Ўзликни англаш завқи



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/79
Sana26.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#471323
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79
Bog'liq
o\'zlikni anglash zavqi

жуяли савол билимнинг ярмидир*.
Саволларингга берадиган жавобимдан сенда янги саволлар тугилиши мумкин.
29


-Тугилмайди, - дедим мен узига ишонган аёл охангида. Жавобларингни 
ёзиб оламан ва хар бирини обдон тахлил килиб, уйлаб кураман. Агар 
тушунмасам, кейин яна гаплашамиз.
-Ундай булса сурайвер, - деди робот.
-Хуш, нимага мени хеч ким тушунишни истамайди?
-Чунки сен узингни тушунишни истамайсан.
Жавобнинг маъносини тушунмадим. Бирок, узим 
шундай шарт 
куйганимдан кейин нимаям килардим, индамай кейинги саволга утдим:
-Нима учун дунёда адолат йук?
-Аксарият холларда одамлар уз хаёти учун масъулиятни уз буйнига 
олишни истамайди, аникроFи кандай килиб масъулиятни уз буйнига олиш 
мумкинлигини билмайди, омади юришмаса ёки бошига 
кулфат 
тушганидан кейин эса бошкаларни ёмонликда ва дунёни адолатсизликда 
айблайдилар.
Роботнинг бу жавоби кулогимга шапалокдек тегди. Мантикан у тугри 
жавоб бераяпти, назаримда. Лекин таъбинг хира пайтида мантик худди йул 
патруль хизмати ходимига ухшайди, гаплари тугри - лекин, барибир, ёкмайди. 
Роботнинг жавоби ёкмаганлиги туфайли, худди шу мавзуда бошкача савол 
бердим:
-Нега “Яхшига умр йук, ёмонга улим йук”?
-Умр хам, улим хам одамларни яхши-ёмонга ажратмайди.
( Бу жавоб менинг тушунчаларим доирасидан ташкарида эди.)
-Нима учун хеч ким менинг кадримни билмайди?
-Демак уз кадрингни билмайсан.
Узим берган савол билан узимни ураяпти-я, сурбет.
-Нимага яхши одамлар жуда кам учрайди?
-Чунки улар сен юрган кучаларга камдан-кам холларда киришади.
Энди буниси хаммасидан ошиб тушди. Узимни зурга кулга олиб роботдан 
жиддий охангда сурадим:
-Х,азиллашаяпсанми ёки устимдан кулаяпсанми?
-Айтдим-ку, мен хазилни хам, кулишни хам билмайман, - деди робот. Мен 
сенга узинг айтгандек киска, лунда ва аник жавоб беришга харакат килаяпман, 
холос. Х,азилга келсак, истасанг савол- жавоб тугрисида латифа айтиб бераман, 
чунки кулгили хангомаларда купинча хам донолик, хам хакикат яширинган 
булади, тушунган одам учун, албатта...
Тобора таранглашиб бораётган асабларим бирдан тинчланиб колди, 
чунки робот яна бир бор мени хайратга солган эди.
-Сен хали латифа хам биласанми?!
-Унчалик куп эмас, бор-йуги 3,14 мегабайт.
-Тушунмадим...
-Яъни менга маълум булган латифалар тахминан 1000 бетлик китобга 
сигади.
*Жалолиддин Румий (1207-1273) шоир ва мутафаккир.
30


-Ана холос, - дедим мен, - латифаларни жуда яхши кураман.
-Булмаса эшит.
Бош вазир булган Хужа Насриддинга подшох дебди:
-Бугун хориж элчиларини цабул цилишим керак, биласан-ки, сиёсатга
унчалик хушим йуц, бирон ножуя гап гапириб цуйишдан чучияпман.
-Хавотирланманг, олампанох, - дебди Афанди, - мен сизнинг оёгингизга
узун ва ингичка ипнинг бир учини боглаб цуяман, ипнинг иккинчи учи менда
булади, агар номаъцулроц гап гапирсангиз, ипни секин тортиб цуяман.
Подшох бу таклифга рози булибди ва у элчиларни цабул цилибди.
Салом-аликдан кейин подшох элчиларга савол берибди:
- Сизнинг юртингизда кучада юрадиган дайди ит-мушуклар семизми
ёки озгинми?
Бу гапни эшитган элчилар хайрон булишиб, бир- бирларига цараб
цуйишибди. Хужа Насриддин эса цулидаги ипнинг учини секин тортиб
цуйибди-да, гапга аралашибди:
- Биласизми, мехмонлар, подшохимиз жуда донишманд, сизларга
бундай савол беришининг бир сири бор. Агар кучадаги дайди ит-мушуклар
озгин булишса, демак бу мамлакат халцининг хаёти огирлигидан далолат
беради. Агар аксинча, улар семиз булишса, демак юртда фаровонлик ва
туцчилик хукм суради.
Элчилар подшохнинг ацлига офаринлар айтишибди.
Шунда подшох Афандига жахл билан дебди:
- Ш унчалик ацлли савол берган эканман, ипни нега тортасан, ахмоц?!
Латифани эшитиб кайфиятим кутарилди ва роботга сухбатимиз у хохлаган 
тарзда утишига, яъни жавоб урнида у хам савол беришига рози эканлигимни 
билдирдим.
-Ихтиёр сенда, - деди робот, - мен тайёрман.
-Хуш, яна уша саволга кайтсак, нима учун “Ёмонга улим йук, яхшига
умр”?
-^андай одамни “яхши”, деб хисоблайсан? - суради робот.
-Яхши одам - бу гаплари, киладиган ишлари ва муомаласи хаммага 
ёкадаган одам.
- Сенинг гапларинг, киладиган ишларинг ва муомаланг атрофдаги 
хамма одамларга ёкади, деб хисоблайсанми? -суради робот.
-Хар холда, бировни ранжитадиган иш килмасам керак. Колаверса, хар 
кимнинг менга булган муамоласи ва киладиган хатти-харакатига караб муомала 
киламан. Яхши гапга - яхши гап кайтараман, ёмон гапга - тегишли гап.
-Саволимни тушунмадинг, - деди робот, - шахсан сенинг гапларинг, 
киладиган ишларинг хаммаси хам атрофдагиларга ёкадиган гап ва харакатми 
деб сураяпман. Сен эса бошкаларнинг сенга нисбатан киладиган муомаласи ва 
хатти-харакатига утиб кетдинг.
31


Уйланиб колдим. Хотинимга - ичганим ёкмайди. Болаларимга - каттик 
гапирганим, бошлигимга - эътироз билдирганим, катта акамга - одатларим хам, 
гапларим хам ёкмайди. Икки уй нарида яшайдиган кушним нима учундир мени 
ёмон куришини аник биламан, чунки саломимга зурга алик олади.
-Йук, - дедим, роботдан кузимни олиб кочиб, - менинг гап-сузларим ва 
харакатларим хаммага хам ёкади, деб айта олмайман. Лекин ёмон одам деганда 
мен, масалан, тарбия курмаган ёки яхшиликни билмаган одамларни назарда 
тутиб айтдим.
-Дунёда тарбия курмаган одамнинг узи йук,- деди робот. Одамлар 
шунчаки хар-хил анъаналарда тарбия курган буладилар. Уйингдаги мушукнинг 
оёгини босиб олсанг чийиллаши кушни махаллада хам эшитилади, урмонда 
яшайдиган ёввойи мушук эса унинг оёкларини янчиб ташлайдиган копконга 
тушган такдирда хам чурк этмайди. Бу ерда гап огрикка чидамлиликда эмас, 
хамманинг хам жони бир хил огрийди. Шунчаки ёввои мушук шовкин килса - 
уни бир зумда еб куйишларини жуда яхши билади.
Худди шунга ухшаб, одамлар хам курган тарбиясига мос холда мутлако 
бир хил вазиятда узларини хар хил тутишади, чунки уларга ёшлигида “рухсат 
килинган” ва “таъкикланган” нарсалар бошка-бошка булган. Сенга ёкмайдиган 
одам усган шароитда сен яшаганингда ва у курган тарбияни сенга берганларида 
ундан беш баттар булмаслигингга хеч ким кафолат беролмайди.
Шунинг учун одамларнинг тарбиясини айблаш эмас, уларни тушунишга 
харакат килишинг “ёмонлар” орасидан хам куп “яхшиларни” топишингга имкон 
яратиши мумкин, бу эса -узингга фойда.
Яхшиликни билмайдиганларга келсак, бу масалада хам окни-окка, корани
- корага ажратиш кийин. Масалан, мана бу шеърни эшитганмисан:
Яхшига цилсанг яхшилик, хам айтади, хам цайтади,
Ёмонга цилсанг яхшилик, на айтади, на цайтади.
- Ха, эшитганман, уни кушик килиб айтишади, яхши кушик.
- Куйлашга арзийдиган шеърдангина яхши кушик чикади. Хуш, бу 
шеърнинг маъноси тугрисида нима дея оласан?
-Нимаям дердим, жуда тугри айтилган.
-Ундай булса, айтилиши ва эгасига кайтарилиши учун килинадиган 
яхшилик туFрисида нима дейиш мумкин?
Роботнинг бу саволига жавоб беришга шайланган 
миямда факат 
“таъмагирлик", “миннат", “олди - сотди", “бор тогарам - кел тогарам”
каби сузлар айланаверганидан кейин бундай яхшиликни “яхшилик” деб аташга 
асос топа олмаганлигимни, лекин халк орасида айтиладиган гаплар, макол ва 
маталлар ёки кушикларда озгина булса хам хакикат булиши керак, деган 
гумонларимни роботга айтдим.
-Хар бир макол ёки шеърда,- деди робот, - албатта, маълум хакикат 
бор. Бирок бу хакикатнинг узи дегани эмас-ку. 
Хар бир масалада уз 
хакикатига эга булмаган одамнинг халк маколи ёки бошкалар айтган 
аклли гапларни такрорлайверадиган тутикушдан нима фарки бор?
32


Аклинг етарли, кузинг, кулоFинг соF булса, уйкусираган ёки маст 
одамга ухшаб, онгсиз равишда яшашдан кура хаётни, узингни хамда 
бошкаларни диккат билан кузатиб, урганиб, фикрлаб уз хакикатингга эга 
булишингга сенга нима халакит бериши мумкин?
Робот жавобимни кутиб турарди. Мен эса унинг саволидан гангиб, 
кутилмаганда кулидаги саватидан олмалари сочилиб кетган йуловчидек, 
фикрларимни йигиб олиш билан оввора эдим.
Бериладиган савол нишонга отилган ук билан киёсланса, мен роботга 
берган саволларим узокдан туриб унга карата читмакдан отилган укдек - учиб 
бориб, хар сафар роботнинг оёги остига тушарди. Роботнинг хар бир саволи эса 
худди замбаракнинг укидек - мен жуда мустахкам деб хисоблаган 
“калъаларимни” ер билан яксон киларди.
Шунга ухшаш хаёлларим окимини котиба кизнинг хар галгидек “Вакт 
тугади” деган сузлари тухтатиб куйди ва мен робот билан хайрлашиб, “тукилган 
олмаларга” хам кул силтаб, ноилож хонадан чикиб кетдим.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish