Ўзини кунлик назорат қилиш кундалиги



Download 55,41 Kb.
bet6/6
Sana14.06.2022
Hajmi55,41 Kb.
#666779
1   2   3   4   5   6
3. Куч нима?
Инсон кучи деганда ташқи қаршиликларни мушак кучи орқали енгиш
қобилияти тушунилади. Қаршиликларни енгувчи ишларда ҳаракатларга
қарши йўналтирилган кучлар, ён берувчи ишларда эса ҳаракат йўналиши
бўйича таъсир этувчи кучлар қаршилик кучи ҳисобланади. Мактаблардаги
ўқувчилар учун жисмоний тарбия дастурида биринчи синфлардан бошлаб
болаларнинг куч тайёргарлиги кўзда тутилган.
Ҳар бир киши ҳаракатларни бажаришда муайян имкониятларга эга.
Масалан, у бирор оғирликдаги штангани кўтара олади, қандайдир бир вақт
оралиғида 1000 м масофани югуриб ўта олади. Бу имкониятлар бир қатор
сифат ва миқдор хусусиятлари жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган
муайян ҳаракатлар билан амалга оширилади. Масалан, спринтча ва
марафонча югуриш организмга сифат жиҳатидан бошқа-бошқа талаблар
қўяди, турли хил жисмоний сифатлар намоён этилишини талаб қилади.
Киши ҳаракат қилиш имкониятларининг баъзи-бир сифатли томонларини
кишининг жисмоний (ёки ҳаракат) фазилатлари деб аташ қабул қилинган.
Одатда, куч, тезкорлик, чидамлилик, чаққонлик ва эгилувчанликка асосий
жисмоний сифатлар деб қаралади. Кишидаги жисмоний фазилатларнинг
ривожланганлик даражаси фақат киши органларининг функционал
(физиологик) имкониятлари билан эмас, балки психик омиллар, иродавий
фазилатлар билан ҳам белгиланади. Бу ҳолда иродавий фазилатлар
кишининг ўз функционал имкониятларидан қанчалик фойдалана олишини
белгилайди.
Куч машқларини бажариш вақтида мушаклар уч хил тартибда ишлаши
мумкин:
1. Ўз узунликларини ўзгартирмай (статик, изометрик тартиб).
2. Ўз узунликларини камайтириб (қаршиликларни енгувчи, миометрик
тартиб).
3. Узайиб (ён берувчи, плиометрик тартиб).
Масалан, оёқлар тўғри кўтарилган вақтдан то тўғри бурчак ҳосил
бўлгунича мушаклар фаолиятининг учала тартиби учрашади. Оёқлар
кўтарилганда – мушак иши узунлигининг камайиши, оёқларни 90 градус
бурчак остида ушлаб туришда – статик иш; дастлабки ҳолатга қайтиб
оёқларни туширишда – мушакларнинг узайиши.
Қаршиликларни енгувчи ва уларга ён берувчи тартибларнинг бирлашуви
“динамик тартиб” дейилади.Ўқувчилар жисмоний тарбиясида умумий ва
махсус куч тайёргарлиги амалга оширилади.Умумий куч тайёргарлиги
инсоннинг меҳнат фаолиятига тайёрлиги ва жисмоний ривожланиши учун
аҳамиятга эга бўлган барча асосий мушак гуруҳларининг уйғун
ривожланишига қаратилган.Махсус куч тайёргарлигининг мақсади
фаолиятнинг танланган турига татбиқан мусобақалашувчи ҳаракат
техникаси билан мувофиқ мушак гуруҳлари кучининг қўшилиб юзага
чиқиши – жисмоний сифатларнинг ривожланишидир.
Download 55,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish