Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

КЎЗ ТЕГИШИ РОСТМИ? 
Кўз тегиши Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар билан собит бўлган. Қуйида бу бобда келган 
оятларни, ривоятларни кўриб чиқамиз. 
Аллоҳ таоло пайғамбар Яъқуб алайҳиссалом ҳақида шундай деган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“(Сўнг)
айтди: “Эй ўғилларим, бир дарвозадан кирманглар, балки бошқа-бошқа 
дарвозалардан киринглар. Мен сизлардан Аллоҳнинг бирон ҳукмини қайтара олмайман. Ҳукм 
Ёлғиз Аллоҳ измидадир. Мен фақат У Зотнинг Ўзига таваккул қилганман. Барча таваккул 
қилгувчилар Унинг Ўзига таваккул қилсинлар!” 
(“Юсуф” сураси, 67-оят). 
Яъни, Яъқуб алайҳиссалом ўғилларини сафарга кузатаркан, уларга қарата: 
44
Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Ҳадис ва ҳаёт”, 18-жуз. 


135 
– Эй ўғилларим, Миср юртига етиб боргач, барчаларингиз ўн бир киши бўлиб бир эшикдан 
кирманглар, балки турли эшиклардан киринглар ёки уч-тўрт киши бир эшикдан киринглар! – деди. 
Алусий айтади: “Яъқуб алайҳиссалом ўғилларини бир эшикдан киришдан қайтарганига сабаб – 
уларга кўз тегиб қолиши, одамлар уларга ҳасад қилиб, бирон азият етказиб қўйишларидан хавфсираши 
эди. Зеро, улар чиройли, кўркам, хушсурат йигитлар бўлишган”. 
Қатода шундай деган: “Уларга (яъни, Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига) хуш сурат, чирой 
берилганди. Отаси уларга одамлар кўзи тегишидан хавфсираган” (Ибн Жарир, Ибн Мунзир, Ибн Абу 
Ҳотим ривояти). 
Аллоҳ таоло айтади: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 

(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,)
 албатта, кофир кимсалар Эслатмани – Қуръонни 
эшитган вақтларида Сизни кўзлари билан йиқитаёзадилар, “
(Муҳаммад)
шак-шубҳасиз, 
мажнундир”, дейдилар”
(“Қалам” сураси, 51-оят).
Яъни, анави мушриклар (адоватлари кучли бўлганидан, қаттиқ нафратланганларидан) Сизга ёмон 
кўз билан қарайдилар. Ҳатто Қуръон тиловат қилганингизда ҳасад, душманлик сабабидан кўзлари ила 
қадамингизни йиқитмоқчи (ёки ҳалок қилмоқчи) бўладилар. Қуръон эшитганларида – жоҳилликлари 
сабаб – адоват билан: “Албатта, Муҳаммад мажнундир, унинг ақли жойидамас”, дейдилар. Ваҳоланки, 
Биз Сизга нозил қилган Қуръон оламлар учун эслатма, шарафдир. 
Юқоридаги оят кўз тегиши, унинг таъсири ҳақлигини кўрсатади. Шунингдек, бу ҳақида жуда кўп 
ҳадислар нақл қилинган. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кўз 
(тегиши) ҳақдир”, деганлар, вашмдан қайтарганлар (Бухорий ва Муслим ривояти). 
(Изоҳ: Вашм баданга игна билан расм чизиш, яъни татуировкадир) 
Ҳасад, адоват ёки бошқа сабаблар билан бировнинг кўзи тегиши, неъматга завол етиши ҳақдир. 
Шунинг учун банда бу ёмонликдан асрашини тилаб Аллоҳга дуо қилади, У Зотдан паноҳ сўрайди. Зеро, 
Аллоҳдан ўзга ҳеч бир зот кўз тегишидан, шикаст-балолардан сақлай олмайди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада ҳам бизга намуна бўлганлар. У Зот Қуръони 
карим оятларини, турли дуоларни ўқиб ўзларига дам солардилар, кўз тегишидан, ҳасаддан паноҳ сўраб 
Аллоҳга илтижо этардилар. 
Убайд ибн Рифоа Зурақийдан ривоят қилинишича, Асмоъ: “Эй Расулуллоҳ! Бани Жаъфарга кўз 
тегади. Уларга дам солсам бўладими?” деб сўради. Шунда у зот: “Ҳа, (бўлади). Агар бирон нарса 
қадардан ўтиб кетганида кўз (тегиши) ўтарди”, дедилар (Ибн Можа, Аҳмад, Байҳақий ривояти. Ривоят 
санади саҳиҳ). 
Кўз тегиши, унинг зарари Аллоҳнинг тақдири билан юз беради. Кўз тегиши тақдирдан бирон 
нарсани қайтара олмайди. “Агар бирон нарса қадардан ўтиб кетганида кўз (тегиши) ўтарди”, дейишдан 
мақсад кўз тегиши собитлигини муболаға билан таъкидлашдир. Бу жумла кўз тегиши тақдирдан бирон 
нарсани қайтара олишини билдирмайди. Зеро, Аллоҳнинг амрини, белгилаб қўйган нарсаларини 
қайтарувчи йўқ. Бунга Қуртубий шундай ишора қилган: “Фараз қилайлик, бирон нарсада тақдирдан ўзиб 
кетиш қуввати бўлганида кўз тегиши ўтиб кетарди. Бироқ у ўтиб кета олмайди. Бошқа нарсалар қандай 
ўта олсин
45
”. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish