3.Ўқитувчиларнинг каспий педагогик компетенсияларини такомил-лаштириш масалалари
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ узлуксиз таълим, хусусан умумий ўрта ва касб ҳунар таълими муассасаларининг таълим мазмуни янгиланди, ўқув дастурлари ва ўқув фанлари бўйича ДТС компетенсияли ёндошув асосида қайта ишланди.
Мазкур компетенсияли ёндошув асосида шакллантирилган ДТС амалиётга жорий этиш таълим-тарбия жараёнининг бошқа таркибий қисмлари: ўқитиш методлари, воситалари ва шаклларини инновация киритиш орқали модернизатсиялашни талаб этади.
Замон билан ҳамнафас педагогик фаолият юритаётган модератор ўқитувчилар юқорида қайд этилган талабларга монанд ҳолда ўқитишда интерфаол методлар, педагогик ва ахборот-коммуникатсион технологиялардан фойдаланиш бўйича дастлабки тажрибаларни эгалламоқда.
Узлуксиз таълим тизими, хусусан, таълим тизимига жорий этиладиган компетенсиявий ёндошув таълим-тарбия жараёнига қуйидагиларни киритишни талаб этмоқда:
• Технологик инновациялар – компетенсиявий ёндашувга асосланган таълим-тарбия жараёнига ахборот ва коммуникатсион технологиялардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш;
• Педагогик инновациялар – таълим-тарбия жараёнини компетенсиявий ёндашувга асосида мазмунан янгилаш, унинг бориши ва ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштирувчи локал ва хусусий методик даражадаги технологиялардан фойдаланиш.
Маълумки, юқорида қайд этилган инновациялар таълим-тарбия жараёнига мажмуа ҳолда жорий этилиши ўқитувчидан муайян методик билим, кўникма ва малакалар, шунингдек, педагогик компетентлик (лаёқат)ни талаб этади.
Ўқитувчининг замонавий методик билим, кўникма ва малакаларни эгаллаши, шунингдек, педагогик компетентлик(лаёқат)нинг мавжудлиги унинг ўз педагогик фаолиятида баркамол шахсни вояга етказишни назарда тутишига асос бўлади.
Компетенсиявий ёндашув асосида вужудга келтириладиган инновацион таълим муҳити ўқитувчилардан қайси билимларни эгаллашни талаб этмоқда?
Шуни қайд этиш керакки, ўқитиш жараёнига киритилган инновацион таълим муҳитини яратиш натижасида ўқитувчининг касбий-педагогик тайёргарлигига киритиладиган ўзгартириш¬лар эътиборда четда қолмоқда.
Фикримизнинг исботи сифатида умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими ўқитувчиларини тоифалашда фойдаланиладиган Давлат талаблари умумий дидактик нуқтаи назардан тузилган, унда ҳар бир ўқув фанининг ўзига хос хусусиятлари, ўқитувчининг касбий-педагогик тайёргарлиги таркибий қисмлари ва педагогик компетентлиги (лаёқати), шунингдек, ўқитувчилар томонидан ўтказилган дарсларни мажмуали (педагогик, психологик ва методик) таҳлил қилиш назарда тутилмаганлигини келтириш мумкин.
Ўқитувчининг педагогик фаолиятига мажмуали ёндошилмаганлиги оқибатида ўқитувчиларнинг касбий мотиватсиясининг пастлиги, ўз касбий-педагогик тайёргарлигини орттириш бўйича мақсадли изланиш олиб бормаслиги, таълим-тарбия жараёнини шаблон тарзида ташкил этилишига сабаб бўлмоқда.
Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда ўқитувчиларнинг педагогик компетентлик (лаёқат) ига аниқлик киритиш зарурати вужудга келди.
Педагогик компетентлик (лаёқат) – бу ўқитувчининг касбий-психологик хусусияти бўлиб, педагогик фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришда субъектив шарт-шароитдаги амалий-назарий ҳаракатини ифодаловчи сифатлар йиғиндиси саналади.
Ўқитувчиларнинг компетенсиялари икки гуруҳга ажратилади:
1. Ўқитувчининг таянч компетенсиялари;
2. Ўқитувчининг хусусий компетенсиялари;
Ўқитувчининг таянч компетенсиялари жадвал тарзида берилмоқда.
Дидактик адабиётларда ўқитувчининг педагогик компетентлиги (лаёқати)нинг турлари ҳақидаги материаллар таҳлил этилди ва унга компетенсиявий ёндашув асосида вужудга келтириладиган инновацион таълим муҳити талаблари эътиборга олинган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Шуни қайд этиш керакки, фан ўқитувчиларнинг таянч компетенсияси мазкур таълим муассасаларида педагогик фаолият юритадиган педагогик кадрлар учун умумий саналади.
Ўқитувчининг хусусий компетенсиялари эса, мазкур устоз томонидан фан бўйича ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнининг мазмуни ва баркамол шахсни камолатга етказишда тутган ўрни билан фарқланади.
Фан ўқитувчиларнинг таянч компетенсияси уларда ўқувчининг хусусий компетенсияларини шакллантиришга асос бўлиб хизмат қилади.
Педагогик компетенсияларнинг юқорида қайд этилган икки тури бир-бири билан чамбарчас боғланган ва бир-бирини тақоза этади. Шу сабабли, мазкур компетенсияларни шакллантириш жараёнига мажмуали ёндашиш талаб этилади.
Ўқитувчининг хусусий компетенсияларининг ўзига хос хусусиятлари жадвал тарзида берилмоқда.
Узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларига компетенсиявий ёндашувнинг жорий этилиши фан ўқитувчиларининг таянч ва хусусий компетенсияларини шакллантириш жараёнига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини тақоза этмоқда.
Қуйида фан ўқитувчисининг хусусий педагогик компетенсиялари, уларнинг моҳияти ва компетенсиявий ёндошув талаблари асосида педагогик фаолиятга киритиладиган ўзгартиришлар жадвал тарзида берилмоқда.
Ўқитувчиларнинг инновацион таълим муҳити талаблари асосида педагогик компетентлигини ривожлантириш учун қуйидагиларга эътиборни қаратиш:
1. Ўқитувчиларнинг барча тоифалари кесимида мутахассислик фанлари бўйича малака талабларини шакллантиришда компетенсиявий ёндошувнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиш;
2. Компетенсиявий ёндошув асосида вужудга келтириладиган инновацион таълим муҳити талаблари эътиборга олинган ҳолда ўқитувчиларининг барча тоифалари кесимида мутахассислик фанлари бўйича электрон қўлланмалар яратиш;
3. Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш курсларини эҳтиёжга асосланган ҳолда ташкил этиш, бунда фан ўқитувчисининг эҳтиёжи назарда тутилмоқда;
4. Малака ошириш курсларида ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини касбий диагностик таҳлил қилишни йўлга қўйиш, аниқланган бўшлиқларни ўқитувчи шахсига йўналтирилган ҳолда индивидуал коррексион иш олиб бориш зарур.
Хулоса қилиб айтганда, педагогик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида инновацион таълим муҳити талаблари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, таълим мазмунини янгилаш давр талаби саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |