятни мақсадга мувофиқ бажариш қобилиятларини ривожлантириш;
• Таълим мазмунини танлаш ва методик таъминотини яратишда ўқувчиларнинг қизиқишларини орттириш, илмий дунёқарашини кенгайтириш, ахлоқий, ғоявий-сиёсий, таълим-тарбиявий муаммоларни ҳал этиш, дидактик жиҳатдан қайта ишланган ўзида ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини янги кутилмаган вазиятларда қўллаш, ўзларининг ҳаётий тажрибалари, кузатишлари юзасидан илмий хулосалар чиқаришга имкон берадиган ўқув топшириқлари бўлишига эътибор қаратиш;
• Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда асосий мақсад ўқувчиларда ДТС билан меъёрланган билим, кўникма, малакаларни шакллантириш, шунингдек, ахборот билан ишлаш, коммуникатив кўникмаларни эгаллаш, математик саводхонлик, ижтимоий фаолликка эга бўлиш, ўқув муаммоларини мустақил ҳал этишга доир тажрибаларни эгаллашларига шароит яратиш;
• Таълим-тарбия жараёнининг натижалари мазкур жараённинг муайян босқичида эришилган натижалар, яъни ўқувчилар томонидан компетенсияга асос бўладиган эгалланган билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирганлик даражаларига қараб баҳо бериш;
• Компетенсияли ёндашувда – ўқитиш мақсадлари ўқувчилар томонидан ўз-ўзини англаш, таълим-тарбия жараёнида ўқув мақсадларига эришиш йўлларини тушуниш, ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш, ўқувчиларнинг шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш орқали жамият ва мустақил ҳаётга мослашуви, ижтимоийлашуви каби устувор йўналишларни мўлжаллаш.
Компетенсия таркиб топтириш усуллари ва шахс ҳаётидаги аҳамиятига кўра даражаларга ажратилади. 
Ўқувчи шахсининг умумий ривожланишига замин тайёрлайдиган компетенсиялар таянч компетенсия, фақат ўқув фани орқали таркиб топтириладиган компетенсиялар хусусий компетенсиялар дейилади.
Адабиётлар таҳлили ўқувчиларда таркиб топтириладиган компетенсиялар уч даражага ажратилишини кўрсатди:
1.  Таянч компетенсиялар –ўқув режасидан ўрин олган барча ўқув фанлари мазмуни ва ўқитиш жараёни орқали таркиб топтириладиган компетенсиялар саналади.
2. Умумий (предметли) компетенсиялар - ўқув режадан ўрин олган ижтимоий-гуманитар, табиий-математик ва амалий ўқув фанларни ўқитишда ўзаро фанлараро боғланишларни амалга ошириш орқали таркиб топтирила¬ди¬ган компетенсиялар назарда тутилади.
3. Хусусий компетенсиялар – таълим-тарбия жараёнида ДТС билан меъёрланган билим, кўникма ва малакалар асосида таркиб топтириладиган компетенсиялар ҳисобланади.
Ўқувчининг компетенсияси – ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини кундалик ҳаётида дуч келадиган амалий ва назарий масалаларни ечишда фойдаланиш ва амалиётда қўллай олиш қобилиятидир. 
Ўқувчиларда юқорида қайд этилган таянч компетенсияларни таркиб топтириш мақсадида ўқув фани мазмунини таҳлил, этиши, ўқитишнинг барча шакллари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва гуруҳдан ташқари машғулотларда олиб бориладиган ишларни тизим ва бир-бирига узвий равишда амалга оширишни лойиҳалаши лозим.
Қуйида фанларни ўқитишда ўқувчиларда таянч компетенсияларни таркиб топтириш имкониятлари юзасидан фикр юритилади.
Ўқитувчилар коммуникатив компетенсияни таркиб топтиришни назарда тутган ҳолда барча дарсларда ўқувчиларнинг келгусида жамиятда мулоқотга киришиши учун зарур бўладиган оғзаки ва ёзма нутқни мукаммал ўзлаштириши, ўз фикрини аниқ ва тушунарли баён этиш, дарслик ва қўшимча адабиётлардаги матн асосида мантиқий кетма-кетликда саволлар тузиш, саволларга ёзма ва оғзаки жавоб ёзиш, ўз ўртоқлари ва устозлар билан мулоқотда муомала маданияти меъёрларига амал қилиш, кичик гуруҳларда ишлаш жараёнида гуруҳ аъзоларининг фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз фикрини баён эта олиш, жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш, ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларига асосланган ҳолда ўз фикрини ҳимоя қилиш ва ишонтира олиш,  дарсларда ташкил этиладиган ўқув баҳслар ва турли зиддиятли вазиятларда ўз эҳтиросларини бошқариш, муаммо ва келишмовчиликларни ҳал этишда зарур бўлган қарорларни қабул қила олиш, ўз она тили билан бир қаторда ҳорижий тилларни ўзлаштиришига замин яратиши лозим.
ДТС билан меъёрланган қуйидаги ўқув меҳнати кўникмалари ўқувчиларда коммуникатив компетенсия таркиб топтиришга асос бўлади:
Ўқув адабиётлари билан ишлаш кўникмалари:
• Ўқув адабиётларининг кириш қисмида берилган кўрсатмаларни билиш ва қўллаш;
• Ранг билан ажратилган ибораларни ажрата олиш;
• Ўқув адабиётнинг мундарижаси асосида мўлжал олиш;
• Символлар ва таянч сигналларни билиш ва фойдаланиш;
• Колонтитуллардан фойдаланишни билиш;
• Кўрсатмалардан фойдалана олиш.
Матн устида ишлаш кўникмалари:
• Ўқилган матнга режа туза олиш;
• Матндан фойдаланиб саволларга жавоб топиш;
• Матндан фойдаланиб маъруза ёзиш;
• Дарслик матнидан фойдаланиб амалий характердаги топшириқларни бажара олиш;
• Дарслик матнидан фойдаланиб жадвал, диаграмма, схемалар туза олиш;
• Дарслик матнидан фойдаланиб тушунча, қоидаларни топа олиш;
• Объектнинг тавсифини тузиш, хулоса ясаш.
Ўқувчиларда юқорида қайд этилган ўқув меҳнати кўникмаларининг таркиб топтирилиши учун ўқитиш жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланиш тавсия этилади.
Шуни қайд этиш керакки, ўқув машғулотларида дидактик ўйин технологиясининг конференция, матбуот конференцияси, ўйин машқлар, ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг кичик гуруҳларда ишлаш, командада ўқитиш, “Арра” ёки “Зигзаг”, “Биргаликда ўқиймиз” методлари, муаммоли таълим технологиясини “Ақлий ҳужум”, “Кейс-стади” методларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларни таркиб топтириш баробарида коммуникатив компетенсияларни ривожлантириш имконияти мавжуд. 
Ўқувчиларда коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришда турли кечалар ва танловлар муҳим аҳамият касб этади. 
Ўқитувчи ўқувчиларда ахборот билан ишлаш компетенсиясини таркиб топтириш мақсадида мавзуга оид ўқув ва видеофилмлардан фойдаланиши, қўшимча адабиётлар ва интернет сайтларидаги маълумотларни саралаши, шу асосда ўқувчиларга реферат, доклад ва тақдимот материалларини тайёрлаш юзасидан топшириқларни бериш орқали уларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириши учун дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва синфдан ташқари машғулотлардан самарали ва ўз ўрнида фойдаланиши зарур.
Ўқитувчи тўгаракнинг иш режасини тузишда ўқувчиларда ахборот билан ишлаш компетенсиясини таркиб топтириш назарда тутиши лозим.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг шахс сифатида ўз-ўзини ривожланти-риш компетенсиясини таркиб топтириш мақсадида ўқувчиларнинг мустақил ишлари ва таълимига эътибор қаратиши, ўқувчиларнинг ўз-ўзини баҳолаши учун мавзулар бўйича стандарт ва ностандарт ўқув ва тест топшириқлари базасини яратиши, уни компютер хотирасига жойлаштириб адаптив тест топшириқларига айлантириши, шунингдек, ўқувчилар билан ўтказиладиган маънавият дақиқаларида жисмоний, маънавий, руҳий ва интеллектуал камолотга эришишга йўналтириш  талаб этилади.
Таълим-тарбия жараёнида инновацион технологиялар, жумладан, ўқувчи шахсига йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш ўқувчиларнинг шахс сифатида ўз-ўзини ривожланти¬риш компетенсиясини таркиб топтириш имконини беради.
Фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетен¬сия¬сини таркиб топтиришда турли дарслар, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва гуруҳдан ташқари машғулотлар муҳим ўрин тутади. Мазкур жараёнда ўқувчиларни табиат ва жамиятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнлар, мавзуга доир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддалари билан таништириш, ақлий, маънавий-ахлоқий, иқтисодий, ҳуқуқий, жисмоний, меҳнат тарбиясига эътибор қаратиш, муайян касбни мукаммал эгаллаш орқали Ватан равнақига ҳисса қўшиш, жамият ва оиласи манфаатлари учун хизмат қилиш, инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, саховатли бўлишга ундаш зарур.
Ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетен¬сия¬сини таркиб топтиришда ўқитишнинг барча шакллари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва гуруҳдан ташқари машғулотларда олиб бориладиган ишлар муҳим ўрин тутади.
Табиат муҳофазасига оид кечалар, кўкаламзорлаштириш тадбирлари, таниқли ёзувчилар ва олимлар билан учрашувлар ўтказиш ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетен¬сия¬сини таркиб топтиришга замин тайёрлайди. 
Ўқувчиларда умуммаданий компетенсияларни таркиб топтириш учун ўқитувчи фанларни ўқитишда ўқувчи-ёшлар онги ва қалбига миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш орқали ўзгаларнинг дунёқараши, диний эътиқоди, миллий ва этник ҳусусиятлари, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш, халқнинг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш, жамиятда ўрнатилган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, ораста кийиниш,  юриш – туришда маданий меъёрларга ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш,  ақлий, маънавий-ахлоқий, иқтисодий, ҳуқуқий, жисмоний, меҳнат тарбияси баробарида эстетик тарбияга эътибор қаратиши лозим.
Ўқувчилар билан ўтказиладиган мавзули кечалар, тадбирлар, учрашувлар, шанбаликлар ўқувчиларда умуммаданий компетенсияларни таркиб топтиришда муҳим рол ўйнайди.
Ўқувчиларда математик саводхонлик, фан ва техника янгиликлари¬дан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенсиясини таркиб топтиришда ўқитувчи ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ҳисоблашга доир турли масалалар, ностандарт ўқув топшириқлари билан ишлашни йўлга қўйиши лозим.
Ўқитувчи ўқувчиларда таянч компетенсияларни таркиб топтириш баробарида уларда умумий (предметли) компетенсияларни таркиб топтиришга ҳам эътибор қаратиши лозим. 
Ўқитувчи таълим тарбия жараёнида ўқувчиларда юқорида кўрсатилган компетенсияларни ҳар бир мавзуни ўрганиш жараёнини лойиҳалашда дастлаб шу мавзу мазмунидаги билим, кўникма ва малакалар асосида таркиб топтириладиган таянч, умумий ва хусусий компетенсияларни белгилаши, дарснинг технологик харитасида мазкур масалалар ўз ифодасини топиши зарур.
Ўқувчиларда ДТС билан меъёрланган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш баробарида таянч, умумий ва хусусий компетенсияларни таркиб топтириш мақсадида дарсларда дидактик ўйин технологиясининг конференция, матбуот конференцияси, ўйин машқлар, ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг кичик гуруҳларда ишлаш, командада ўқитиш, “Арра” ёки “Зигзаг”, “Биргаликда ўқиймиз” методлари, модулли таълим технологияси, муаммоли таълим технологиясининг “Ақлий ҳужум”, “Кейс-стади” методларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ўқувчиларда таянч, умумий ва фанга доир хусусий компетенсияларни таркиб топтиришда илғор педагогик технологиялар асосида шакллантириладиган ўқув мақсадлари муҳим ўрин тутади.
Илғор педагогик технологиялар асосида ўқув мақсадларини шакллантириши ва асосда дарс ишланмаларини лойиҳалаши зарур.
Ушбу жадвалда ўқув мақсадлари, уларнинг изоҳи, дарсларда ўқувчиларда компетенсияларни таркиб топтириш босқичларида фойдаланиладиган ўқув топшириқлари, оралиқ назоратда компетенсияларни назорат қилиш учун фойдаланиладиган ностандарт тест топшириқларининг турлари ва уларнинг мураккаблик даражалари ўз аксини топган.
Ўқувчиларда таянч, умумий ва фанга доир хусусий компетенсияларни таркиб топтириш муаммоси фан ўқитувчиларининг касбий педагогик компетенсияларига анқлик киритиш заруратини келтириб чиқаради.
Хулоса қилиб айтганда, ўқувчиларда компетенсияларни таркиб топтириш муаммоси ўқитувчиларнинг касбий педагогик компетенсияларига аниқлик киритиш, педагогик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида компетенсиявий ёндашув талаблари асосида курсларнинг мазмунини янгилаш, шу асосда ўқитишни ташкил этиш ва бошқариш давр талаби саналади.


Download 372,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish