3 Тупроқ структураси деб нега айтилади
1. Тупроқ қаттиқ фазаси, ҳар хил катта-кичикдаги ўзига хос таркиб ва хусусиятга эга бўлган механик элементлар мажмуасидан иборат. Бу элементлар табиий шароитда якка ҳолда ҳамда ўзаро бир-бирларига таъсир этади ёки муносабатда бўлади. Шунинг учун ҳам юза тортиши кучи ҳамда бир қатор ички ва ташқи кучлар таъсирида икки ёки ундан ортиқ механик элементлар жипслашиб тупроқ агрегатларини вужудга келтиради. Ўз навбатида бу агрегатлар биологик ва гидрометрик жараёнлар таъсирида янада йириклашиб тупроқнинг структура бўлакларини вужудга келтиради. Агрегат бўлакчалар ўз навбатида тупроқ сув ва ҳаво ҳаракатига ёки кетадиган жараёнларнинг ҳаммасига таъсир кўрсатади. Тупроқ структураси деб, мазкур тип ва унинг қатламига хос ҳар хил катталикда, шаклга, сувга чидамликка эга бўлган агрегатлар йиғиндисига айтилади.Кум ва қумоқ тупроқларда механик элементлар, одатда агрегатларга бирикмаган алоҳида заррачалардан ташкил топган. +умоқ ва соз тупроқлар эса структурасиз ёки кам структуранинг тупроқ физикавий хоссаларига ерга ишлов бериш ҳолатларига тупроқнинг сув ҳаво режимлари ва умуман унумдорлиги ҳамда ўсимликларнинг ривожланишига таъсири каби масалаларга рус олимлари В.В.Докучаев, П.А.Костичев ва Н.А.Качинский ва бошқаларнинг асарларида алоҳида аҳамият берилган.2. Тупроқда 3 хил: кубсимон, призсимон, плитасимон структура фарқ қилиниб, улар бир неча турдан иборат бўлади.Ҳар хил тупроқ типи учун маълум бир турдаги структура ҳарактерлидир. Масалан, бўз тупроқлар учун – кесакчали-чангсимон, шўртоблар учун-устунсимон, қора тупроқлар учун – донадор кесакчали, подзол тупроқлар учун – баргсимон шакли ҳарактерлидир.Агрономик нуқтаи назардан тупроқ структураси катта-кичиклигига кўра қуйидаги гуруҳларга;1) 10 мм, кесакчали структура: 2) 10-0,25 мм гача макроструктура: 3) 0,25-0,01 мм гача дағал макроструктура 4) 0,01 мм дан кичик-нозик макроструктурага бўлинади.Агрономик нуқтаи назардан тупроқнинг юқори горизонтларидаги оптимал кўрсаткичи 1 дан 5 мм гача ўлчамли структуралар ҳисобланиб, аммо сер ёғин туманларда – бу кўрсаткич – 10 мм, қурғоқчил туманларда 2 мм атрофидадир. Тадқиқотлардан маълумки, қумоқ ва соз механик тупроқларда оптимал ҳолидаги структуранинг бўлиши учун 0,25 мм дан катта агрегатлар миқдори 70-80 фоиз (жумладан, сувга чидамли агрегатлар 40-60 фоизни) ташкил этиши муҳим аҳамиятга эга. Йирик макроструктуралар тупроқдаги энг қулай сув-ҳаво хоссаларини юзага келтиради. Ўлчамли 2 мм га яқин макроструктуралар эса тупроқнинг юқори аэрацияли шароитида намни яхши сақлаб, шу билан бирга тупроқнинг эрозияга чидамлигини оширади. Макроструктура билан бир қаторда тупроқ унумдорлигида, айниқса 0,25 дан 0,05 мм гача ўлчамли микроструктураларнинг роли ҳам катта. Микроструктурали агрегатлар Марказий Осиёнинг бўз-тупроқлари шароитида экинлардан юқори ҳосил олишни таъминлайди.Структуранинг сифати уларнинг нафақат ўлчами билан балки сувга чидамлиги барчасининг жиҳатдан мустаҳкамлиги билан ҳам белгиланади. Шундай хусусиятга эга бўлган структуралар узоқ вақт бузилмасдан сақланади, улар ёмғир ва суғориш сувлари таъсирида чангланиб кетмайди, ерга механик ишлов берилган барқарор, чидамли бўлиб қолади.Турли табиий зоналардаги тупроқларнинг ҳайдалма қатламида сувга чидамли структуралар миқдори бир хил эмас. Масалан, типик ва оддий қора тупроқларнинг ҳайдалма қатламида 10 дан 0,25 мм гача бўлган сувга чидамли агрегатлар миқдори 60-70 % бўз тупроқларда -5-10% атрофидадир.3.Механик элементлар бир-бири билан ёпишиб ёки минерал ва органик моддалар ўзаро бирикиб, микроагрегатлар ҳосил қилади. Микроагрегатлар шунингдек коллоидларнинг ўзаро таъсирлашиб коагуляцияланишидан ҳам келиб чиқади. Кейинчалик микроагрегат тўпламидан макроагрегатлар юзага келади.Агрономик нуқтаи назардан қимматли структураларнинг юзага келиши тупроқнинг алоҳида агрегатларга ажралиши ҳамда сувга чидамли агрегатларнинг ҳосил бўлиши каби жараёнлар билан боғлиқ. Тупроқнинг тўла агрегатларга ажралиб кетиши ўсимликлар илдиз системасининг ривожланиши туфайлидир. Шунингдек тупроқда яшайдиган жониворларнинг фаолияти ҳамда тупроқнинг даврий равишда музлаб, намланиб туриши, ернинг қуриши ҳамда уни ишлаш натижасида рўй беради.Ўсимликларнинг зич илдизлари тупроқнинг барча бўшлиқлари бўйлаб кириб боради ва тупроқни алоҳида бўлакларга ажратади; механик элементлар ва микроагрегатларни мустаҳкамлайди.Ўсимликлар қолдиғидан ҳосил бўладиган гумус тупроқ структурасининг сувга чидамлигини оширади. Бу жараён ўсимликлар илдизи кўп тарқалган тупроқнинг юқори қатламларида яхши боради. Тупроқдаги сувга чидамли агрегатларнинг ҳосил бўлишида ёмғир чувалчангларининг роли ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бу структуралар серғовак, мустаҳкам бўлиши билан бирга, ўсимликлар учун зарур озиқ моддаларни ҳам кўп сақлайди. Тупроқнинг даврий равишда музлаши ва эриши ҳам қуриши туфайли структура агрегатлари пайдо бўлади. Тупроқнинг нам сиғими 60-90 фоиз бўлган шароитда ер музлаганда, энг кўп структура хосил бўлиб, аммо улар сувга чидамсиздир. Структуранинг ҳосил бўлишида тупроқнинг механик таркиби, гумус миқдори ва сингдирилган катионларнинг аҳамияти ҳам катта. Оғир механик таркибли, гумусга бой, ва икки, уч валентли катионлар билан тўйинган тупроқларда даврий равишда намланиб, қуриб турган шароитда, яхши структура агрегатлари ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |