Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


186
― Нимани назарда тутаётганингни билиб турибман, ― шивирлади у. ―
Ахир бахтли бўлиш учун шундоқ ҳам сабаб кўп-ку. Биринчидан, тирик
қолдик...
― Тўғри, ― қўшилдим мен ҳам.
― Иккинчидан, биргамиз, — унинг нафаси юзимга урилиб турарди. ―
Нима бўлганда ҳам эртага ҳам тирик бўламиз.
― Умид қиламан, — дедим хавотирим ошиб.
― Истиқболимиз порлоқ, — таъкидлади Элис. — Йигирма тўрт соатдан
кейин Жасперни кўраман, — деди у энтикиб.
― Қандай бахтлисан Элис, келажагингга ишончинг бор, ― ўйладим
ичимда.
Кейин эса Эдвардга тикилиб қолдим, эрта келишини сира истамасдим.
Шу лаҳзалар сира тугамаслигини истардим. Эдварднинг мулойим
боқишидан у ҳам мен ўйлаган нарсани хаёлидан ўтказаётганини
тушундим. У бармоқлари учини чарчоқ ва изтиробдан қорайиб кетган
кўзимнинг атрофига югуртирди.
― Қаттиқ чарчаганинг билиниб турибди.
― Ўзинг ҳам ҳолдан тойгансан, — дедим кўкариб кетган юзига қараб.
― Ҳечқиси йўқ, — деди у елка қисиб.
Унга берадиган саволларим йиғилиб қолганди-ю, лекин тилимни тишлаб
турардим. У эса мендан кўз узмаган ҳолда уйга қандай қайтиш ҳақида
Элис билан маслаҳатлашарди. Улар шунчалар тез гапиришардики, Жанна
илғай олмаётгани аниқ эди. Биринчи бўлиб хаёлимга келган нарса Элис
сариқ “Порше”ни эгасига қайтарармикан, деб ўйладим. Уйқим келаётган
бўлса-да, ўзимни мажбурлаб кўзимни очиб турардим. У билан ўтказаётган
қимматли лаҳзаларимда ухлашни истамасдим. Унинг бағрида
ўтирарканман, ўзимни дўзах ўртасидаги жаннатда тургандек ҳис
қилардим. Эдварднинг мени қучоқлаб турган қўллари кутилмаганда
таранглашди ва Элис ҳам эшик томонга ўгирилганда нохушлик сезиб,
сергакландим. Алек хонага кириб келганда унинг гард юқмаган либосига
қараб сесканиб кетдим. У хушхабар олиб келганди.
― Энди озодсизлар, кетишинглар мумкин, — деди Алек минг йиллик
қадрдонлари билан гаплашаётган оҳангда. — Шаҳримизда кўп ушланиб
қолмасликларингни сўраймиз.
Бу муаммо эмас, ― деди Эдвард совуққонлик билан.
Алек жилмайганча бош силкиб кўздан йўқолди.
― Йўлакдан тўғри юриб, кейин лифт томонга қайрилинглар, — деди
Жанна Эдвард мени оёққа қўйганидан сўнг. — Икки қават пастга
тушсангиз кўчага олиб чиқадиган эшик олдидан чиқасиз. Энди эса хайр,
― деди у мулойимлик билан.
Жаннага анқайиб турганимни кўрган Элис менга маъноли қаради.
Ҳашаматли лифтдан пастга тушдик, мен ортимга ўгирилиб, ўрта асрга
тегишли эшикка сўнгги марта назар ташладим. Кўчада ҳамон одам кўп
эди. Тор йўлакларни ёритиб турган хира чироқ нурида шошилиб кета
бошладик. Элис қачон кўздан йўқолганини сезмай ҳам қолибман.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish