182
― Агар... — Аро давом этди. Суҳбатнинг тугаши унга ёқмаётгани
кўриниб турарди. Агар ростдан ҳам унга умрбоқийлик
беришни
истаманглар, албатта!
Эдвард жавоб беришдан олдин иккиланиб қолди: — Агар истасам-чи?
Аро яна мамнун жилмайди: Унда буткул озод этилардинглар ва уйингизга
қайтиб дўстим Карлайлга саломимни етказардингиз.
Кайус бир оз иккиланди. — Лекин қўрқаманки, буни амалга оширишга
мажбурсан.
Қовоғи очилмаган Кайус бир оз юмшагандек бўлди.
Эдвард жаҳл билан лабини қимтиди ва кўзларимга қаттиқ тикилди.
― Илтимос,
уларнинг айтганини бажар, — шивирладим.
Наҳотки бу шунчалар қийин бўлса? У мени ўзгартиришдан кўра ўлишни
афзал биляпти. Эдвард кўзлари тўла азоби билан менга тикилиб турарди.
Шу маҳал Элис биздан узоқлашиб, Арога яқинлашди. Биз ҳам унинг
ортидан юрдик.
Унинг ҳам қўли Ароники каби кўтарилганди. У сўзсиз тураркан, Аро
ўзининг ташвишланаётган қўриқчиларини у томонга жўнатди. Аронинг
ўзи унга пешвоз чиқди ва қизиқиб қўлидан тутди. У
назокат билан
бошини эгиб диққатини жамлади. Элис ҳам ҳаракатсиз турарди. Ҳеч ким
қимирламас, Аро худи Элиснинг қўлига ёпишиб қолгандек турарди.
Сукунат қачон тугаркан деб сабрим тугаб борарди, бу жимлик менга сира
ёқмасди. Ниҳоят Аронинг овози жимликни бузди.
― Ҳа-ҳа-ҳа, — кулди у ўзини тўхтата олмай. Кейин секин кўзларини
очди, ҳаяжондан улар ёниб турарди. ― Ажойиб!
Элис совуққонлик билан: Сизга ёққанидан
хурсандман, ― деди.
― Ҳали рўй бермаган нарсаларни кўриш, қандай ажойиб! — у
ҳайратланиб бош тебратди.
― Кўрган нарсам, албатта,
амалга ошади, — ишонтирди уни Элис.
― Тўғри, бу жуда аниқ кўринди. Албатта, ҳеч қандай муаммо йўқ.
Кайус уларга алам билан боқиб турарди, Феликс билан Жейн ҳам
норозилигини яширмасди.
― Аро, — деди Кайус норози оҳангда.
― Кайус, азизим, — жилмайди Аро. — Жаҳлингга эрк берма.
Имкониятлар ҳақида ўйла. Улар ҳозир сафимизга қўшилишмасада,
келажакдан умид узмаймиз.
Ёшгина Элис, оиламизга қанча қувонч
олиб келиши мумкинлигини
тасаввур қилиб кўр... Қолаверса, Беллани ҳам ўз сафимизда кўришни
ўйлаб сабрсизликдан ёниб кетяпман...
Аро астойдил ишонч билан гапирарди. Наҳотки, у Элиснинг башорати
ҳар доим ҳам тўғри чиқавермаслигини билмаса?
Бугун у мени
ўзгартиришга рози бўлиб, эртага қарорини ўзгартириши мумкин...
Қарорлар ўзгараверади, келажак эса ўз йўналишидан кетаверади. Агар
Эдвард истамасада
мен вампирга айлансам, бунинг кимга кераги бор?
Балки мен доим ёнида бўлганимдан кўра ўлимни афзал билгандир?
Қўрқувдан кўзим тиниб кетди...
Do'stlaringiz bilan baham: