АТ Халқ банки тумани филиалининг умумий таърифи
Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Махкамасининг "Ўзжамғармабанк"ни Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига айлантириш тўғрисида" 1995 йил 4 октябрдаги 386-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган. 1998 йил 10 декабр Чилонзор туман филиали Халқ банки ўз фаолиятини бошлади ва очиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки банкнинг муассислари ҳисобланади.
Банк юридик шахс ҳисобланади ҳамда ўзининг филиаллари ва алоҳида бўлинмалари билан ягона тизимни ташкил этади. Банк ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга.
Банк ахоли омонатларининг сақланиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилишини кафолатловчи мулкий, молиявий, бошқа мажбуриятлар ва талаблар бўйича "Ўзжамғармабанк"нинг хуқуқий вориси ҳисобланади.
Банк ўз фирма номи тўлиқ ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган думалоқ мухрга, шунингдек штампларга, ўз номи давлат тилида ва бошқа тилларда ёзилган бланкаларга эга бўлади. Банк ўз эмблемасига (хизмат кўрсатиш белгисига) ва визуал идентификациялашнинг бошқа воситаларига эга бўлади.
Банк ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз Уставга амал қилади.
Банк мулки етишмаганда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки аҳоли омонатларининг сақланишини кафолатлайди ҳамда банкнинг омонатчилар - жисмоний шахслар олдидаги мажбуриятлари бўйича муассисларнинг устав жамғармасидаги бадалларига мутаносиб равишда жавоб беради.
Банк ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг барча мол-мулки билан жавоб беради.
Банк қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва номулкий хуқуқларни амалга оширади, мажбуриятлар олади, судда даъвогар ҳамда жавобгар бўлади.
Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензия асосида амалга оширади.
Жисмоний ва юридик шахсларга кенг доирадаги юқори сифатли банк хизматлари ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан кўрсатиб ўтилган шахслардан пул маблағларини омонатга жалб қилиш, кредит-ҳисоб-китоб ва бошқа хил банк операцияларини амалга ошириш, шунингдек ўз фаолиятидан фойда олиш Банк фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
Банк амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги операцияларни амалга оширади:
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
омонатларни жалб этиш;
кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш;
маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини бошқариш;
чет эл валютасини нақд пул ва нақд бўлмаган пул шаклларида юридик ҳамда жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш;
чеклар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассация қилиш;
пул маблағларини инкассация қилиш, шу жумладан ўзининг инкассация хизмати орқали мижозларнинг пул маблағларини инкассация қилиш;
учинчи шахслар номидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш;
учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш хуқуқини олиш; қимматли қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш;
банк фаолияти юзасидан маслахат ва ахборот хизмати курсатиш;
жисмоний ва юридик шахсларга ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун махсус бинолар ёки улар ичидаги пўлат сандиқларни ижарага бериш; молиявий лизинг;
халқаро банк амалиётига мувофиқ лицензияда махсус кўрсатилган бошқа операциялар.
Банк қуйидаги хуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси худудида ва унинг ташқарисида Ўзбекистон Республикаси ва тегишли хорижий давлатнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофик бошка тижорат ва нотижорат ташкилотларида мустакил равишда ёки юридик ва жисмоний шахслар билан биргаликда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан Ўзбекистон Республикаси худудида филиаллар, шунингдек унинг ташқарисида шўъба банклар, филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этиш;
Ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўшма дастурларни амалга ошириш учун иттифоқларда, уюшмаларда ва бошқа бирлашмаларда қатнашиш;
Банкнинг филиаллари ва бошқа бўлинмалари томонидан операцияларни амалга ошириш шартлари ва тартибларини тасдиқлаш, депозитлар ва бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини, жисмоний ва юридик шахсларга Банк муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун воситачилик хақи миқдорини белгилаш;
Шартнома асосида депозитлар ва кредитлар шаклида бошқа банкларнинг маблағларини жалб этиш ва маблағларни бошқа банкларда жойлаштириш;
ташкил этиладиган ҳисоб-китоб марказлари ва корреспондентлик ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
барча солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан кейин Банк тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобидан захиралар ва фондлар ташкил этиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш;
молия ва хўжалик органларида корхоналар ва ташкилотлар манфаатларини уларнинг ишончномалари бўйича ифодалаш;
ўз маблағлари билан, шу жумладан улуш кушиш асосида корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини, шу жумладан холдингларни ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида қатнашиш;
лицензияда ва ушбу Уставда назарда тутилган, ўз молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа хатти-харакатлар ва операцияларни амалга ошириш.
Банк куйидагиларга мажбурдир:
маблағларни Марказий банкда захирага қўйиш ва белгиланган иқтисодий нормативларга риоя қилиш бўйича Марказий банк томонидан белгиланган талабларни бажариш;
кредит ва лизинг операциялари бўйича эхтимол тутилган зарарларни қоплаш учун Марказий банк томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда захиралар ташкил этиш;
Марказий банк топширигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг касса ижроси бўйича операцияларни амалга ошириш;
гаровнинг (шу жумладан мол-мулк шаклидаги гаровнинг), бериладиган кафолатлар, кафилликлар ва мажбуриятларнинг етарлилигини ҳисобга оладиган бериладиган кредитлар таъминланишининг ички норматив тартибини белгилаш;
ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этиш;
банкда ички аудит хизмати мавжуд булишини таъминлаш;
қонун хужжатларига мувофиқ банк сирини ёки бошқа сирни ташкил этадиган маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаш.
банкнинг жорий фаолиятига тезкор рахбарликни ташкил этади ва амалга оширади;
банк марказий аппарати бўлинмалари рахбарлари ва филиаллари рахбарларининг банк фаолиятининг аниқ йўналишлари бўйича тегишли даврлар ва ишлар учун фаолият якунлари тўғрисидаги, шунингдек улар фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш натижалари бўйича ҳисоботларини кўриб чиқади;
банк бўлинмалари иш амалиётига энг илғор банк технологиялари, банк ишларини комплекс автоматлаштириш лойихалари жорий этилишини ташкил этади, замонавий банк инфратузилмаси яратилишини таъминлайди;
банкнинг филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари тармоғини такомиллаштириш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этади ва амалга оширади;
банк мижозларига кўрсатиладиган хизматлар бўйича фоиз ставкаларини ва воситачилик хақи миқдорини ишлаб чиқади ва Банк кенгаши билан келишиб олади;
зарарлар миқдорини камайтириш мақсадида банк активларининг диверсификацияланишини амалга оширади;
банк томонидан Марказий банк белгилаган иқтисодий нормативларга, Марказий банкда мажбурий захираларни шакллантириш юзасидан талабларга риоя қилинишини таъминлайди;
банкнинг сармояси ва ликвидли ресурслари етарли даражада бўлишини, шубхали ва бекор турган активларга қарши уларни классификация қилиш асосида захиралар яратилишини таъминлайди;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга ва халкаро стандартларга мувофиқ банк бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этади;
банкнинг марказий аппарати бўлинмалари рахбарларини ва филиаллари бошқарувчиларини қонун хужжатларида белгиланган тартибда тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимидан бўшатади, Банкнинг кадрлар таркиби тайёрланишини ва қайта тайёрланишини таъминлайди, энг ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, зарурият бўлганда, ходимларга нисбатан интизомий жазолар қўллаш ва улардан интизомий жазоларни олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилади;
банк кенгашининг бошкарув ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорларининг бажарилишини таъминлайди;
банк кенгаши ва муассисларнинг биринчи талаби бўйича молиявий ҳисоботни ва банк фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотларни ўз вақтида тақдим этади;
банк кенгаши олдида банк фаолиятининг молиявий натижалари учун белгиланган тартибда ҳисобот беради;
банк кенгашида кўриб чиқиш учун банкни ривожлантириш стратегияси, банкнинг ташкилий-бошқарув тузилмасини такомиллаштириш масалалари, банк кенгаши ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар бўйича таклифлар киритади;
банк бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив-хуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши устидан назорат қилади;
банкнинг жорий фаолияти масалаларини тартибга соладиган ички ҳужжатларни тасдиқлайди, тасдиқланиши Умумий йиғилиш ва банк кенгаши ваколатига тегишли бўлган ички ҳужжатлар бундан мустасно;
ишчи органларни, шу жумладан банк қўмиталарини тузади, уларнинг ваколатларини белгилайди, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
филиални бошқариш бўйича вақтинча бошқарувни ёки банкнинг ваколатли вакилини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади;
банк кенгаши билан келишган холда ўз ваколатлари доирасида мол-мулк сотиб олиш ва уни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган йирик битимлар, шу жумладан корхоналарга кредит бериш бўйича йирик битимлар тузади;
ҳар йили банкнинг кредит режасини шакллантиришда молиялаштириш мўлжалланаётган инвестиция лойихаларининг пухта танлаб олинишини, самарадорлиги комплекс баҳоланишини ва экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Банк фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади ва хал этади.Банк бошқаруви ва банкнинг тегишли бўлинмалари рахбарлари банк ҳисоботидаги ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради. Банк ташкилий тузилмаси қуйидаги 1-расмда келтирилган.
Бошкарув банк кенгашига ҳисобот беради.
Банк бошқаруви раиси билан меҳнат шартномасини банк номидан банк кенгаши раиси имзолайди, бошқарув раисининг ўринбосарлари, бошқарув аъзолари ва банк бош бухгалтери билан меҳнат шартномаларини банк бошқаруви раиси имзолайди.
Банкнинг филиаллари рахбарлари Марказий банк билан келишган холда банк бошқаруви томонидан тайинланади. Бошқарув раиси банк номидан банк филиаллари рахбарлари билан меҳнат шартномалари тузади.
Банк ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ банк бошқаруви раиси ёки банк филиали рахбарлари билан меҳнат шартномаси тузадилар.
2020-йил 1-январидан бошлаб 2020-йил 1-сентябрга қадар жами активлар миқдори 137,4 % га ўсиб, 23 816,8 млрд. сўмга етказишга эришилди. Ҳисобот йилида кредит қўйилмалари 164,5 %га кўпайиб, жами 12 407,3 млрд. сўмни ташкил =илди, натижада 133,8 мингта янги иш ўринлари яратилди.
1-расм. АТ Халқ банки Чилонзор филиалининг ташкилий тузилмаси2
Банк кенгаши ва бошқаруви аъзолари ўз хуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда банк манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим. Улар ўз ишларининг натижалари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ банк олдида жавоб берадилар. Банк бошқаруви биринчи зарурият туғилиши билан банк муассисларига:
банкнинг йиллик ҳисоботларини;
амалга оширилган бюджет операциялари бўйича ҳисоботларни;
банкнинг молия-хўжалик фаолиятига тааллуқли бошқа маълумотларни такдим этиши шарт.
Банк бухгалтерия ҳисобини юритади ҳамда давлат бошқарувининг тегишли органларига молиявий ҳисоботни ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳисоботларни такдим этади. Банк ахборотнинг мажбурий ошкор этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган хажмда, муддатларда ва тартибда амалга оширади, шунингдек ўзи томонидан эмиссия қилинадиган қимматли қоғозларга тегишли бўлган ахборотни эълон қилади. Банк фаолияти натижалари ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия балансларида, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда, шунингдек Марказий банкка у томонидан белгиланган муддатларда тақдим этиладиган йиллик ҳисоботда акс эттирилади. Банк қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни, ҳисоботларнинг умумий йиғилиш томонидан тасдиқланган бошқа шаклларини эълон қилади. Банкнинг йиллик ҳисоботидаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги тафтиш комиссияси томонидан тасдиқланиши керак. Банкнинг кредит ресурслари куйидагилар хисобига шаклланади:
банкнинг ўз маблағлари;
мижозларнингдепозит ҳисобварақлардаги маблағлари;
бошка банклар кредитлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |