“
(Қиёмат куни)
бирон дўст дўстидан
(ҳол-аҳвол)
сўрамайди.
(Ҳолбуки,)
улар
(бир-бирларига)
кўрсатиладилар. Жиноятчи кимса у куннинг азобидан
(қутулиш учун)
ўғилларини, хотинини,
биродарини, уни ўз паноҳига оладиган қариндош-уруғларини, ердаги барча кишиларни тўлов
қилиб бериб юборишни, сўнг
(бу тўлов)
унга нажот беришини истайди”
(“Маориж” сураси, 10-14-
оятлар).
Қиёматда қалин дўстлар, меҳрибон биродарлар бир-биридан “Аҳволинг қандай? Яхшимисан?” деб
сўрамайди, унга гапирмайди. Ваҳоланки, улар бир-бирини кўриб туради, танийди, бироқ ҳамма бир-
биридан юз ўгириб қочади. Кофир ўша кундаги азоб-уқубатлардан халос бўлиш учун бола-чақасини,
жуфтини, ака-укасини, унга бошпана берган қабиласини, ер юзидаги барча одамларни фидо қилиб
юборишни орзулайди. Лекин кофирдан ҳеч нарса қабул қилинмайди. Ҳатто ер юзи тўла олтин берсаям,
ҳисобсиз мол-дунё сарфласаям жаҳаннам азобидан қутула олмайди.
Аллоҳ таоло айтади:
"--------------------------- Арабий матн --------------------------"
“Шундай экан, агар куфр келтирсангиз,
(ўз даҳшати билан)
болаларни
(нг сочини оқартириб,)
чолларга айлантириб қўядиган кундан қандай сақланасиз?! У
(кун)
сабабли осмон ёрилувчидир.
(Аллоҳнинг)
ваъдаси амалга ошувчидир. Албатта, ушбу
(оятлар)
бир эслатмадир. Шундай экан, ким
хоҳласа,
(бу насиҳатлардан ибрат олиб,)
Парвардигорига йўл тутади”
(“Муззаммил” сураси, 17-19-
оятлар).
Яъни, агар Раббингизни инкор этсангиз, Унинг Пайғамбарини ёлғончига чиқарсангиз, даҳшати,
қўрқинчи ёш болалар сочини оқартириб юборадиган кун азобидан ўзингизни қандай қутқара оласиз?
Ўша кун шиддатидан осмон ёрилади. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир, бир куни шубҳасиз амалга ошади. Мана
шу оятларда зикр этилган нарсалар ибрат оладиганлар учун эслатмадир. Энди ким истаса, Парвардигори
томон юради: Аллоҳга имон келтиради, ҳаётини тоат-ибодат билан ўтказади.
ШАФОАТ
“Шафоат” сўзи бировга ёрдам бериш, ёнини олиш маъносини билдиради. Одатда, шафоат
мартабаси, ҳурмати юқори шахснинг ўзидан пастдаги одам тарафини олиб, қўллаб-қувватлашига
нисбатан ишлатилади. Қиёматдаги шафоат ҳам шунинг жумласидандир
37
.
Пайғамбарлар, солиҳ кишилар (жумладан, авлиёлар, уламолар, зоҳидлар) Аллоҳ таолонинг изни
билан шафоат қилиши ҳақ. Шафоатга ишониш Аҳли сунна вал жамоа ақидасидандир.
Шафоат – гуноҳкорлар гуноҳидан ўтишни Аллоҳ таолодан сўраш. У Аллоҳ таоло томонидан
берилган фазилатдир. Шафоат фақат Аллоҳ рухсати билан бўлади. Аллоҳнинг изнисиз ҳеч ким бировни
шафоат қила олмайди.
Аллоҳ таоло айтади:
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“
Do'stlaringiz bilan baham: |