2. Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик нима?
Умумий жисмоний тайёргарлик деганда, ҳар бир шуғулланувчининг
жисмонан баркамоллиги тушунилади, яъни тез ҳаракат қилиш, турли хил
меҳнатларни енгил бажара олиш, енгил, чаққон, кучли ва бошқа жисмоний
сифатларга эга бўлишлик. Бундай фазилатлар ва жисмоний сифатларга эга
бўлиш учун эса ҳар доим жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш
лозим бўлади. Бунда кундалик режимга (эрталаб, кечки бўш пайт, дам
олиш куни ва ҳ.к.) жисмоний тарбия машғулотларини киритиш шарт.
Умумтаълим ўрта мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари
ва олий ўқув юртларидаги жисмоний тарбия дасрлари умумий жисмоний
тайёргарлик даражасини тўла бера олмайди. Чунки ҳафтада 1-2 соатлик
дарслар мушак ва бўғинларга тўла куч бериб, уларнинг ҳаракатчанлигини
бутун ҳафта давомида сақлашини таъминлай олмайди. Жисмоний
тайёргарликка эга бўлиш учун эса ҳар куни эрталаб ва кечки пайтда
жисмоний тарбия ва спортнинг у ёки бу тури билан астойдил шуғулланиш
зарур. Бунинг ўрнини спорт тўгараклари ва спорт мусобақаларигина
босиши мумкин.Яъни жисмоний тайёргарликнинг асосий йўли ҳар кунги
жисмоний тарбия ёки спорт тўгараклари машғулотлари (ҳафтада 2-3
марта) ҳисобланади. Жисмоний тарбия назарияси ва амалиётида умумий
жисмоний тайёргарликнинг асосий манбалари сифатида гимнастика, енгил
атлетика, сувда сузиш, футбол, спорт ўйинлари, халқ миллий ҳаракатли
ўйинлари, саёҳатлар (туризм) ва бошқа воситаларни тан олинади.
Ўқувчи-ёшлар ва талабалар юқорида баён этилган жисмоний тарбия
воситаларини (спорт турлари) дарслар, машғулотлар ва мусобақалар
орқали яхши тасаввур этишади. Қолаверса, спорт турлари бўйича давлат
тилида нашр этилаётган ўқув-услубий қўлланмалар кўпаймоқда. Шу
сабабдан, уларнинг умумий жисмоний тайёграликни тарбиялашдаги
моҳиятлари ҳақида батафсил тўхталишга ҳожат йўқ.
Хулоса қилиб айтганда, умумий жисмоний тайёргарликнинг белгиси ва
натижалари қуйидаги йўналишларда маълум бўлади, яъни:
1. Жисмоний меҳнат қилишда тезда толиқмаслик, чарчамаслик.
2. Об-ҳавонинг иссиқ-совуғига чидай олиш.
3. Турли хил касалликларга чалинмаслик.
4. Жисмоний машқларни (қўлда тортилиш, тирсакларни ётган ҳолда
букиб-ёзиш, тош кўтариш, тез югуриш) эркин бажара олиш.
5. Футбол, баскетбол, волейбол, теннис каби спорт ўйинларида иштирок
этиш.
6. Ўзи севган спорт тури билан доимий шуғулланиш.
7. Ўрта ва узоқ масофаларга югуришда чарчамаслик, чидаш, сувда кўп
сузиш ва ҳ.к.
Махсус жисмоний тайёргарлик жисмоний сифатлар билан туташиб кетади.
Жисмоний сифатлар фақат спортдагина эмас, балки ижтимоий-турмуш
маданиятимизда ҳам ўзига хос хусусиятларга эгадир. Бу тушунча, асосан,
инсон танасининг маълум бир қисмини (қўллар, оёқлар, бел ва ҳ.к.)
жисмоний жиҳатдан мустаҳкамлаш, ривожлантириш ҳаракат
фаолиятларини ихчамлаштириш, тезлаштириш каби жиҳатларга
қаратилади. Ижтимоий-маданий турмуш шароитимизда жисмоний
тайёргарлик муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, меҳнат жаранёнида қўллар,
оёқлар, бел, бўйин, елка ва бошқа аъзоларнинг тез ишлаши, ўтириб,
эгилиб, тик турибишлаш ёки юкларни кўтариш каби жисмоний
меҳнатларни осон йўл билан бажариш, уларга чидай билишни ҳаёт тақозо
этади. Шу асосда саноат ишлаб чиқаришлари ва бошқа турдаги
меҳнатларда касб-ҳунарга мослаштириб (ўтириб ишлайдиганларга тез
ҳаракат қилиши ва ҳ.к.), махсус машқлар бериб борилади. Бу жараён ҳам
ўз навбатида махсус жисмоний тайёргарликнинг бир йўналишидир
Do'stlaringiz bilan baham: |