Масала эчишнинг технологик жараёни
8-расмда маълумотларни қайта ишлаш технологияси келтирилган.
1
Қайдномаларда пенсия олмаган фуқаролар рўйхати
Қайднома,
Далолатнома
2
4
Ha
Yo’q
3
Вақтида пенсия олмаган пенсионерлар бўйича МБ тайёрлаш
5
ПОФ
Нафақа олмаган фуқаролар бўйича МБ
6
7
Далолатнома асосида маълумотлар базасини шакллантириш
Далолатнома хулосалари бўйичаМБни шакллантириш
8
Далолатнома бўйича маълумотларни чиқариш
9
8-расм. Маълумотларни қайта ишлаш технологияси14
Маълумотларни қайта ишлаш технологияси блок схемасига қисқача таъриф:
“Ўз вақтида пенсия олмаган фуқароларнинг маълумотлар базасини яратиш” масаласи банк пенсия бўлими ходимини автоматлаштирилган иш жойида ечилади.
2-блокда пенсия бўлимида пенсия олмаган фуқароларни қайдномаларда текшириш, сабабларини аниқлаш ишлари бажарилади.
3-блокда қабул қилинган ахборотларда хато бор ёки йўқлиги текширилади.
4-блокда қайдномалар бўйича ўз вақтида пенсия олмаган фуқаролар бўйича маълумотлар базасини тайёрлаш ишлари бажарилади.
5-блокда маълумотлар бўйича маълумотлар шакллантирилади.
6-блокда пенсия олмаганлар бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади.
7-блокда далолатнома асосида маълумотлар базасини шакллантириш ишлари текширилади ва бажарилади.
8-блокда экспертиза хулосалари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ишлари бажарилади.
9-блокда далолатнома бўйича маълумотларни қоғоз ва электрон шаклда чиқариш ишлари амалга оширилади.
Ўз вақтида пенсия олмаганлар тўғрисидаги маълумотлар пенсия бўлими бўйича реляцион маълумотлар базасини шакллантириш жараёнида маълумотларни қайта ишлаш асосида шаклланади.
Охирги даврда ахборотли муҳитда катта ўзгаришлар бўлиб бормоқда. Ана шу ўзгаришлар қоғозсиз технология заруриятини келтириб чиқаради. Бу эса ўз навбатида, ҳисоблаш техникасининг янада кенг ривожланишига сабаб бўлади. Ахборотли муҳитнинг келажакда инсон ҳаётида ўрни ва аҳамияти, бугунги ҳолатдан анча юқори бўлиши учун бажарилиши лозим бўлган вазифалар кўламини кегайтириш талаб этилади. Шунинг учун ижтимоий фаолиятини замонавий компьютерлар ва автоматлаштирилган ахборот тизимлари асосида қайта қуриш, ривожлантириш ва самарадорлигини оширш ҳозирги куннинг энг долзарб муоммоларидир.
Ахбортларни сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш каби вазифаларни бажаришда маълумотлар базаси технологияларининг хизмати беқиёс эканига ишонч ҳосил қилмоқда. Бошқарув жараёнидаги иқтисодий ахборотларни сақлаш, саралаш, узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш каби амалларни ўрганиш ва турли соҳаларга тадбиқ қилиш ходимлар иш фаолиятини тезлаштиради ва савиясини оширади.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимларини ишлаб чиқишнинг катта тажрибаси тўпланган. Бу тажриба ахборотни бошқариш тизими ва ҳар қандай бошқа ахборот тизимларини ишлаб чиқишнинг марказий масаласи, маълумотларни ташкил қилиш, сақлаш ва комплекс фойдаланишдан иборат эканлигини таъкидлайди. Якуний натижада бу маълумотларни бошқаришнинг ривожланган тизимларини яратилишига олиб келди, улар ҳисоблаш техникаси воситаларидан фойдаланиш асосида қурилган ҳар қандай ахборот тизимининг асоси бўлади.
Маълумотлар банклари тамойили асосида лойиҳалаштирилган бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари бир қатор ўзига хос хусусиятларга эгаки, улар асослари белгиланган вазифалар мажмуини ҳал қилишга мўлжалланган, маълумотлар массивларининг тизими бўлган олдинги ишланмалардан алоҳида фарқланади. Маълумотларнинг автоматлаштирилган банкларидан фойдаланиши ўзаро боғланган маълумотлар мажмуига кўп жиҳатдан киришни, амалий дастурларнинг маълумотларни жисмоний ва мантиқий ташкил қилиш ўзгаришларидан, мустақиллигининг анча юқори даражасини, маълумотларни бошқаришнинг интеграциялашиши ва марказлашишини, ортиқча маълумотларни бартараф қилишни, пакетларни бирга бўлишлик имкониятини ва маълумотларни телепроцессорли ишлаб чиқишни таъминлайди.
Шу боис ҳам қўлланишнинг ҳар қандай соҳаси учун ахборотни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш энг аввало маълумотларнинг автоматлаштирилган банкини ташкил қилиш билан боғлиқдир.
Объектнинг ҳолати ҳақидаги ахборот ҳар қандай бошқарувнинг асоси бўлгани учун, худди автоматлаштирилган тизимлардаги маълумотлар, улар-нинг ташкил қилиниши, мукаммал олиб борилиши, сақланиши, фойдалани-лиши тизимнинг маркази бўлади. Техник ва дастурий воситалар вақт ўтиши билан ўзгаради, аммо маълумотлар қолади, улар билан ишлаш анча қимматли иш бўлади ва худди шу боис ҳам уларни ташкил қилишнинг, маълумотлар банкини яратишнинг асосида тизимли тамойиллар ётади.
Маълумотларнинг автоматлаштирилган банки деганда фойдаланувчилар маълумотларининг базалари, бу базаларни шакллантириш, олиб боришнинг техник ва дастурий воситалари, тизимнинг фаолият юритишини таъминловчи мутахассислар жамоаси мажмуидан иборат бўлган ташкилий-техник тизим тушунилади.
Энг умумий кўринишда маълумотлар банкининг асосий вазифаларини қуйидагича шакллантириш мумкин: муаммо соҳанинг худди ўхшаш ахборотли акс эттирилиши, фойдаланувчиларга керакли маълумотлар сақланиши, янгиланиши ва берилишини таъминлаш. Ҳар қандай маълумотлар банкининг таркибий қисмлари маълумотлар базаси бошқариш тизими (МББТ), маълумотлар базасининг маъмурияти, амалий дастурий таъминланишдан иборат бўлади.
Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг фаолият юритиши маълумотлар базасини ташкил қилишни икки жисмоний ва мантиқий даражаларда олиб боришга асосланган. Бу икки даража маълумотларни ташкил қилишнинг иккита жиҳатига мос келади: маълумотларни ШК хотирасида сақлаш нуқтаи назаридан жисмонийга ва маълумотларда амалий дастурлардан фойдаланиш нуқтаи назаридан мантиқий бўлинади.
Бугунги кунда барча Халқ банклари филиалларида пенсия тарқатиш билан амалга оширилаётган ишлар жараёнида умумий маълумотлар базасини яратиб, улардан кенг фойдаланиш, банк маълумотларини қайта ишлашда маълумотлар базасидан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Яратилган маълумотлар базаси орқали тезкор ҳар хил кўринишдаги ахборот олиш, ахборотларни доимий сақланиб боришини таъминлаш имкониятлари мавжуд бўлади. Банк Пенсия бўлими иш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги таклифлар келтириб ўтаман:
компьютер тармоқлари алоқалари фаолиятини янада такомиллаштириш;
SQLсервер орқали маълумотлар базасини бошқариш тизимини шакллантириш.
ахборот тизимларини яратишни таъминлаб берадиган дастурий воситалар ва телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш;
ахборот маҳсулотларини яратадиган, сақлайдиган ва фойдаланадиган маълумотлар базасини шакллантириш;
банк бўлимларида ахборот хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |