16
Мен онасидан олдин ўғли жон берса керак деб ўйлагандим, чунки
Эдварднинг аҳволи оғирроқ эди. Менинг навбатчилигимда, кун ботар
маҳал Элизабет ҳаётдан кўз юмди. Мен ишлаб чарчамасдим, шу сабаб
навбатчиликни топшириб ўзимни ёлғондан ҳориб
ухлаганга солиб ётиш
ғашимга тегарди. Чунки бу вақтда одамлар табиб етишмаслиги сабаб
касалликдан вафот этаётганини билиб виждоним қийналарди.
Элизабетни безгак тутиб ҳаёт учун курашишга ҳоли қолмаганди. Лекин
менга қаттиқ тикилиб гапирганда овозида қатьият бор эди: Ўғлимни
қутқар! - буюрди у шивирлаб.
― Қўлимдан келган барча ишни қиламан! — сўз бердим. Иссиғи
баландлигидан қўлимнинг муздеклигини сезмади ҳам.
― Сен уни сақлаб қолишинг керак! — қўлларимга ёпишди у. —
Қўлингдан келганини ҳам, келмаганини ҳам қилиб, болагинамни сақлаб
қолишинг шарт!
Бошқаларнинг қўлидан келмайдиган ишни сен қила оласан, Эдвардимни
асраб қол!
Унинг бу гапидан қўрқиб кетдим. Ёниб турган зумрад рангидаги
кўзларига тикилиб туриб, "у менинг сиримни билади" деган фикрга
келдим. Кейин уни яна безгак тутди ва қайтиб ўзига келмади. Шу
суҳбатдан бир соат ўтиб у дунёдан кўз юмди... Неча йиллардан буён
ўзимга шерик топиш ниятимни амалга ошира олмай
келардим. Эдвард эса жой талашиб ётар, вақт жуда кам эди. Онасининг
юзи худи боласидан кўнгил узолмагандек, ўлимидан кейин ҳам ҳаловат
топмагандек эди.
Элизабетнинг овози қулоқларим остида тинимсиз акс-садо берарди.
Наҳотки у ўғлига ростдан ҳам шундай ҳаётни тилади, деган хаёл миямни
парчаларди.
Эдвардга тикилиб худди шундай ўғлим бўлишини жуда исташимни
тушундим. Тезроқ ҳаракат қилишим керак эди, аввал онасини ўликхонага
топшириб келдим, кейин Эдварднинг бошига бордим. Унинг юраги ҳамон
уриб турганини, ҳеч ким билмасди. Касаллар кўплигидан ҳаммани
назорат қилишнинг иложи йўқ эди. Мен уни орқа йўлдан секин олиб
чиқиб кетдим ва уйларнинг томларидан юриб уйимга олиб бордим...
Лекин Эдвардни асраб қолганимдан пушаймон эмасман, деди
Карлайл
хотиралардан бугунги кунга қайтаркан. Кейин у чуқур хўрсиндида, "энди
сени уйингга олиб бориб қўйишим керак", - деди жилмайиб.
― Ўзим олиб бораман, — кутилмаганда эшикда пайдо бўлган Эдварднинг
овози эшитилди. У оғир қадамлар билан яқинлашаркан, юзи хотиржам
бўлсада, кўзлари хавотирли эди. Қўрқиб кетдим.
― Карлайл кузатиб қўйса ҳам бўлади, ― дедим қонга беланган
футболкамдан кўз узмай.
― Ҳаммаси жойида, ― деди у. Кийимларингни алмаштириб ол. Чарли
сени бу аҳволда кўрса, юраги тўхтаб қолади. Элис кийимларидан бериб
туради, шундай дея у яна ташқарига йўл олди.
Мен хавотирланиб Карлайлга қарадим:
Do'stlaringiz bilan baham: