100
5. Санодан кейин “Аувзу”, ҳар ракатда Фотиҳадан олдин “Бисмиллааҳ” айтиш (Тааввуз ҳам,
басмала ҳам махфий – овоз чиқармай, пичирлаб айтилади).
6. Фақат биринчи ракатда Фотиҳадан олдин “аувзу”ни айтиш.
7. Фотиҳа сурасини ўқиб бўлгач, ичида “Омин” дейиш (Буни имом ҳам, муқтадий ҳам, ѐлғиз
намоз ўқувчи ҳам айтади).
8. Имомнинг рукуъдан кейин “Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, иқтидо қилганларнинг эса
“Роббанаа лакал ҳамд”, дейиши (Намозни бир ўзи ўқиган киши иккаласини ҳам айтади).
9. Бир рукндан бошқа рукнга ўтаѐтганда “Аллоҳу акбар”, деб такбир айтиш.
10. Имом такбирларни овоз чиқариб айтиши. Иқтидо қилувчилар эшитиши учун такбирларни
жаҳрий айтилади.
11. Қиѐмда икки оѐқ орасини тўрт бармоқ кенглигида очиб туриш.
12. Рукуъда қўл бармоқларини очиб, икки тизза кўзини маҳкам ушлаш, бошни орқа билан бир
текис қилиш, белини тўғри тутиш, камида уч марта “Субҳаана роббиял азийм”, дейиш.
13. Рукуъдан бош кўтаргач, аъзолар ҳаловат топгунча бироз туриш.
14. Қиѐмдан саждага боришда аввал тиззани, кейин кафтни, кейин бурунни, охирида пешонани
қўйиш. Саждадан қиѐмга туришда бунинг тескариси қилинади: аввал пешона, кейин бурун, кейин
кафтлар, охирида тизза ердан кўтарилади.
15. Саждада пешонани қўллар орасига олиш, бармоқларни жипслаб, бош бармоқни қулоғи
тўғрисида ушлаш, камида уч марта “Субҳаана роббиял аълаа” дейиш.
16. Саждада эркаклар оѐқлари, тиззалари, қўллари, пешонаси, бурни ерга тегиб туриши,
билакларини ерга ҳам, қорнига ҳам текказмай тутиши (Аѐллар саждада қоринларини сонларига,
қўлларини ерга текказиб туришади).
17. Икки сажда орасида ўтириш. Бунда икки кафт худди ташаҳҳуддагидек тиззалар устига
қўйилади.
18. Эркакларнинг чап оѐқ устига ўтириши, ўнг оѐғини тик қилиб, бармоқ учларини қиблага
қаратиши (Аѐллар эса икки оѐғини ўнг томонга чиқариб, чап думбасига ўтиради).
19. Ташаҳҳуддан сўнг салавот айтиш, кейин Қуръонда, ҳадисларда келган дуоларни ўқиш.
20. Намоздан чиқаѐтганда аввал ўнг, кейин чап томонга салом бериш.
21. Имомнинг ҳар икки томонга салом бераѐтганида жамоатни, ҳимоя қилувчи фаришталарни,
солиҳ жинларни ният қилиши.
22. Иқтидо қилган кишининг, имом ўнг томонда бўлса, ўнгга берган, чапда бўлса, чапга берган,
олдида бўлса, ҳар икки томонга берган саломида имомни, жамоатдаги биродарларини, ҳимоя қилувчи
фаришталарни, солиҳ жинларни ният қилиши.
23. Ёлғиз намоз ўқиган киши салом бераѐтганда фақат фаришталарни ният қилиши.
24. Жамоат саломини имом саломига эргаштириши.
25. Тўрт ѐки уч ракатли фарз намозларининг учинчи, тўртинчи ракатларида Фотиҳа сурасини
қироат қилиш. Лекин нафл (жумладан, таъкидланган суннат) намозларининг учинчи, тўртинчи
ракатларида Фотиҳа сураси билан зам сура ўқиш вожибдир.
26. Фарз намозларини жамоат бўлиб ўқиш.
Мазкур суннат амалларни тарк этиш билан намоз бузилмайди, лекин гўзал суратда адо
этилмаган бўлади. Демак, намозни хушуъ билан ўқишда, улуғ ажр-савоблар олишда намоздаги суннат
амаллар ўрни катта.
Do'stlaringiz bilan baham: