- ЎЗБЕКСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
- ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
- “БАНК ИШИ” ФАНИ
- “Банк иши фанига кириш. Ўзбекистон Республикаси банк тизими ва бошқа кредит муассасалари”
- Маърузачи: доц. Шомуродов Р.Т.
- ТОШКЕНТ -2022
Режа: 1. “Банк иши” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 2. Фаннинг таркибий тузилиши. 3. Банклар, банк тизими ва унинг ривожланиш босқичлари. 4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мақсад ва вазифалари. 5. Тижорат банклари, уларнинг функциялари ва операциялари. 6. Нобанк кредит ташкилотлари, улар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва хусусиятлари. Банк иши фанини ўқитишнинг зарурати - Мамлакатимиз банк тизими мустақиллик йилларида ривожланиб, молиявий жиҳатдан барқарор, халқаро талаб ва андозаларга мос бўлган банк тизимига айланиб бормоқда.
- Иқтисодиётни самарали бошқариш - унинг муҳим субъекти бўлган банклар фаолиятини ўрганишни, уларнинг ишлаш усуллари, функция ва операцияларини чуқур билишни тақозо қилади.
- Банк фаолиятини халқаро талабларга мослаштириш, улар асосида ишни ташкил қилиш банк тизимини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш масаласини кун тартибига долзарб масалалардан бири сифатида қўймоқда.
- Шу боис банклар фаолиятига доир бўлган барча қонунлар, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, норма ва қоидаларни, адабиётларни, банк амалиётини билиши зарур.
Фаннинг предмети ва методлари - «Банк иши» фани кадрлар тайёрлаш бўйича Давлат таълим стандартларида белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқилган намунавий ўқув дастур бўйича ўқитилади.«Банк иши» фани ва унда ўқитиладиган мавзулар «Пул ва банклар» назарий фанининг давоми бўлиб, бу фанда мавзуларни назарий жиҳатдан ёритиш билан биргаликда кўпроқ уларни амалий жиҳатдан ўрганишга эътибор қаратилган. Банклар фаолияти ва улар билан боғлиқ операциялар банк амалиёти билан боғлиқ ҳолда амалий материаллар асосида чуқур ўрганилади.
- “Банк иши” фани 5-семестрда ўқитилади. Фанни ўқитишнинг предмети - банк тизими ва банклар фаолияти билан боғлиқ жараёнлар, методлари - классик ёндашув, математик, аналитик-статистик, таҳлил, қиёсий-таҳлил ва бошқа усуллар ҳисобланади.
- Банк ишига илмий-амалий тараққиётни ўзида мужассамлаштирувчи фан сифатида қараш мумкин. Ҳозирги кундаги банклар олдинги банклардан кўра, илғор, янги шаклларда ва янги технологиялар асосида иқтисодиётнинг талабларига мос келувчи операцияларни қўллаш орқали фаолият олиб бормоқдалар.
- талабалар фанни ўрганиш даврида ҳар бир ўтиладиган мавзу бўйича ўқитувчи томонидан сўраладиган “таянч” ибора, тест саволларига жавоб бериб, тегишли масалани еча олиши;
- ўқиш даврида ёзма назорат ишларини бажариши ва мустақил ишлар (рефератлар) тайёрлаши;
- фанни ўзлаштириш натижасида ва келажакда талаба банк фаолиятида бўладиган ўзгаришларни таҳлил қилишни билиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |