Зикирилло Шукуриллоевич Яздонов Самамарқанд давлат университети “Фалсафа ва миллий ғоя” кафедраси доценти



Download 34,44 Kb.
bet1/2
Sana19.02.2022
Hajmi34,44 Kb.
#457912
  1   2
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word (2)


Ўзбек халқ экологик маданияти анъаналарининг ижтимоий фалсафий таҳлили
Зикирилло Шукуриллоевич Яздонов
Самамарқанд давлат университети
Фалсафа ва миллий ғоя” кафедраси доценти
Ўзбекистон
Аннотация
Мазкур мақолада бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлган экологик муаммоларни, шу жумладан шахс экологик маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳати ёритиб берилган. Мақолани ёритишда ўзбек халқининг экологик анъаналарига таянилган. Қадимий байрамларимиз ва урф-одатлар асосида экологик маданиятнинг юксалтиришни илмий асослари ёритиб берилган.
Калит сўзлар. экология, маданият, урф – одат, байрам, табиат, донишманд, ўсимлик.
Бизга маълумики азалдан ўзбек халқи азалдан меҳнатсевар халқ. У имкон бор жойларга сув олиб чиқади, экин экади, боғлар яратади. Алишер Навоий деҳқонлар донишмандлигини, ободонлик йўлидаги ишларини эъзозлаб шундай ёзади: «Деҳқонки, тузлук била дона сочар, ҳақ бирига етти юз эшигин очар. Сичқон дона кўкаргунча, ўруб хирмон қилиб, маҳсулин кўтаргунча қурту қуш андин баҳраманд ва дашт ваҳши анинг била хурсанд. Мўрлар уйи андин обод ва гўрлар хотири анинг била шод. Кабутарларға андин мастлик, тўрғайларга андин нишотға ҳамдастлиқ. Ўроқчиға андин рўзи, бошоқчининг ёруб андин кўзи»1. Ўзбекларнинг шундай одати бор. Чақалоқ туғилган оила баҳорда шу фарзандга атаб кам деганда ўн туп терак экади. Бу тераклар ўша ерга кўрк бўлади, ҳавони тозалайди. Ўзбек халқининг бу удуми ҳозирги кунларда собитқадамлик билан давом этаётгани йўқ. Тўғри, бу удумни баъзи оилалар амалга оширади, кўпчилик бундай одатни билмайди ҳам. Бугун тарбия институтига айланган маҳаллаларда бундай одатлар кенг қулоч ёйишига эришилса, бу муҳим экологик ва маданий-табиий тадбирнинг амалга ошганидан далолат бўлар эди.
Қадимги халқларнинг кўплари гулларни эъзозлаган. Кейинчалик улар муқаддаслаштирилган ва диний тус берилган. Ҳатто гуллар ҳақида диний афсоналар яратилиб, улар культ сифатида талқин этилган. Масалан, қадимги ҳиндларда атиргуллар маликаси хурсандчилик тимсоли сифатида қадрланган. Гуллар инсонларнинг ҳис-туйғуларининг рамзи. Одамлар шодлик онларида ҳам, ғам-ғуссага ботганларида ҳам, ҳатто фалсафий хаёлга чўмганларида ҳам ўз ҳис-туйғуларини гул билан ифода этадилар. Ҳар бир ўзбек хонадонининг кафтдек ҳовлиси бўлса, унда, албатта биринчи ўсимлик ҳеч бўлмаганда бир жуфт атиргул бўлиши табиий ҳол. Айниқса, ёз давомида ўзбек ҳовлисида барқ уриб ўсиб турган райҳон бўйи таралиб туради. Кейинги пайтларда гуллар ҳовлилардан уйларнинг ичига, дераза токчаларига кўчиб ўтди. Улар қаҳратон қиш пайтларида ҳам инсоннинг энг беминнат кўнгил очувчи дўсти.
Халқимиз гул байрамларига азалдан ажойиб анъана сифатида ёндошган. Ўзбек халқи ҳаётида узоқ тарихга эга бўлган, табиат қўйнида ўтказилган ғул сайиллари, «Бойчечак», «Лола сайили», «Сунбула сайили», «Гулу сурх» каби анъанавий тадбирлар яхши маълум. Мана шу тадбирларни ривожлантиришга тўла имкон ва эҳтиёжлар бор. Муҳими, бу анъаналар замонавий янгиликлар, ўзгаришлар, тараққиётга хос маънавий бўёқлар билан бойитилса, янгича мукаммал режалар асосида ташкил этилса замонамизга, ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашга хизмат қилган бўлар эди.
Гул байрами экологик тадбир сифатида ХХ асрнинг иккинчи ярмида бирмунча кенг миқёсда тарқала бошлади. Бу байрам қатор шаҳарларда, вилоятларда анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилмоқда. Бу анъаналарнинг бошида айниқса, гуллар шаҳри номини олган Наманган турибди. Гул байрамлари Тошкент ва бошқа йирик шаҳарларимизда ҳам ўта бошлади. Бу байрам табиат гўзалликларини намойиш этиш, гўзалликни асрашга одамларни даъват қилиш мақсадида уюштирилди. Қисқаси, у аҳоли пунктларини ободонлаштириш, кўча ва ҳовли саҳнларини гулга буркаш, атрофни боғ-роғ, чаманзорга айлантиришга кўмаклашувчи экологик тадбир бўлиб қолди. Бундай тадбир келажакда инсониятга яна ҳам кўпроқ маънавий ва моддий фойда келтириши мумкин.
Гул байрами ўтказиш тажрибаси асосида ўсимликларнинг бошқа турларига бағишлаб ҳам экологик тадбирлар ташкил қилишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Бу тадбирларда флора – яшил дунё вакилининг ҳар бири она еримиз безаги, ўлкамизнинг битмас-туганмас бойлиги сифатида тарғиб ва ташвиқ қилинмоғи лозим.
Тўғри, кейинги йилларда ташқи муҳитни кўкаламзорлаштириш соҳасида бир қанча яхши тадбирлар ўтказилмоқда. Кўчат экиш ойлиги, янги уйларга кўчиб ўтганларнинг ҳовли ва болалар майдончаларига кўчат ўтқазиш одатлари, ихота дарахтлари – «яшил деворлар» барпо этиш, ташландиқ ерларда мевали ва манзарали дарахтзорлар вужудга келтириш, ҳашар кунлари ниҳол экиш. Гулларни парваришлаш халқимизнинг энг яхши анъаналаридандир. Шунингдек, келин-куёвларнинг «Вафо хиёбони», «Бахт боғлари»ни барпо этишлари, чақалоқ туғилган кунига бағишлаб ёки ҳурматли меҳмон шарафига яхшилик нишонаси сифатида ниҳол қадаш, «яшил автографлар»ни парвариш қилиш – яхши анъаналар ҳисобланади.2 Бундай анъаналар замонавий руҳ билан бойитилса ва ташкилий, маданий ва маънавий жиҳатлари такомиллаштирилса, фуқароларимизнинг бугунги кунлари ва келажаклари учун беминнат хизмат қилиши мумкин.
Экологик анъаналарни тиклаш ва замонавий экологик маданиятни ривожлантиришда чет мамлакатлар тажрибасидан ижодий фойдаланиш мумкин. Бу масалада Президент Ш.Мирзиёев 2018 йилнинг 2 февралида «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш – аҳоли саломатлигини сақлашнинг муҳим омили» мавзусидаги йиғилишда маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳақида сўз юритар экан, хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва кенг жорий этиш зарурлигини таъкидлаганди3. Ҳақиқатан ҳам чет эл тажрибалари асосида республикамизнинг барча ҳудудларида уларнинг табиий муҳити ва маданий анъаналарини ўзида акс эттирадиган, экологик хавфсиз қурилиш материаллари асосида намунавий э к о қ и ш л о қ л а р барпо этиш мумкин. Бу аҳолини экологик маданият анъаналарини ўрганишга, ўз ҳаётида жорий қилишга ўргатишдан ташқари, мамлакатимизга келадиган туристлар сонининг ортишига хизмат қилади. Масалан, 2019 йилда Голландияда тикланадиган энергия ва сувда ишлайдиган, озиқ-овқатини ўзи етиштирадиган ва чиқиндиларнинг катта қисмини қайта ишлайдиган технологик экоқишлоқ барпо этилади. Бу экоқишлоқ анъанавий дала ва боғлар вертикал фермалар билан қўшни бўлади. У ерда маҳаллий аҳоли ўз учун озиқ-овқат етиштиради. Овқат чиқиндилари балиқлар учун емишга маҳаллий кўлмак хўжаликларига кетади. Уйларда ёмғир сувини фильтрлайдиган тизим ўрнатилади. «Қишлоқ операцион тизими» тикланадиган энергия тизимларини бир зумда бошқариш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, сув таъминоти ва чиқиндиларни қайта ишлаш учун сунъий онгдан фойдаланади.
Янги типдаги қишлоқда электрдан тортиб, канализациягача бари дастур назорати остида ўзаро боғланган тизимда ишлайди. Масалан, экоқишлоқда электромобиллардан фойдаланиш мумкин. Уларни қишлоқ четида қолдиришгагина рухсат берилади, мақсад пиёдалар кўчаларини сақлаб қолиш. Электрокарлар Қуёш панеллари ва қишлоқнинг тикланадиган бошқа энергия манбаларидан қувват олади.
Уйлар олдида машиналар тўхташи учун жойлар бўлмайди, чунки келажакда ҳайдовчисиз автомобиллар, велосипедлар ва пиёда юриш оммалашади. Экоқишлоқ билан чегарада Альмер ёки Амстердамга бориш мумкин бўлган автобуслар учун махсус йўл қурилади. Қишлоқда асосан ёмғир сувидан фойдаланилади.
Озиқ-овқатнинг кўп қисми, асосан, қишлоқнинг ўзида етиштирилади. Жумладан, фермерлик, парранда ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам. Агар аҳоли вакилларидан кимдир қўшниларига боғ парвариши, йога бўйича машғулотлар ўтказиш ёки қарияларга қарашда ёрдам бермоқчи бўлса, у ҳолда махсус блокчейн тизимидан фойдаланади. Тизим иш вақтини кузатиб, ҳар ойлик тўлов улушини ҳисоблаб боради.
“Тирик машина” тизими ўсимлик ва дарахтлар учун канализация сувларини фильтрлашдан фойдаланади. Алоҳида биореактор эса чиқиндиларни қайта ишлаб, суғориш ва электрэнергия учун сув ишлаб чиқаради. Озиқ-овқат чиқиндилари пашша ва сув чувалчанглари ёрдамида балиқ ҳамда қушларга емиш учун қайта ишланади. Бошқа турдаги чиқиндилар, масалан алюмин банка ва пластик бутилкалар лойиҳанинг илк даврида миниципал тизим ёрдамида қайта ишланиши кўзда тутилган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай лойиҳани исталган жойда амалга ошириш мумкин. Тўғри, қонунчилик билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келиш эҳтимоли мавжуд, шунинг учун сиёсий ёрдам керак бўлади. Бу каби ўз-ўзини таъминлайдиган қишлоқлар аллақачон мавжуд. Мисол ўрнида тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланадиган ва ёмғир сувларини тўплайдиган Гавайя оролларидаги Кувили Лани қишлоғини келтириш мумкин.
Бироқ бундай лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар ҳам бор. Одатий қурувчи компаниялар йирик фоиз ва қурилишдан тезда чиқишни исташади. Голландия компанияси эса экоқишлоқни узоқ вақт давомида қўллаб-қувватлаб, у қадар катта миқдорда бўлмаган фойдани режалаштирмоқда. Компания ҳалигача сармоя киритишнинг сўнгги раундини якунлагани йўқ. Келажакда экоқишлоқларнинг арзон шакллари ривожланаётган мамлакатларда ҳам пайдо бўлиши мумкин4.
Республикамизнинг ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш борасидаги азалий маданий тадбирларни ҳам бугунги кун нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Ҳайвонот олами ҳақида гапирганда, аввало табиатимизнинг мўьжизаси ҳисобланган қушлар ёдга келади. Одатда баҳор келиши билан турналар учиб кела бошлайди. Баҳорнинг элчиларини болалар бир олам завқ билан, «Гилам сол, арқон сол» деган қўшиқлари билан, энтикиб, қийқириб кутиб оладилар. Кейинги йилларда янги кун рамзи, ҳосил ва тўкинчилик тимсоли ҳисобланган турна ва лайлакларга ­ҳам истеъмолчилик нуқтаи назари билан қарайдиганлар кўпайди. Маънавий қашшоқлик шу даражага бориб етдики, одамлар қушларнинг сеҳрли овозини эшитишдан кўра уларни пишириб ейишдан кўпроқ завқ ва лаззат оладиган бўлиб қолишди. Ўзбек хонадонида, айниқса тоғ қишлоқларидаги хонадонларнинг ҳар бирида какликлар, беданалар сайраб турарди. Улар одамларга бир олам завқ ва асабларга қувват бахш этарди. Маънавий қашшоқлик инсонларни шундай ажойиб завқ манбаидан маҳрум этди.
Илгарилари чойхоналарда гапирувчи майналар, тўтилар бўлган. Улар чойхонага одам келса, «меҳмон келди», «чой беринг», «нон беринг», «салом» деган сўзларни такрорлаб туришган. Айни пайтда булардан асар ҳам йўқ. Лайлаклар илгариги жойларини тарк этмоқда5. Халқимизнинг табиат билан боғлиқ энг яхши анъаналарини тиклаб, уларга қайта ҳаёт бахш этсак, ҳувиллаб қолган боғларимизда яна булбуллар сайрай бошлаши мумкиндир.
Шуни айтиш керакки, халқимизда қушлар билан шуғулланадиган ишқибозлар сони кўп. Улар ўз уйларида турфа қушларни боқадилар, кўпайтирадилар. Ҳозирга қадар Тошкент шаҳрида куз кунларининг бирида ҳар йили қушлар байрами ўтказилар эди. Байрам ҳайвонот олами фидоийларининг чинакам мусобақасига айланар, бу ерда ишқибозлар қушлар алмашар, фойдали маслаҳатлар олар, муҳими, доим бир-бирларини топиб ёрдам сўраш учун адрес алмашинарди. Кейинги йилларда йўқолган бу анъанани тиклаш ва уни янги босқичга кўтариш жуда муҳим ва зарурдир. Бундай байрамнинг шартлари, ўтказиш тартиби, ўтказиладиган куни аниқланиб мукаммал ишлаб чиқилиши керак.
Аждодларимиз ҳайвонот оламидан ўзлари учун хом ашё, кийим-кечак, озиқ-овқат тайёрлаган ва бу борада ўзига хос анъаналар пайдо бўлган. Юртимиз қоракўл қўйлари боқиладиган яйловларга бой ўлка. Баъзилар қоракўл қўзи терисидан бўлган телпакдан кечаси нур чиқишини айтадилар. Гўё кимнинг бундай телпаги бўлса унга зиён-заҳмат яқинлашмайди, дея ривоят қиладилар. Аммо бу ҳам ғайритабиий ҳодиса бўлмай, сур терида фосфор моддасининг кўплиги билан изоҳланади. Чорва моллари ҳақида Ҳадисларда ҳам жуда ажойиб ҳикматлар мавжуд.
Бу каби ҳикматлар асосида маданий тадбирлар ишлаб чиқиш ва ёшларни ҳайвонот оламига меҳр-шафқат руҳида тарбиялаш инсоният тараққиётига самарали таъсир кўрсатиши мумкин.
Агар ўсимлик дунёсининг рамзи гул ҳисобланса, ҳайвонот дунёсининг рамзи қушлар ҳисобланади. Қушлар тинчлик, хотиржамлик рамзи сифатида эъзозланади. Шунинг учун ҳам табиат байрамлари ичида гул байрами ва Қушлар байрами алоҳида завқ-шавқ билан олиб борилади.
Халқимизда қушларга бағишланган одат ва анъаналар кўп бўлган. Бу байрамларнинг биринчиси қушсеварлар ташаббуси билан ташкил этилса, иккинчиси эрта баҳорда болалар томонидан ўтказилади. Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда табиий иқлим шароитида эрта баҳорда уюштириладиган байрам «Салом қушлар» деб номланади. Одатда қушлар учиб келишидан илгари болалар махсус тайёргарлик кўришади. Улар махсус инлар ясайдилар, том тепалари, дарахт шохларига ўрнатадилар. Қушлар учиб келиб инларни эгаллашлари билан болалар хурсандчилиги бошланади. Мана шу дамларда мактабларда қушларни мадҳ этадиган кечалар, викториналар, адабий-мусиқали композициялар уюштирилади. Болаларнинг бундай тадбирларига қушсеварлар бош-қош бўлсалар, тадбир яна ҳам мазмунли ва амалий аҳамият касб этиши мумкин.
Республикамизда Қушлар байрамини ўтказишга безакли қушлар конкурсларининг ташкил этилиши сабаб бўлди. Мана шу асосда қушларнинг кўрик-конкурслари тез-тез ўтказила бошланди. Уларнинг тантанали очилиши, қушлар кўргазмаси ўтадиган жойларни рамзий ва бадиий безатилиши, қобилиятли ва моҳир қуш кўпайтирувчилар ва боқувчилар билан учрашувлар ўтказилиши, бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг табиат ва унинг гўзал намоёндаларига бағишланган махсус дастурлари ва ниҳоят, ғолиб қушсеварларнинг тантанали тақдирланиши, уларга бағишланган куй-қўшиқларнинг янграши – тадбирнинг байрам даражасига кўтарилишига сабаб бўлди. Байрам кўрикда бугун боғча болаларидан тортиб кекса кишиларгача бўлган доирадаги фуқаролар иштирок этадилар. Бу байрамни янгича дастур ва бадиий безаклар билан бойитиб, чинакам экология байрамига айлантириш келажак авлоднинг вазифасидир.
Табиат инъомларидан оқилона фойдаланиш, уларни асраш, янада ривожлантириш муаммоси бугунги атроф-муҳитни ҳимоя қилиш борасидаги асосий тадбирлар мажмуасини ифода этади. Бундай тадбирлар республикамизда қанчалик кўп ва қанчалик мукаммал бўлса, миллатимиз баркамол, табиатимиз мусаффо бўлиб бораверади. Таниқли олим У.Қорабоев ўзининг «Сардор» деб номланган монографиясида халқ миллий ўйинларини тараққий эттириш билан биргаликда, турли ҳайвонлар ва қушларга меҳр-муҳаббат уйғотиш ишига улкан ҳисса қўшиб келаётган Саъдулла Мамадалиевнинг Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этган ҳайвонот боғи ҳақида шундай ёзган: «У нафақат ҳайвонот боғи – зооцирк, балки экологик ва маданий мажмуа сифатида ҳам намоён бўлмоқда. Унинг заминида катта фалсафа бўлиб, у ҳам бўлса – табиат ва маданиятнинг асосий унсурлари уйғунлигини таъминлаш билан боғлиқ.
Биринчидан, ҳайвонот боғида жонсиз табиат унсурлари дид билан жойлаштирилган. Улар турли табиий ландшафтлар, анҳор, кўллар яратилган. Ундаги катта тошлар ҳам табиий муҳитни эслатади.
Иккинчидан, бу боғда ўсимлик дунёси мужассамлашган. Дарахтлар, буталар, гуллар, майсалар дил билан экилган.
Учинчидан, ҳайвонот дунёсини ўзи яшайдиган муҳити – экологияси вужудга келтирилган. У юздан ортиқ ҳайвонлар жойлаштиришга мўлжалланган.
Тўртинчидан, санъат ва маданиятга оид шароитлар: 150 га яқин ҳайкаллардан ташкил топган мажмуа, музей, фаввора, амфитеатр, атракционлар яратилган.
Хуллас, ихчам бўлса-да, жаҳонда аналоги йўқ, ландшафт, ўсимлик ва ҳайвонот, ҳайкалтарошлик ва меъморчилик каби табиат ва маданият унсурлари уйғунлашган экомаданий маскан яратилишига асос вужудга келган»6.
Бугунги кунда сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштирувчи деҳқонлар, боғбонлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ходимларининг ҳам ўз байрамлари ва шунга ўхшаган тадбирлари шаклланиб бормоқда. Улар республикамизнинг турли жойларида турлича номлар билан аталяпти. Кейинги йилларда Самарқандда «Она ер саҳовати», Чустда «Табиат совғаси», Қўқонда «Табиат инъомлари», бошқа кўпгина туманларда «Олтин куз саҳовати» ё бўлмаса, шундай мавзудаги маҳаллий жойларнинг номлари билан боғлиқ – «Сурхон саҳовати», «Мирзачўл совғалари», Бухорода «Қовун сайли» ҳамда «Ипак ва зираворлар» фестивали номлари билан деҳқонларнинг қизиқарли байрамлари ўтказилмоқда.
Республикамизда мазкур байрамларни ўтказиш борасида тўпланган тажрибага кўра, улар аввалига йирик туман марказларида ташкил қилиниб, унда тумандаги жамоалар ўзлари етиштирган маҳсулотлари билан қатнашади. Сўнгра шу тартибда вилоят марказларида, барча туманларда олинган ҳосилларнинг энг сара намуналари тарғиб этилади7. Шакллана бошлаган бу байрамларнинг баъзилари бир неча босқич билан ўтқазилмоқда, унга йил сайин кўпроқ ишқибозлар қатнашаяпти. Мустақиллик натижасида бугун Ўзбекистон дунёга чиқди. Ўзбек деҳқонлари бугун дунё андозаси асосида ишлаб, катта хўжаликларни бармоқ билан санаса бўладиган кишилар бошқариши керак бўлган ва мўл-кўл маҳсулотлар етиштириш имкони туғиладиган услубга ўтиш учун курашмоқдалар. Шундай экан, рақобат эндиликда янада кучаяди, етиштирилган маҳсулотларни намойиш этиш, реклама қилишга эҳтиёж кучаяди. Мана шу ҳолнинг ўзи ҳамкасбларни бир жойга тўпланиш, тажрибаларини ўртоқлашиш ва маҳоратларини намойиш қилишга даъват этиши табиий ҳолдир. Байрамлар ва бошқа табиат билан боғлиқ маданий тадбирлар, балки мана шу асосда ўзининг бадиий ечимини топади, кенг қулоч ёяди. Мазкур тадбирлар замонавий муаммолар билан чамбарчас бўлиб, бугунги кун экологик муаммоларини ҳал этишда амалий натижалар бериши шубҳасиздир.
Замонавий экологик муаммоларни ҳал этишга ёрдам берадиган табиий-маданий омиллар тўғрисида гапирганда, аввало мазкур муаммонинг илдизи табиат каби ўтмишга бориб тақалишини ёддан чиқармаслигимиз керак. Шу боис замонавий экологик муаммоларни ҳал этувчи тадбирларга мустақиллик даври нуқтаи назаридан ёндошишимиз зарур. Чунки, барча табиий ресурсларимиз халқимизга беминнат хизмат қилиши, кейин келажак авлодларга мусаффо ва тўкис ҳолда барча нуқсу чиройи билан етиб бориши зарур. Айниқса, бугунги кунда қуйидаги табиий-маданий омилларни йўлга қўйиш ва кенг қулоч ёздириш зарур бўлади:
биринчидан, ҳар бир фуқарода халқимизнинг табиат унсурларига бўлган азалий эҳтиром ва меҳр-мурувватни тиклаш ишини йўлга қўйиш;
иккинчидан, сувга, ерга, ўсимлик ва ҳайвонот оламига меҳр ва шафқатни ҳар бир ёш фуқарода инсоний маданият тарзида мужассам этиш учун ҳаракат бошлаб юбориш;
учинчидан, табиат ва инсонлар эҳтиёжлари асосида пайдо бўлган Наврўз, Меҳржон байрамларини янада мукаммал савияга кўтариш, Сув сайили ва Сада байрамларини замонавий ўзанда тиклаш ишларини олиб бориш;
тўртинчидан, Гул байрами ва қушлар байрамини мунтазам, юксак замонавий савияда ўтказишни ташкил этиш;
бешинчидан, деҳқонларнинг соҳа байрамларини миллий анъаналар асосида, мукаммал дастур билан мунтазам ўтказишни йўлга қўйиш;
олтинчидан, мактабларда экологиядан сабоқ бериш ва бу дарсларда халқимизнинг табиат билан боғлиқ қадимий маданий тадбирлари, анъаналари чуқур ўрганилиши;
еттинчидан, табиатни муҳофаза қилиш жамиятлари, давлат қўмиталари ва экологияга оид барча ташкилотлар бевосита фуқаролар билан амалий иш олиб бориши;
саккизинчидан, табиатнинг тўрт муқаддас унсури – ер, сув, нур ва ҳаво доим инсон эъзозида бўлишига эришиш зарур.
Мамлакатнинг ер-сувлари, тупроғию ҳавоси, ер остки ва ер устки бойликлари ҳақида ўйлаш ўша ҳудудда яшаётган халқнинг, миллатнинг келажаги тўғрисида ўйлаш демакдир. Шундай экан, ҳар бир фуқарода экологик маданиятни, жумладан, атроф-муҳитга меҳр-шафқат, эҳтиёткорлик ва келажак олдидаги катта масъулият билан муносабатда бўлиш маданиятини шакллантириш бугунги барча вазифалардан долзарб вазифадир.
Бу вазифани амалга ошириш учун қуйидаги тадбирларни ҳаётга татбиқ этиш лозим:
биринчидан, ҳар бир фуқарода ватанга, она заминга меҳр-муҳаббат ҳиссини тарбиялаш ишини такомиллаштириш;
иккинчидан, табиий фанларни ўқитишни янада такомиллаштириш;
учинчидан, барча мактаблар ва олий ўқув юртларида экологик маданият фанини ўқитишни йўлга қўйиш;
тўртинчидан, табиатни эъзозлаш ҳақидаги бой меросимизни ўрганишни йўлга қўйиш;
бешинчидан, табиат байрамлари билан боғлиқ халқ анъаналари, урф-одатларини халқ орасида тиклаш ва уларни кенг жорий этиш;
олтинчидан, табиатга меҳр ҳар бир инсоннинг юксак тарбия ва маданий савияси даражасини белгилайдиган омил бўлиб қолишига эришиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Юқорида қайд этилган вазифаларни бажаришда экологияга оид маданий қадриятларни асраш функцияси, энг аввало, давлатнинг экологияга бўлган муносабатига, унда белгиланган вазифалар ва жамиятнинг стратегик мақсадига таянади. Мазкур функция мамлакатимизнинг умумижтимоий-маданий тараққиётига, этносиёсий стратегик мақсадига хизмат қилади.
Қисқача айтганда, инсон миллион йиллар мобайнида табиат билан ҳамкорлик қилди, унинг қўйнида яшаб келмоқда. Бугун табиат инсонни боқиш оқибатида катта талафот кўрди ва ёмон аҳволга келиб қолди. Энди инсон ўзи ҳам табиат учун қайғуриши лозим. Чунки, табиатнинг ҳалокати инсониятнинг ҳалокатидир. Мазкур муаммо ҳаёт-мамот масаласи эканини биз қанча эрта англаб, ўз ҳаракатимизни шу асосга қурсак, табиатни муҳофаза қилиш маданиятини барқарор этсак, табиат ва инсониятнинг умри шунчалик боқий бўлади.


Download 34,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish