Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“Мен Аллоҳ нозил қилган 
ҳар бир китобга имон келтирдим, сизларнинг ўртангизда адолат қилишга буюрилдим, деб айтинг”,
деган. 
Самовий китобларнинг энг афзали Қуръони каримдир. Қуръон – энг охирги туширилган китоб. У 
ўзидан олдинги барча илоҳий китоблар ҳукмини бекор қилган, амалдан қолдирган. Бунга икки хил сабаб 
бор: 
1. Аввалги самовий китоблардаги ҳукмлар маълум халқларга йўлланганди. Қуръони карим 
ҳукмлари эса ҳамма одамларга, жинларга қаратилган. 
2. Уларга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиб юборилган. Қуръони каримнинг биронта ҳарфи 
зиёда ёки кам бўлмайди, тилларда ва дилларда сақланиб қолади. 
Қуръони карим ҳукми бутун башариятга тегишли. У қиёматгача амалда бўлади. Охири замонгача 
дунёдаги ҳамма инсонлар Қуръони каримга амал қилишлари керак. Чунки бундан кейин бошқа самовий 
китоб тушмайди. Муҳаммад алайҳиссаломдан сўнг ўзга пайғамбар келмайди. Пайғамбаримиз 
рисолатлари ҳам, китоблари ҳам энг сўнггиси, энг мукаммалидир. 
ҚУРЪОНИ КАРИМ – АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИ 
“Қуръон” сўзи “ўқиш”, “қироат қилиш” маъносини билдиради. Бу дунёда Қуръонга тенг келадиган 
мукаммал китоб йўк. Чунки Қуръон Аллоҳнинг сўзидир. Бу оламда Аллоҳга тенг келадиган хеч ким йўқ. 
Демак, Унинг Китобига тенг келадиган китоб шу вақтгача бўлмаган, бундан кейин ҳам бўлмайди. 
Аллоҳ таоло Қуръонни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга туширган. Бу Китобни энг улуғ 
фаришта Жаброил алайхиссалом олиб келган. Аллоҳ Қуръонда ер юзида яшайдиган ҳамма инсонларга 
насиҳат қилган, Ўзининг амр-қайтариқларини баён этган. 
Ҳозирги кунда бузилмай, Аллоҳ қандай туширган бўлса, шундайлигича, ўзгартирилмасдан 
сақланиб қолган ягона илоҳий китоб Қуръони каримдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат 
қилган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Албатта, Зикрни Биз туширдик. Албатта, уни Ўзимиз муҳофаза қиламиз”
(“Ҳижр” сураси, 9-
оят). 
Биз “Қуръоннинг маъноси ҳам, лафзи ҳам Аллоҳдандир. Қуръонни турли ўзгартиришлардан 
Аллоҳнинг Ўзи сақлайди”, деб эътиқод қиламиз. Каломуллоҳдаги бирон ҳарф ўзгармаган, алмашмаган. 
Зеро, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ. Аллоҳ таоло Уни муҳофаза қилишни Ўз зиммасига олган. 
Қуръонда айтилган барча нарса ҳақиқатдир. Бунга шубҳа қилган одам диндан чиқади. Яъни, 
Қуръонда айтилган бирон нарса ёлғон деган ёки ростлигига шубҳа билан қараган одам имонидан 
айрилади. 
Қуръонда ҳалол дейилган нарсаларни ҳалол, деймиз, ҳаром қилинган нарсалар ҳаром, деб эътиқод 
қиламиз. Унда келган буйруқларга бўйсунамиз, қайтариқларидан қайтамиз. 


38 
Қуръонда нималар айтилган? Қуръонда қадимда ўтган пайғамбарлар, уларнинг қавми ҳақида 
қизиқарли қиссалар бор. Иброҳим алайҳиссалом қандай қилиб бутларни синдирган, оловдан қандай соғ 
чиққан? Нима учун Мусо пайғамбарни чақалоқлигида сандиққа солиб, дарёга оқизиб юборишган? 
Фиръавн, деган кимса нима учун ёш болаларни ўлдирган? Аллоҳ уни қандай қилиб дарёга чўктириб 
ҳалок этган? Аллоҳ мўминларни кофирлар зулмидан қандай қутқарган? Ҳайвонлар, қушлар ҳам ибодат 
қиладими? Улар қандай гапиради? Ўликлар қандай қилиб тирилади?.. Қуръонда мана шулар ҳақида 
ажойиб суралар, қизиқарли маълумотлар бор. 
Одамлар Аллоҳга қандай ибодат қилишлари керак? Дунёда қандай яшашлари лозим? Ота-онага 
қандай яхшилик қилинади? Қўшнилар, қариндошлар билан қандай муомала қилинади? Буларнинг 
ҳаммасига Қуръонда жавоб бор. Ҳа, Қуръон жуда кўп илмларни ўз ичига олган. Ким Қуръонни кўп 
ўқиса, шунча кўп илмли бўлади. Мусулмонлар Қуръонни ўқиб, ундаги қоидаларга амал қилишса, бу 
дунёда адашишмайди. Чунки, Аллоҳ: “Бу Қуръон энг тўғри йўлга бошлайди”, деб айтган. 
Қуръонга имон келтирган инсонларга Аллоҳ бу дунёда бахтли ҳаёт беради, охиратда жаннатга 
киритади. Қуръонга ишонмаган, амал қилмаган одамларга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб бўлади. 
Қуръон тиловат қилинганда осмондан раҳмат, файз, барака, нур ёғилади, беҳисоб ажр-савоблар 
қозонилади. Қуръон ўқиладиган уйда фаришталар бўлади. Қуръон маънавий ва моддий касалликларга 
шифодир. У қалбларга хурсандчилик олиб киради. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish