10-в 1)Тупрок= она жинси ва механик таркиби хакида
Тупроқ пайдо қилувчи она жинс. Она жинснинг кимёвий таркиби жуда катта аҳамиятга эгадир, чунки ҳар бир тупроқнинг минерал қисмида учрайдиган элементлар шу она жинс таркибида бўлган минераллардан келиб чиққандир. Шунинг учун она жинс таркибида озиқ моддалар қанчалик кўп бўлса, ундан пайдо бўлган тупроқ ҳам шунчалик яхши бўлади.Тупроқ пайдо қиладиган она жинснинг механик таркиби ва физик хоссалари ҳам катта аҳамиятга эга. Унинг ғоваклилиги, сув, ҳаво ва иссиқлик ўтказувчанлиги, нам сиғими каби бир қатор физик хоссалари тупроқ пайдо бўлиш жараёнининг ҳарактери ва сурьатига таъсир этади. Масалан, оғир механик таркибли, ёпишқоқ ва зичланган лойқадан иборат бўлган она жинс сув ва ҳавони яхши ўтказмайди. Шу сабабли кимёвий ва биологик жараёнлар унда жуда суст боради. Бундан ташқари, бу ҳилдаги она жинсларнинг устки қаватида сув тўпланади, узоқ вақтгача шимилмасдан туриб қолади. Натижада аэрация ёмонлашиб ботқоқлашиш жараёни бошланади. Булар тупроқ пайдо бўлиш жараёнининг жуда секинлашувига ва янгидан пайдо бўлаётган тупроқнинг ёмон сифатли бўлишига сабаб бўлади. Аксинча, она жинс механик таркибига кўра, қумли ёки қумлоқли бўлса, тупроқ пайдо бўлиши анча тезлашади ва биологик жараёнлар, шунингдек органик моддаларнинг минералланиши ҳам яхшиланади, чунки бу ҳил механик таркибли она жинсда сув, ҳаво ва иссиқлик осонлик билан унинг қатламлари орасига ўта олади. Бинобарин, тупроқ пайдо бўлиши учун энг қулай шароит вужудга келади, ботқоқланиш жараёни мутлақо бўлмайди. Шундай қилиб она жинснинг механик таркиби ва физик хоссасига кўра тупроқ пайдо бўлиш жараёни турлича бўлади.ТУПРОҚлар ҳамда жинслар таркибидаги фракцияларнинг нисбатига қараб механик таркиби бўйича бирор группага киради. Ҳозирги вақтда Н. А. Качинский ТУПРОҚларнинг минтақавий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилган таснифи кенг қўлланилади.«Енгил» ТУПРОҚлар деб меҳаник таркибида йирик фракциялар кўпчиликни ташкил этган ТУПРОҚларга айтилади. Уларга қумли ва қумлоқли ТУПРОҚлар киради. «Оғир» ТУПРОҚлар эса механик таркибида нозик фракциялар, айниқса лойқа кўп бўлиши билан ажралиб туради. Оғир қумлоқли ва гилли ТУПРОҚлар оғир ТУПРОҚларга киради.ТУПРОҚларни меҳаник таркиби бўйича мукаммал номлаш учун фракцияларнинг учта асосий гуруҳидан (лойқа, чанг, қум) фойдаланилади: Н. А. Качинскийнинг таснифи мукаммал – уч хадли бўлиб, қум, чанг ва лойқа фракцияларнинг нисбатини ҳисобга олади. Фракциялар миқдорининг кўп-озлигига қараб, Тупроққа ном берилади. Масалан, оғир қумоқ ва ЎРТАча қумоқ ТУПРОҚлар қуйидаги группаларга бўлинади: чангли-лойқа ТУПРОҚ, лойқа-чангли ТУПРОҚ, йирик чангли-лойқа ТУПРОҚ, лойқа-йирик чангли ТУПРОҚ, чангли ТУПРОҚ, йирик чангли ТУПРОҚ, қум-чангли ТУПРОҚ, лойқа-қум ТУПРОҚ, чангли-қум ТУПРОҚ. ЎРТАча ва енгил соз ТУПРОҚлар эса лойқали-чанг ТУПРОҚ, чангли-лойқа ТУПРОҚ, йирик чангли-лойқа ТУПРОҚ, лойқали-йирик чангли ТУПРОҚ гуруҳларига бўлинади. Қовушмаган қумлар майда донадор, ЎРТАча донадор, йирик донадор, майда донадор гравийли, ЎРТАча донадор гравийли, йирик донадор гравийли гуруҳларга бўлинади.Қовушмаган қумларда чанг ва лойқалар миқдори ҳисобга олинади ва зарраларнинг катта-кичиклигига қараб уларга тегишли ном берилади. ТУПРОҚларнинг механик таркиби ТУПРОҚ хоссалари учун муҳим аҳамиятга эга (ғоваклик, ҳаво ва сув ўтказувчанлик, сув кўтариш қобилияти, гигроскопиклик, синдириш қобилияти ва х.к.). Қумли ТУПРОҚлар структурасиз, органик моддаларга ва кул элементларига камбағал, лекин сувни яхши ўтказади ва енгил ишланади. Гилли ТУПРОҚлар эса аксинча, ҳаво ва сувни ёмон ўтказади, ишлаши оғир, қатқалоқ ҳосил қилади, аммо ўсимликлар учун зарур бўлган озуқа элементларига бой.Механик таркиб ТУПРОҚларнинг сув режимига ва ювиш даражасига, температура режимига таъсир қилади. Шу сабабли бир ҳил шароитларда қумли ТУПРОҚлар гилли ТУПРОҚларга нисбатан тез ювилади. Қумли ТУПРОҚлар харорати 1-30С ва хатто баъзи жойларда 50С гача юқори бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |