1. Бошқарувчи тизимга корхона, концернларнинг бошқарув жараёнини, яъни кишилар жамоасида очиқ мақсадда қаратилган таъсир этиш жараёнини таъминловчи унсур ва кичик тизимлари киради
1. Бошқарувчи тизимга корхона, концернларнинг бошқарув жараёнини, яъни кишилар жамоасида очиқ мақсадда қаратилган таъсир этиш жараёнини таъминловчи унсур ва кичик тизимлари киради. Бошқариладиган тизимга корхона концернларнинг бевосита моддий бойликлар яратиш ва хизмат кўрсатиш жараёнини таъминловчи унсур ва кичик тизимлари киради.
2. Бошқарув тизими бошқариладиган ўзаро боғлиқликни муайян ифодаловчи шаклидир. У эса бошқариш вазифаларининг амалий рўёбга чиқишида субстанция (бўлакчаси) бўлиб хизмат қилади. Ҳақиқий бошқариш фаолияти бажарилишида бошқариш тизими ишлаши лозим. Шу боис бошқариш тизими кичик тизимларга ажралади.
а) Кичик тизимнинг бири — бу ташкилот мужассамлиги, технология ва бошқариш усулларига асосланган бошқариш тизимининг тузилмали функционал кичик тизимлигидир. Бу борада бошқариш функциясининг умумий назарияси атрофлича ишлаб чиқилган. Бу бошқаришга кўп томонлама эквивалент бўлса ҳам организмнинг «жони» ёки «руҳи» йўқ.
Бошқаришни «жонли» ҳаракатга келтириш учун қуйидаги блоклар бўлмоғи лозим:
— бошқариш ғояси ва бошқариш тизимининг мақсадли қараши;
— бошқариш фаолиятининг жараёнларида қатнашувчиларнинг меъёрий манфаат ва хулқлари;
— бошқариш тизимида коммуникация (боғлаш)ни маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш.
б) Навбатдаги кичик тизим — бу бошқариш тизимининг ахборотли-хулқий кичик тизими. Ушбу кичик тизимнинг муайян шакллари:
— бошқариш назарияси ва бошқариш мафкураси;
— бошқариш жамоаси ичидаги, бошқариш жамоаларининг аъзолари ва бошқариш объектининг ходимлари, шу қатори бошқариш жамоасининг аъзолари ва ташқи ўраб турган вакиллар орасидаги расмий ва норасмий муносабатлар;
— ташкилий тараққий этганлик савияси ҳамда бошқариш жамоасининг алоҳида ҳар бир аъзосининг етуклик даражаси;
— ходимларнинг ахборот, ахборот ташувчи, ахборотларни тарқатиш шакллари ва усуллари билан таъминланиши.
в). Бошқариш тизимининг ўзини ўзи тараққий эттириш кичик тизими. Бу тизим бошқарув тизимининг яхшилаш йўналишидаги ўзгаришларга эҳтиёж (талаб) ва доимий янгиланиб туришга эҳтиёжларни қондириш кўринишидаги ўзини ўзи ривожлантирадиган кичик тизимдан иборат.
3. Тизим — бу бир-бири билан ўзаро боғланган қисмлар мажмуидир.Ҳар бир қисм яхлит тизимнинг ўзгаришига ўз ҳиссасини қўшади. Ташкилот — бу яхлит очиқ тизимдир. Унинг такдири ташқи ва ички муҳитга боғлиқ. Ташкилотни бошқаришга тизимли ёндошувда асосан унинг ичк муҳитига (иқтисодий, илмий-техник, ижтимоий сиёсий), эътибор берилади
4. Ташкилотнинг асосий ички ўзгарувчанликларига тузилма, вазифалар, топшириқлар, технология, социотехник йўллар ва одамлар киради. Барча ўзгарувчан муҳитлар ўзаро бир бири билан боғлиқ. Чунки уларнинг тузилиши социал техник кичик тизим деб қаралади. Бунда социал (одам) компоненти ва техника компонентлар корхонанинг барча бўғинларида қатнашади. Улардан бирининг ўзгариши маълум даражада бошқаларига таъсир қилади. Бир ўзгарувчининг такомиллашиши, чунончи технология, албатта унумдорликнинг ошишига олиб келиши шарт эмас, агар бу ўзгаришлар бошқасига салбий таъсир кўрсатса, мисол учун, одамларда.
Қуйида ички ўзгарувчанлар: мақсадлар, тузилма, масалалар, технология ва инсонларнинг ўзаро алоқаларининг андозаси келтирилган. Бошқариш амалиётида ички ўзгарувчанларга ҳеч қачон бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда қараб бўлмаслигини тушуниш ўта муҳим. Масалан, ишнинг мазмуни билан технология сўзсиз бир-бирига богғлиқ.
Ташкилотнинг муваффақияти ички муҳит билан бирга ҳал қилувчи даражада бошқа кучларга ҳам боглиқ. Бу куч ташкилотга нисбатан ташқи ва катта ташқи ўрамда таъсир этувчидир. Мураккаб иқтисодий вазиятда бошқариш функцияларини самарали бажармоқ учун ташқи ўзгарувчанларнинг таъсирини тушуниш зарур.
Бошқариш назарияси ва амалиётининг тараққиётига ҳисса қўшган барча мактаблар ўз йўналишлари бўйича ташкилот раҳбарияти ташкилотнинг муваффақиятли ишлаши мақсадида маълум таъсирга эътиборни оширдилар, корхона ташқарисидаги омилларга эътиборни кам қаратдилар. Бугунги кунда бу ҳамма мактабларнинг ғоявий йўналишларининг катта камчилигидир. Ҳар бир мактаб ташкилотнинг самарали мақсадларига эришишини ошириш нуқтаи назаридан баҳоладилар. Шунинг учун маълум маънода ҳар бир мактаб тўғри йўл тутган, чунки ташкилотни сақлаб қолиш ва унинг самарадорлиги учун нисабатан улар муҳим эди. Аммо замонавий ташкилотларнинг атроф муҳитдаги ўзгаришларга мослашишларига тўғри келади.
Материаллар, меҳнат ресурслари ва маблағларни таъминловчилар, қонунлар ва давлатнинг бошқарув органлари, истеъмолчилар ва рақобатчилар ташкилотларнинг мақсадларига тезда таъсир кўрсатади, технология, иқтисодиётнинг ҳолати, сиёсий аҳвол ва ижтимоий-маданий (маънавият) каби омиллар ташкилотларга аста-секин таъсир кўрсатади. Инсоний ва ижтимоий йўналишларни ҳисобга олиб ходимларга, истеъмолчиларга ва маҳаллий халққа таъсирларини ўйлашлари керак ҳамда ижтимоий муаммоларнинг ечилишига ижобий ҳисса қўшишлари лозим.