“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалари билан томонларнинг мажбурияти тўғрисида “Келишув-шартномалари” тузилган


Банк тизимида пенсия бўлими ахборот тизимида ечиладиган масалаларнинг иқтисодий моҳияти ва мазмуни



Download 434,5 Kb.
bet3/11
Sana29.05.2022
Hajmi434,5 Kb.
#618547
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
XALQ BANKI xisobot

2. Банк тизимида пенсия бўлими ахборот тизимида ечиладиган масалаларнинг иқтисодий моҳияти ва мазмуни

Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар — давлат пенсиялари, шунингдек зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар, бола туғилганда бериладиган нафақалар, дафн этишга нафақалар, уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари ҳамда автобензин сотиб олиш харажатлари учун пул компенсация тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга ва 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга ва ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга йиллик бир йўла моддий ёрдам пуллари, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга йиллик бир марталик пул мукофотлари, пенсия ва нафақалардан алимент тўловлари, ўрнатилган тартибда тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари ҳисобланади.


Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) амалга ошириладиган жорий тўлов ойининг тўртинчидан йигирма еттинчи санасигача бўлган давргача амалга оширилади, дафн этишга нафақа бундан мустасно3. Етказиб бериш участкаси — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бинолари, пенсия ва нафақа олувчилар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни олиши учун қулай бўлган бошқа маъмурий бинолар ҳисобланади. Яшаш жойи — турар жой, квартира, хизмат турар жойи, ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, пансионат, ёлғиз кексалар учун махсус уй, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар учун уй-интернат ва бошқалар), шунингдек пенсия олувчи мулкдор сифатида, ижарага олиш шартномаси (иккиламчи ижара), ижара шартномаси ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича доимий яшайдиган (доимий рўйхатдан ўтган) турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (доимий рўйхатдан ўтмаган) ҳолда — вақтинча яшаш (вақтинча рўйхатдан ўтиш) жойи бўлиши мумкин.
Пенсия ва нафақа олувчи — пенсионер, нафақа ва бошқа тўловларни олувчи, қонуний вакил ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар суммаларини олиш ҳуқуқига (ваколатига) эга бошқа жисмоний шахс ҳам бўлиши мумкин. Пенсия олувчининг шахсни тасдиқловчи ҳужжати — Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат учун берилган гувоҳномаси бўлиши лозим4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сон қарори ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, пенсиялар ва нафақалар тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, нақд пул шаклида пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш ва ўз вақтида тўлаш бўйича барча комплекс чора-тадбирларни тўлиқ ва муваффақиятли амалга ошириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни нақд шаклда тўлашни «Ўзбекистон почтаси» АЖдан Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки бўлинмаларига март-июль ойлари мобайнида босқичма-босқич ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.
2017 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида пенсиялар ва нафақаларни тўлаш фақат Халқ банки томонидан амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари пенсиялар ва нафақаларни нақд пулда бериш бўйича махсус кассалар ишини ташкил этиш учун посёлкалар, қишлоқлар, овуллар маҳаллалари фуқаролар йиғинлари биноларида ва пенсионерларнинг маблағларни олиши учун қулай бўлган бошқа маъмурий биноларда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан Халқ банкини алоҳида хоналар билан таъминланган.
Мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар ва нафақаларни махсус кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пенсиялар ва нафақалар Халқ банки томонидан бевосита улар яшайдиган жойга етказиб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда нақд пул маблағлар етказилишини, шу жумладан пенсиялар ва нафақалар узлуксиз берилишини ташкил этиш учун Халқ банки ҳузурида инкассация хизмати ташкил этилган. Бир ой муддатда нақд пул маблағларни тўплаш ва етказиб беришни ташкил этиш тартиби ҳамда пенсиялар ва нафақаларни тўлаш механизми тўғрисидаги низом ҳам ишлаб чиқилган. Пенсиялар ва нафақалар ўз вақтида берилиши таъминланганлиги учун Халқ банки ходимларини рағбатлантириш чоралари ҳам кўриб чиқилган.
«Ўзавтосаноат» АК нақд маблағларнинг махсус кассаларгача етказиб берилишини ташкил этиш учун Халқ банкининг буюртманомалари бўйича 590 та «Дамас» маркали автотранспорт билан таъминланган. 590 та «Дамас» маркали автотранспорт воситасини нақд пул маблағларини ташиш учун мослаштиришга тегишли рухсатномалар берилган.
Халқ банкининг буюртманомаларига мувофиқ барча тўловлар ҳар ойнинг 27-кунигача тугалланишини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар ва нафақалар Халқ банки томонидан узлуксиз берилиши учун нақд пул маблағлари билан зарур ҳажмда таъминланади. Халқ банки билан биргаликда молиялаштирилган маблағлар қолдиғи ҳар куни таҳлил қилиниб Пенсия жамғармасига тақдим этиш тартибини жорий этган ҳолда пенсиялар ва нафақалар тўлаш учун мўлжалланган Пенсия жамғармаси маблағларини ҳисобга олишни жорий этиш бўйича тегишли ҳисоб рақамлари очилган.
Халқ банкининг инкассация хизматини нақд пул маблағларининг сақланиши ва бутлигини таъминлаш учун ҳимоя ва хавфсизликнинг тегишли мосламалари билан белгиланган тартибда таъминланган. Пенсиялар ва нафақаларни тўлаш бўйича Халқ банки хизматларига ҳақ тўлаш миқдори пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш умумий суммаси ҳажмининг 1 фоизгача миқдорида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Халқ банки билан биргаликда пенсия ва бошқа тўловларни олаётганларга СМС орқали хабардор қилишни жорий этган ҳолда аҳолига пенсиялар ва нафақалар тўлашни «он-лайн» режимида ҳисобга олиш ва назорат қилишни автоматлаштириш мақсадида тегишли маълумотлар базалари интеграция қилинган.
Пенсия ва нафақа олувчиларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари ва Халқ банки ҳудудий филиаллари ўртасида тузиладиган шартномалар асосида сайёр кассалар томонидан етказиб берилади. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш ҳар ойда тўлов қайдномаларига асосан амалга оширилади. Қайдномалар пенсия ва нафақа олувчиларнинг яшаш жойлари бўйича жойлашган сайёр кассалар учун ҳақиқий ҳисобланади.
Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар қайдномаларга мувофиқ ҳар ойда етказиб бериш даври мобайнида пенсия ва нафақа олувчининг яшаш жойи бўйича шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда нақд пул шаклида топширилади. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни қайдномада кўрсатилмаган шахсларга ишончномасиз топшириш, шунингдек пенсия ва нафақа олувчиларга улар яшаш жойларидан рўйхатдан чиқарилгандан кейин топшириш, пул-буюм лотереялар ва бошқа маҳсулотларни пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар пуллари ҳисобидан сотиш тақиқланган.
Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар Халқ банки филиали томонидан бевосита уларнинг яшаш жойига етказиб берилади.
Халқ банки филиали фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳар ойнинг йигирма еттинчи санасига қадар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахслар рўйхатини шакллантириб, тегишли Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига электрон ва ёзма шаклда тақдим этади. Пенсия жамғармаси бўлимлари ҳар ойда Халқ банки филиали томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахслар қайдномаларига тегишли ўзгартириш киритиб боради.
Халқ банки филиаллари кўрсатиб ўтилган шахслар учун пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни белгиланган муддатлардан олдин етказиб бериш чораларини кўрадилар.
Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қайдномалар пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг қуйидаги турларига мувофиқ алоҳида тузилади:

  • давлат пенсиялари, шунингдек зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар;

  • болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар;

  • бола туғилганда бериладиган нафақалар;

  • дафн этишга нафақалар;

  • уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари бўйича компенсация пул тўловлари;

  • автобензин сотиб олиш харажатлари учун пул компенсация тўловлари;

  • пенсия ва нафақалардан алимент тўловлари;

  • тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари;

бошқа тўловлар — Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга ва уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация пул тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга ва ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга йиллик бир йўла моддий ёрдам пуллари, уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга йиллик бир марталик пул мукофотлари.
Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлаш учун маблағларни Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаларининг тегишли ҳисобварағига ўтказади, улар кўрсатилган маблағларни талабномалар асосида Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларига ўтказадилар. Пенсия жамғармаси бўлимлари, ўз навбатида, келиб тушган маблағларни Халқ банки филиалларида очилган махсус ҳисобварағига ўтказадилар5.
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси Халқ банки филиаллари томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларини етказиб бериш бўйича хизмат ҳақи учун маблағларни Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва Халқ банки ҳудудий филиаллари ўртасида имзоланган солиштирма далолатнома ва ҳисоб-фактураларга асосан ўтказиб беради.
Туман (шаҳар) ҳудудида Халқ банки филиали мавжуд бўлмаган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар учун маблағлар ушбу туман (шаҳар) ҳудудига хизмат кўрсатаётган Халқ банки филиалига ўтказиб берилади. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) уларнинг ҳар бир тури бўйича Халқ банки филиалининг махсус ҳисобварағига маблағлар келиб тушишига қараб етказиб бериш даврида амалга оширилади. Халқ банки филиаллари ва Пенсия жамғармасининг бўлимлари ўртасида қайдномалар ва тўловлар тўғрисидаги ҳисоботларни жўнатиш ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари мустақил равишда ёки Халқ банки ҳудудий филиаллари билан биргаликда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг ўз вақтида ва тўғри етказиб берилишини доимий мониторинг қиладилар.
Пенсия ва нафақа олувчиларнинг ўз вақтида банк ходимлари томонидан назорат қилиб борилиши, Пенсия жамғармаси ва Халқ банки филиали ходимлари учун ўз ишларини самарали ташкил этишлари асосида бажараётган вазифаларига баҳо сифатида кўрилади.



Download 434,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish