Майдон номи
|
Майдон хусусияти
|
Майдон хажми
|
Пенсионернинг омбордаги ўрни
|
Ҳисоблагич майдони
|
4 байт
|
Пенсионер Ф. И. Ш.
|
Оддий матнли майдон
|
255 белги
|
Пенсионернинг туғилган жойи ҳақида
|
Оддий матнли майдон
|
255 белги
|
Пенсионернинг туғилган куни
|
Сана ва вақт майдони
|
8 байт
|
Нафақа суммаси
|
Қийматлар рўйхатидан иборат бўлган майдон
|
255 белги
|
Майдоннинг яна бир хусусияти, унинг номидир. Майдонда унинг номидан ташқари яна имзо хусусияти ҳам мавжуд. Имзо-устуннинг сарлавҳасида акс эттириладиган ахборотдир. Уни майдон номи билан аралаштириб юбормаслик лозим. Агар имзо берилмаган бўлса сарлавҳада майдон номи ёзиб қуйилади. турли типдаги майдонлар турли мақсадларда ишлатилади ва турли хоссаларга эга бўлади.
MBBT исталган фойдaланувчига маълумотларга киришга рухсат этади. Бу фойдаланувчилар амалий жиҳатдан ҳеч қандай қуйидаги тасаввурларга эга эмас:
маълумотларнинг хотирада физик жойлашиши ва улар кўриниши;
сўраладиган маълумотларни излаш механизми;
бир хил маълумотларга бир вақтнинг ўзида кўпчилик фойдаланувчилар тамонидан бўладиган сўровлар муаммолари (амалий дастурлар билан);
мумкин бўлмаган ва (ёки) рухсат этилмаган ўзгаришларни киритишдан маълумотларни ҳимоялашни таҳминлаш усуллари;
маълумотлар базасини ва бошқа кўпгина МББТ функцияларини актуал ҳолатини таҳминлаш.
МББТнинг бу асосий функцияларининг бажарилишида ҳар хил турдаги маълумотлар тавсифланади.
Албатта, маҳлумоотлар базасини лойиҳалашни предмет соҳасини таҳлил қилишдан бошлаш ва алоҳида фойдаланувчилар талабларини аниқлаш (маълумотлар базасини тузиш учун, корхона ходимлари) керак.
Microsoft Access МББТ билан ишлаганда экранга ишчи майдон ва бошқарув панели чиқарилади. Бошқарув панели менюси, ёрдамчи бошқарув соҳасини ва ёрдам бериш сатрини ўз ичига олади. Уларнинг экранда жойлашиши турлича бўлиб, конкрет дастур хусусиятларига боғлиқ. Айрим МББТлар экранга директивалар ойнасини (буйруқлар ойнасини) ёки буйруқлар сатрини чиқариш имкониятига ҳам эга.
МББТнинг муҳим хусусияти-айрим амалларни бажариш учун оралиқ сақлаш буферидан фойдаланишидир. Алмашиш буфери нусхалаш ёки кўчириш амалларини бажаришда нусха олинаётган ёки кўчирилаётган маълумотларни вақтинча сақлаб туриш учун ишлатилади. Маълумотлар йўқотилгандан сўнг ҳам улар буферга жойлаштирилади ва янги маълумотлар қисми ёзилгунча у ерда сақланиб туради.
Жадвалнинг ҳар бир майдони учун мумкин бўлган бирор-бир маълумот турини танлаб олиш керак бўлади. Ҳар бир майдонда фақатгина бир хил турдаги маълумотларгина сақланиши мумкин.
Ушбу маълумотлар базасида тузилган жадвални компьютер хотирасига ёзамиз. Бунинг учун бош менюдаги “Файл-Сохранить” буйруғини танлаймиз ёки Microsoft Access инструментлар панелидаги сохранить белгисини сичқонча ёрдамида босамиз. Жадвални “Ўз вақтида олинмаган нафақалар рўйхати” деб номлаймиз. Жадвал структурасини лойиҳалаш мулоқот ойнасини ёпамиз, бу ҳолда маълумотлар базаси мулоқот ойнасида янги элемент “Ўз вақтида олинмаган нафақалар рўйхати” жадвали пайдо бўлганини кўрамиз. Янги тузилган жадвал алоҳида файл кўринишида эмас, балки у маълумотлар базаси структурасида намоён бўлганлигига ҳам эътибор берамиз [26,28,36].
Яратилган жадваллар бўйича ҳар бир ой учун ўз вақтида олмаган пенсионерларнинг алоҳида "Сўрвнома" – “Запрос” бериб керакли маълумотини тезда қидириб топиб ҳисобот кўринишида тайёрлашимиз ҳам мумкин.
Microsoft Access дастурини шахсий компьютер ишлатилишига қўйиладиган тахминий талаблари қуйидагича:
Intel Celeron 1400 процессори, ишлаш частотаси 2,8 ГГц.;
Винчестер SATA 40 Гб 7200 prm;
Монитор 21 Samtron 56E ( 800х600 @ 85 Hz ).
Тизимли плата Acorp 5 VIA 85 T.
Тармоқли кабель.
Клавиатура AyTech Multimedia.
“Сичқонча” қурилмаси Optic Mouse 2x Click.
Компьютерларнинг умумий истеъмол қиладиган қуввати – 450 Вт/соат.
Ҳужжатларни босмага чиқариш учун 1 та Canon HP 2900 лазерли принтери харид қилинади, битта принтерни истеъмол қиладиган қуввати 120 Вт/соат.
Do'stlaringiz bilan baham: |