Ўзгармас тўк генераторлари тавсифлари.
Режа:
Ўзгармас ток генераторларининг ишлаш принципи
Ўзгармас ток генераторларининг тузилиши ва ишлаши
Ўзгармас ток генраторларига техникавий хизмат кўрсатиш ва уларнинг нуқсонлари
Ўзгармас ток генераторларининг реле-ростлагичлари
Реле-ростлагичга техникавий хизмат кўрсатиш ва уларнинг нуқсонлари
Ўзгармас ток генераторларининг ишлаш принципи
Ўзгармас ток ишлаб чиқарувчи оддий магнит, рамка, коллектор ва чўткалардан иборат бўлади. Рамка 1 валга ўрнатилган бўлиб, у билан бирга айланади. Рамканинг учлари валдан ва бир-биридан изоляцияланган ярим цилиндрларга уланган. Бу қурилма коллектор деб аталади. Ярим цилиндрларга, одатда, графитдан ясалган чўткалар сиқилган бўлиб, улардан бири мусбат, иккинчиси манфийдир. Рамка магнит ёки электромагнит ёрдамида ҳосил қилинган магнит майдонида айланади. Электромагнит индукцияси қонунига кўра рамка магнит майдонини кесиб ўтганда унда индукцияланган э.ю.к. ҳосил бўлади. Унинг қандай содир бўлишини кўриб чиқамиз.
Рамканинг ён ўтказгич-лари магнит куч чизиқлари бўйлаб сирпанади ва шу пайтда рамкада э.ю.к. ҳосил бўлмайди. Рамка расмдагидек ҳолатни эггалаганда э.ю.к. аста орта боради, чунки ўтказгичлар борган сари магнит куч чизиқларининг кўп қисмини кесиб ўта бошлайди. Индукцияланган э.ю.к. нинг йўналиши ўнг қўл қоидаси билан аниқланади (расмда стрелкалар билан кўрсатилган). Расмда кўрсатилган ҳолатда э.ю.к. ҳосил бўлмайди, чунки ўтказгичлар яна магнит куч чизиқлари бўйлаб сирпанади.
Рамка вертикал ҳолатга яқинлашганда, унда э.ю.к. қайтадан ҳосил бўла бошлайди. Рамка айланганда, шунингдек ярим ҳалқа ҳам айланади, чўткалар эса қўзғалмайди, бинобарин, ташқи занжирда бир томонга йўналган, бироқ катталиги ўзгарувчан ток ҳосил бўлади. Бундай ток пульсовчи ток деб аталади. Унинг диаграммаси ҳам расмда кўрсатилган.
Ўзгармас ток ҳосил қилиш учун вақт бирлиги ичида пульсланиш сонини камайтириш ёки токни текислаш керак. Бунинг учун бир неча рамка ва уларга мос равишда шунча ярим цилиндрлар ўрнатилади. Автотрактор генераторларида 14 дан 20 тагача, рамка, 28 дан 44 тагача ярим цилиндр бўлади. Генератордаги рамкалар секциялар, ярим цилиндрлар коллектор пластиналари, барча айланувчи қисм якорь деб аталади.
Ўзгармас ток генераторларидаги электромагнитларнинг ўзаклари генератор ишлай бошлаш вақтида уни уйғотиш учун зарур бўлган қолдиқ магнетизмни сақлаши лозим. Сўнгра магнит майдонини генераторларда уйғотиш чулғами деб аталувчи электромагнит чулғами ҳосил қилади. Автотрактор генератор-ларидаги уйғотиш чулғами чўткаларга параллел уланган, яъни унинг бир учи мусбат чўткага, иккинчиси эса манфий чўткага уланади. Бундай чулғамли генераторлар шунтли ёки шунт ёрдамида у йғотиладиган генераторлар деб аталади. Улар қуйидаги хусусиятларга эга: нагрузка уланганми ёки узилганми, бунга қарамай уйғонади; ташқи занжирдаги қисқа туташиш уларнинг ишига таъсир этмайди; якорнинг айланиш йўналиши ўзгарганда уйғонмайди, чунки электромагнит ўзаги йўналиши бўйича тескари ток билан магнитсизланади.
Кейинги вақтда ўзгармас ток генераторларидан борган сари кам фойдаланилмоқда, чунки улар уч фазали ўзгарувчан ток генераторларига нисбатан тузилиши жиҳатидан мураккаброқ ва қуввати бир хил бўлган ҳолда габарит ўлчамлари катта, уларнинг чулғамларини ясашга тахминан 2,5 марта кўп мис сарфланади. Ўзгармас ток генераторларининг солиштирма қуввати, одатда 45 Вткг массадан ошмайди. Бундан ташқари, чўткалар билан коллектор орасида кўп учқун чиқиши якор сонини чеклаб, двигател салт ишлаганда батареяларни зарядлашга имкон бермайди; ўзгармас ток генераторлари реле-ростлагичларининг тузилиши ўзгарувчан ток генераторлариникидан мураккаброқ. Бироқ ишончли ва чидамли ярим ўтказгичли асбоблар бўлмаганлиги сабабли узоқ вақт ўзгармас ток генераторларидан кенг фойдаланиб келинди. Сўнгги ўн йилда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ярим ўтказгичли асбоблар анча такомиллаштирилди. Бу уларни анча оддий ўзгарувчан ток генераторларига ўрнатишга имкон беради. Ўзгармас ток генераторлари қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган кўп машиналарга (Т-75 ва ДТ-75 тракторлари, СК-4 ва ГАЗ-52 автомобиллар) ўрнатилган, шунинг учун уларнинг тузилиши билан танишиб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |