1. Бошқарувчи тизимга корхона, концернларнинг бошқарув жараёнини, яъни кишилар жамоасида очиқ мақсадда қаратилган таъсир этиш жараёнини таъминловчи унсур ва кичик тизимлари киради



Download 38,72 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi38,72 Kb.
#222787
  1   2
Bog'liq
менежмент 2-мавзу жавоби


1. Бошқарувчи тизимга корхона, концернларнинг бошқарув жараёнини, яъни кишилар жамоасида очиқ мақсадда қаратилган таъсир этиш жараёнини таъминловчи унсур ва кичик тизимлари киради. Бошқариладиган тизимга корхона концернларнинг бевосита моддий бойликлар яратиш ва хизмат кўрсатиш жараёнини таъминловчи унсур ва кичик тизимлари киради.
2. Бошқарув тизими бошқариладиган ўзаро боғлиқликни муайян ифодаловчи шаклидир. У эса бошқариш вазифаларининг амалий рўёбга чиқишида суб­станция (бўлакчаси) бўлиб хизмат қилади. Ҳақиқий бошқариш фаолияти бажарилишида бошқариш ти­зими ишлаши лозим. Шу боис бошқариш тизими кичик тизимларга ажралади.
а) Кичик тизимнинг бири — бу ташкилот мужассамлиги, технология ва бошқариш усулларига асосланган бошқариш тизимининг тузилмали функцио­нал кичик тизимлигидир. Бу борада бошқариш функциясининг умумий назарияси атрофлича ишлаб чиқилган. Бу бошқаришга кўп томонлама эквивалент бўлса ҳам организмнинг «жони» ёки «руҳи» йўқ.
Бошқаришни «жонли» ҳаракатга келтириш учун қуйидаги блоклар бўлмоғи лозим:
— бошқариш ғояси ва бошқариш тизимининг мақсадли қараши;
— бошқариш фаолиятининг жараёнларида қатнашувчиларнинг меъёрий манфаат ва хулқлари;
— бошқариш тизимида коммуникация (боғлаш)ни маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш.
б) Навбатдаги кичик тизим — бу бошқариш тизимининг ахборотли-хулқий кичик тизими. Ушбу ки­чик тизимнинг муайян шакллари:
— бошқариш назарияси ва бошқариш мафкураси;
— бошқариш жамоаси ичидаги, бошқариш жамоаларининг аъзолари ва бошқариш объектининг ходимлари, шу қатори бошқариш жамоасининг аъзолари ва ташқи ўраб турган вакиллар орасидаги расмий ва норасмий муносабатлар;
— ташкилий тараққий этганлик савияси ҳамда бошқариш жамоасининг алоҳида ҳар бир аъзосининг етуклик даражаси;
— ходимларнинг ахборот, ахборот ташувчи, ахборотларни тарқатиш шакллари ва усуллари билан таъминланиши.
в). Бошқариш тизимининг ўзини ўзи тараққий эттириш кичик тизими. Бу тизим бошқарув тизимининг яхшилаш йўналишидаги ўзгаришларга эҳтиёж (талаб) ва доимий янгиланиб туришга эҳтиёжларни қондириш кўринишидаги ўзини ўзи ривожлантирадиган кичик тизимдан иборат.
3. Тизим — бу бир-бири билан ўзаро боғланган қисмлар мажмуидир.Ҳар бир қисм яхлит тизимнинг ўзгаришига ўз ҳиссасини қўшади. Ташкилот — бу яхлит очиқ тизимдир. Унинг такдири ташқи ва ички муҳитга боғлиқ. Ташкилотни бошқаришга тизимли ёндошувда асосан унинг ичк муҳитига (иқтисодий, илмий-техник, ижтимоий сиёсий), эътибор берилади
4. Ташкилотнинг асосий ички ўзгарувчанликларига тузилма, вазифалар, топшириқлар, технология, со­циотехник йўллар ва одамлар киради. Барча ўзгарувчан муҳитлар ўзаро бир бири билан боғлиқ. Чунки уларнинг тузилиши социал техник кичик тизим деб қаралади. Бунда социал (одам) компоненти ва тех­ника компонентлар корхонанинг барча бўғинларида қатнашади. Улардан бирининг ўзгариши маълум даражада бошқаларига таъсир қилади. Бир ўзгарувчининг такомиллашиши, чунончи технология, албатта унумдорликнинг ошишига олиб келиши шарт эмас, агар бу ўзгаришлар бошқасига салбий таъсир кўрсатса, мисол учун, одамларда.
Қуйида ички ўзгарувчанлар: мақсадлар, тузилма, масалалар, технология ва инсонларнинг ўзаро алоқаларининг андозаси келтирилган. Бошқариш амалиётида ички ўзгарувчанларга ҳеч қачон бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда қараб бўлмаслигини тушуниш ўта муҳим. Масалан, ишнинг мазмуни билан технология сўзсиз бир-бирига богғлиқ.
Ташкилотнинг муваффақияти ички муҳит билан бирга ҳал қилувчи даражада бошқа кучларга ҳам боглиқ. Бу куч ташкилотга нисбатан ташқи ва катта ташқи ўрамда таъсир этувчидир. Мураккаб иқтисодий вазиятда бошқариш функцияларини самарали бажармоқ учун ташқи ўзгарувчанларнинг таъсирини тушу­ниш зарур.
Бошқариш назарияси ва амалиётининг тараққиётига ҳисса қўшган барча мактаблар ўз йўналишлари бўйича ташкилот раҳбарияти ташкилотнинг муваффақиятли ишлаши мақсадида маълум таъсирга эътиборни оширдилар, корхона ташқарисидаги омилларга эътиборни кам қаратдилар. Бугунги кунда бу ҳамма мактабларнинг ғоявий йўналишларининг кат­та камчилигидир. Ҳар бир мактаб ташкилотнинг самарали мақсадларига эришишини ошириш нуқтаи назаридан баҳоладилар. Шунинг учун маълум маънода ҳар бир мактаб тўғри йўл тутган, чунки ташки­лотни сақлаб қолиш ва унинг самарадорлиги учун нисабатан улар муҳим эди. Аммо замонавий ташки­лотларнинг атроф муҳитдаги ўзгаришларга мослашишларига тўғри келади.
Материаллар, меҳнат ресурслари ва маблағларни таъминловчилар, қонунлар ва давлатнинг бошқарув органлари, истеъмолчилар ва рақобатчилар ташки­лотларнинг мақсадларига тезда таъсир кўрсатади, технология, иқтисодиётнинг ҳолати, сиёсий аҳвол ва ижтимоий-маданий (маънавият) каби омиллар ташкилотларга аста-секин таъсир кўрсатади. Инсоний ва ижтимоий йўналишларни ҳисобга олиб ходимларга, истеъмолчиларга ва маҳаллий халққа таъсирларини ўйлашлари керак ҳамда ижтимоий муаммоларнинг ечилишига ижобий ҳисса қўшишлари лозим.

Download 38,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish