Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Очиқ-равшан Китобга – Қуръонга қасамки, албатта Биз уни – ақл юргизишингиз учун –



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

“Очиқ-равшан Китобга – Қуръонга қасамки, албатта Биз уни – ақл юргизишингиз учун – 
арабий Қуръон қилдик” (Зухруф сураси, 2-3-оятлар). 
Одамлар тушунишлари учун Аллоҳ таоло Қуръонни араб тилида нозил қилган. Араб тили 
дунѐдаги энг фасоҳатли тиллардан биридир. Унинг имкониятлари жуда катта. Ўта нозик маъноларни, 
ҳис-туйғуларни теран ифодалашда араб тилининг олдига тушадигани йўқ, десак муболаға бўлмайди. 
Қуръон ўқиѐтган одам хаѐлини бир ерга жамласа, дили яйрайди, имони кучаяди, тиловат учун 
оладиган ажр-мукофоти ортади. Баъзи салафлар Қуръон ўқиѐтганларида – қалблари таскин топиши 
учун – битта оятни қайта-қайта такрорлашган. Улуғлар бу борада ҳам бизга ѐрқин ўрнак бўлишган. 
Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: “Илмсиз бажарилган ибодатда, 
тушунмасдан эгалланган илмда, тадаббурсиз қироатда яхшилик йўқ
196
”. 
Молик ибн Динор: “Эй Қуръон аҳли! Бу Китоб қалбингизга нима экди? Зотан, баҳор ѐмғири 
ерни ям-яшил майсаларга буркаганидек Қуръон мўмин киши қалбини яшнатади”, деган. 
Аҳмад ибн Абулҳаворий айтади: “Агар Қуръон ўқувчи оятлар мазмунини теран англаганида
197

берилган шунча неъматлардан боши осмонга етиб, тонггача мижжа қоқмай чиқарди
198
”. 
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам оятларни дона-дона қилиб, чиройли қироат қилганлар. 
Кимда-ким у зот алайҳиссалом суннатларига амал қилса, қалбида хушуъ пайдо бўлади. Қуръонни 
шошилиб ўқиш, Каломуллоҳ мазмунини англамаслик кишини ибодат лаззатидан айиради. 
Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар билан намоз ўқидилар, 
овозларини чиқариб тиловат қилдилар, лекин бир оятни ташлаб кетдилар. Шунда: 
– Эй фалончи, мана бу сурадан бирон нарсани тушириб қолдирдимми?, – деб сўрадилар. У: 
“Билмайман”, деди. Кейин бошқасидан сўрадилар. Икки-уч кишига шу ҳақида савол бердилар. 
Уларнинг ҳаммаси “Билмайман”, деб жавоб қилди. Кейин у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
сўрадилар: 
195
Манба: Ибн Мардавайҳ ривояти. 
196
Доримий “Сунан”да ривоят қилган. 
197
Қуръонни тадаббур қилиш икки хил бўлади: муфассал (мукаммал) тадаббур ҳамда мужмал (умумий) тадаббур. 
Қуръон ўқувчи ѐки қироатни эшитаѐтган одам оятлар маъносини тушуниши, ўзи учун панд-насиҳат олиши муфассал 
тадаббурдир. Қори ѐки соме, “Бу – Аллоҳ таолонинг Каломи” деб хаѐлини бир ерга жамлаши, бошқа нарсага чалғимаслиги 
мужмал тадаббур саналади. 
198
Манба: Зиѐвуддин Раҳим, “Қуръон – қалблар шифоси”. 


96 
– Орангизда Убай борми? 
– Ҳа. 
– Эй Убай, бу сурадан бирон оятни тушириб қолдирдимми? 
– Ҳа, фалон оятни ўқимадингиз. 
– Нега менга луқма бермадинг? 
– У оят насх қилинган ѐки (ҳукми) кўтарилган деб ўйладим. 
Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 
– Одамларга нима бўлди?! Уларга Аллоҳнинг Китоби тиловат қилинса-ю, ундан қайси (оят 
ўқилмай) ташлаб кетилганини билишмаса?! Аллоҳнинг буюклиги Бани Исроил қалбидан мана шу 
тарзда чиқарилган. Уларнинг таналари ҳозир-у, қалблари ғоиб (йўқ) бўларди. Бирон банданинг қалби 
танаси билан шоҳид (ҳозир) бўлмагунича Аллоҳ унинг амалини қабул этмайди
199

Бундан чиқди, қуруқ тана билан қилинган ибодат тўкис бўлмайди, намоз ўқиѐтганда қалб ҳам 
иштирок этиши зарур. Аллоҳ тана ва қалб билан бажарилган ибодатни ҳусни қабул этади. 
Азизлар, Аллоҳ таолонинг мана бу сўзига эътибор берайлик, у ҳақида мушоҳада юритайлик: 
“-------------------------Арабча матн---------------------------” 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish