Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы


МАҲАЛЛИЙ ХОМ-АШЁ ЧИҚИНДИЛАРИ АСОСИДА СИЛИКАТ



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

МАҲАЛЛИЙ ХОМ-АШЁ ЧИҚИНДИЛАРИ АСОСИДА СИЛИКАТ 
ҒИШТНИНГ ЯНГИ ТАРКИБИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
 
Р.А.Рахимов - т.ф.д., проф., С.Нурмухамедов,
М.Жуманиязов, А.Матрасулов – талаба 
Ургенч давлат университети
 
Мамлакатимизнинг шимоли-ғарбий худудлари, яъни Қоракалпоғистон 
Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим худудларида 
қурилиш материалларидан деворбоп махсулот ғиштларнинг тансиқлиги 
мавжуд. Бу худудларда аҳоли асосан шахсий уй-жойларда истиқомат 
қилишади. Шунинг учун аҳоли аксарият, маҳаллий хом ашѐ деворбоп 
махсулот ғиштлардан фойдаланади. 


71 
Маълумки, Хоразм вохаси бир томони Амударѐ иккинчи томони бархан 
қумлари билан ўралган худуд. Мамлакатимизда силикат буюмлар ишлаб 
чиқаришнинг тез ўсиши кўпчилик районларда хом-ашѐлардан кварц 
қумининг мавжудлиги, боғловчи сифатида хавода қотадиган арзон оҳакдан 
фойдаланиш, ѐқилғини нисбатан кам сарфлаш ва автоматизациялаш 
мумкинлиги билан тушунтириш мумкин. Қурилиш материаллари ишлаб 
чиқаришнинг энг муҳим вазифаларидан бири маҳаллий хом ашѐдан кенг 
фойдаланиш ва ундан буюм ишлаб чиқаришни ривожлантириш, уларнинг 
сифатини ошириш ва қурилишнинг таннарҳини камайтиришдир.
Автоклав силикат материалларни ишлаб чиқариш Ўзбекистон 
Республикаси мустақилликка эришгандан кейин янада ривожлана бошлади, 
чунки керамик ғишт қишлоқ хўжалиги махсулотлари учун зарур булган 
яроқли тупроқларнинг сарф қилинишини талаб этади, шунинг учун унинг 
заҳираларини тежаш мақсадида автоклав силикат материалларини ишлаб 
чиқариш хозирги замон талабидир. Автоклав силикат буюмларининг яна бир 
фарқи керамик ғишт ва бошқа деворбоп материалларга нисбатан ишлаб 
чиқаришда қисқа муддатни талаб қилади. 
Ушбу ишнинг мақсади ва вазифаси силикат ғишт сифатини ва уни 
қоришма билан ѐпишиш мустахкамлигини яхшилаш муаммосиги ечиш 
усулларини излаб топиш, термофаоллаштирилган маҳаллий соғ тупроқдан 
силикат материаллар олишда янги хосилалар ва структура шаклланиш 
қонуниятларини тадқиқ этишдан иборатдир. Айнан шу минтақалар зилзила-
бардошлик даражаси юқори (7-9 балл) эканлиги билан ажралиб туради. 
Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий худудларида содир бўлган қатор зилзи-
лалар оқибатларини тахлил қилиш сейсмик мустаҳкамлик нуқтаи назаридан 
силикат ғиштли деворлар зилзилабардошлигининг анча пастлигини кўрсатди. 
Чунки, силикат материаллардан қурилган бино лойиҳалари камлиги, борла-
рида ҳам ҳатолар мавжудлиги, ѐқилги–энергия ресурсларини тежовчи техно-
логиялар ва чет эл тажрибалари инобатга олинмаганлигидир. Ҳозирда бу 
муаммоларни ечиш учун баъзи бир чет эл фирмалари (Россия, Болтиқбўйи, 
Германия ва бошқалар) ўзларининг технологияларини таклиф қилмоқдалар. 
Бино қуришда янги таркибли силикат ғиштлардан фойдаланилганда, 
оддий пишиқ ғишт ѐки бетондан қурилган иморатга нисбатан қурилиш 
баҳосини 15-20 % камайтиради. Бу маҳаллий хом-ашѐлар асосида силикат 
ғиштнинг янги таркиби ва тайѐрлаш услуби ѐқилғи-энергия ресурсларини 
тежаш орқали таннархни арзонлаштиришга эришилади ва мамлакатимиздаги 
девор қуришга кетадиган материал тақчиллик муаммосини ҳал этади. 
Тадқиқотлар маҳаллий иккиламчи хом-ашѐ
 
бархан қумлари асосида 
кимѐвий фаол моддалар термофаоллаштирилган соз тупроқ ва майдаланган 
қум кўринишидаги лойтупроқдан иборат ғишт ишлаб чиқариш ва тайѐрлаш 
услубини яратиш қонуниятларининг илмий асосларига бағишланган. Бу 
қўшилмаларнинг фаоллиги 11,5 ва 12,5 % бўлган оҳак-қумли боғловчига СаО 
ва МgО ни 15-20 % умумий мақбул миқдорда силикат аралашма фаоллиги 3-4 
% га ва ғишт массасини 200-500 граммга камайтиради, бунда мустахкамлик 
ва бошқа физик-механик тавсифларини ѐмонлаштирмайди, аксинча янги 


72 
қонуният бўйича олинган модул силикат ғиштнинг барча кўрсаткичлари 
яхшиланади. Мазкур ишда янги ишлаб чиқилган силикат аралашмалари 
таркиби ва янги қонуниятлар асосида олинган силикат ғиштда янги минерал 
бирикмалар пайдо бўлиши ва унинг тузилишини ўрганиш учун хар хил 
физик-кимѐвий, рентгенфазовий, инфрақизил-спектроскопик текшириш 
усуллари қўлланилади. 
Хусусан, Хоразм минтақаси тупроқ-иқлим шароитида қишлоқ хўжалик-
ларида экилаѐтган экинларнинг унумдорлигини ошириш, хар бир қарич 
тупроқни асраб-авайлаш лозим. Шунинг учун тупроқлардан ишлаб чиқари-
лаѐтган керамик ғишт ва бошка буюмлардан камроқ фойдаланиб, таркибида 
80 % бархан қуми, 20 % оҳакдан иборат силикат ғиштдан тўла, унумли 
фойдаланиш шу даврнинг муҳим долзарб масаласи ҳисобланади. Шунинг 
учун маҳаллий материалдан кенг фойдаланиб, маҳаллий иқлим ва қурилиш 
шароитларини ҳисобга олган ҳолда силикат ғиштли биноларни 
мустаҳкамлигини ошириш, цементдан оқилона фойдаланиш орқали 
иқтисодий тежамли биноларни қуриш имконияти туғилади. 
Бунда асосий диққат келажакда қурилиш материаллари ва буюмларини 
ишлаб чиқаришда турғун, экологик тоза хом ашѐ билан таъминлашни, икки-
ламчи чиқиндилардан самарали материаллар ишлаб чиқаришнинг техник-
иқтисодий курсаткичларини ошириш хамда қурилиш материаллари 
сифатини, чидамлилигини яхшилашга қаратиш керак бўлади ва илмий 
асослашга имкон яратилади. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish