َم ْن
َُ
َعي
ََ
ْو
ْحا
َت
َجي
َف
َء َت
ََ ُأ
َّنلا
َسي
َو ََ
ْف
دَض
دِب ى
ِأ
ِإددَل
ِللها ى
ددََ
َني
َح
ددِّق
َع ي
ددَل
ِللها ى
ََ
ْن
َدطددْف
َت
َح
ددَل ُأ
ددُه
َتا
ددَس َن
ة
ددِم
ْن
ددَح
َل
ل
ُهاَوَر
َّطلا
ػػَػب َر
ُِّنِا
َو ْلا
َػب ْػي َه
ػػِق
ُّي
ػػَسَو
ٌفيِ ػػَض ُهُدَن
ّْ ِنِاَرػػَػبَّطلِل ٍةػػَةاَوِر ِفَِو
: َؿاَق
َلَح ْنِم ي نَلَح ي هْزِز ُأَل َحَتْفَدط ْنََ َّلََُو َّزَع ِللها ىَلَع يِّقَح َنيََ
ل
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Кимнинг
қорни очганда ѐки
(бирон нарсага)
эҳтиѐжи тушганда уни одамлардан яшириб, Аллоҳга ошкор этса,
(ўша киши)
учун бир йиллик ҳалол насиба
(келадиган йўл)
ни очиш Аллоҳ зиммасида бўлади”
(Табароний, Байҳақий ривоят қилган. Ҳадис санади заиф
10
. Табароний келтирган бошқа ривоятда: “...
ҳалолдан яхши ризқ (келадиган йўл)ни очиш Аллоҳ азза ва жалла зиммасида бўлади”, дейилган).
Кимнинг бирон нарсага эҳтиѐжи тушганда уни одамлардан яширса, ҳожатини раво қилишни
Аллоҳдан сўраса, оламлар Рабби эҳтиѐжини қондиради, унга бир йиллик ҳалол ризқ келадиган йўлни очади.
Хатти-ҳаракатларимизга бир назар ташласак, бу ҳадисдан бехабарлигимиз ѐки билиб туриб амал
қилмаслигимиз сезилиб қолади. Бизда бирон ҳожат туғилса, дарров кимнидир ўртага солиб, ишни
битиришга уринамиз. Аллоҳга дуо қилиш, мушкулларимизни аритишни сўраш хаѐлга келмайди. Фақат
ожиз банда қўлидан ҳеч қанақа иш келмагач, Ўзига ялинишга, илтижо қилишга ўтамиз. Биз бу билан
одамлар орқали ишини битиришни қоралаѐтганимиз йўқ. Балки ҳақиқий мўмин банда биринчи галда
Меҳрибон, Ҳожатбарор Раббига юкинади. Шундан кейин сабабларни ишга солади. Бу нарсани Аллоҳ таоло
Қуръонда пайғамбар Мусо алайҳиссалом мисолида баѐн қилган. У зот Мадян қудуғи олдига етиб келганида
бир гуруҳ одамлар чорваларини суғораѐтгандилар. Улардан нарироқда икки аѐл тортиниб, чорваларини
суғоролмай турганди. Шунда иккисининг олдига бориб: “Сизларга нима бўлди, нега чорваларингизни
суғормаяпсизлар?” деб сўради. Улар: “Биз мана бу подачилар суғориб бўлмагунларича қўйларимизни
суғора олмаймиз. Отамиз эса қари чол”, деб жавоб беришди. Буни эшитган Мусо алайҳиссалом тезда уларга
ѐрдам берди. Қуръони карим бу воқеани қуйидагича ифодалайди: “Шунда (Мусо) уларга (қўйларини)
суғориб берди. Сўнг (дарахт) соясига бориб: “Парвардигорим, Ўзинг мен учун нима яхшилик туширсанг,
ўшангга муҳтожман”, деди” (“Қасас” сураси, 24-оят).
Яъни: Мусо алайҳиссалом икки аѐлни қийинчиликка қўймай, дарров ҳожатларини раво қилди.
Кейин бир четдаги дарахт соясига бориб ўтириб, Раббига тазарруъ қилди:
– Эй Раббим, мен даргоҳингдан туширадиганинг ризққа муҳтожман!
Мусо алайҳиссаломнинг ихлос билан дуога кўтарилган қўли бўш қайтмади. Аллоҳ таоло унинг
бошига тушган оғирликни ўша заҳоти аритди. Аллоҳ таолонинг Мусо алайҳиссалом дуосига ижобати
қандай бўлгани қуйидаги оятда ифодаланган: “Шунда улардан бири ҳаѐ билан юриб келиб: “Отам сени
бизларга (қўйларимизни) суғориб берганинг ҳақини бериш учун чақирмоқда”, – деди” (“Қасас” сураси, 25-
оят).
Хуллас, ҳожатини одамлардан беркитиб, уни Аллоҳга ошкор этгани, қалбдан дуо қилгани боис
Аллоҳ Мусо алайҳиссаломни ризқлантирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |