Фойдаланилган адабиѐтлар
1.
Heart disease and stroke statistics – 2017 update: A report from the
American heart association // [Электронный ресурс]. Режим доступа: http://circ.
ahajournals.org/content/135/10/e146 Дата обращения: 15.08.2017 г.
2.
M.Nichols, N.Townsend, P.Scarborough, M.Rayner. Cardiovascular disease
in Europe 2014: Epidemiological update // European Heart Journal. – 2014. –
Special article. – P.2–10.
3.
M.R.Cowie, A.Mostead, D.A.Wood et al. The epidemiology of heart failure
// Eur. Heart J. – 1997. – V.18. – P.208–225.
4.
J.J.V.McMurray, S.Stewart. Epidemiology, aetiology, and prognosis of
heart failure // Heart. – 2000. – V.83. – P.596–602.
5.
G.F.Mendez, M.R.Cowie. The epidemiological features of heart failure in
developing countries: A review of the literature // Int. J. Cardiol. – 2001. – V.80. –
P.213–219.
6.
B.Elitok. Efficacy of herbal remedies in the treatment of cardiovascular
diseases in human and animals // Kocatepe Vet. J. – 2003. – V.61. – P.63–68.
67
ТОПИНАМБУР - ТАБИИЙ МАЛҲАМ ОЗУҚА
Б.Қуранбоев- т.ф.н., И.Р. Бойжанов- т.ф.н., А.Ю.Тожиев- б.ф.н.,
Н.М.Ибрагимова.
Урганч давлат университети
Ўтмиш
авлод
–
аждодларимиз
ўзлари
истеъмол
қилган
маҳсулотлардангина табобат учун дори-дармон тайѐрлаганлар. Ўз вақтида
Гиппократ ҳам ―Озуқа дори бўлиши, дори эса озуқа бўлиши лозим‖лигини
таъкидлаб ўтган.
Энг қадимда ва ҳозирда ҳам кенг ишлатилиб келинаѐтган табиий
манбалар – ўсимликлардан, ҳайвонларнинг турли аъзолари ва тўқималаридан
олинадиган дори – моддалар (гормонлар, ферментлар ва бошқалар), ҳамда
микроорганизмлар ҳаѐт фаолиятида ҳосил бўладиган маҳсулотлар –
оқсиллар, аминокислоталар, антибиотиклар, витамин ва ферментлар жуда
қимматли дори – дармон воситалари бўлиб хизмат қилмоқда.
Минераллардан олинадиган дори моддалар (турли тузлар, шифобахш
минерал сувлар ва бошқалар) туркумини ҳам шулар қаторида айтиб ўтиш
жоиз.
Ҳозирги пайтда кўп қўлланилаѐтган ―Табиатга қайтиш‖ тамойили бўйича
―Функционал озуқа-дори‖ замонавий талабларга кўра танага мақсадга
йўналтирилган ҳолда таъсир кўрсатиши, шунинг билан бир қаторда
организмнинг модда алмашиниш жараѐнига етарли ва зарур бўлган
миқдорда озуқа таркибини етказиб бериши ва уни ҳар хил
касалликлардан ҳимоя қилиши зарур. Айниқса экологик жиҳатдан ноқулай
бўлган шароитда яшаѐтган Хоразм вилояти ва Қорақалпағистон Республикаси
аҳолиси учун бу жуда муҳимдир.
Ҳозирги давр биотехнологиясининг асосий вазифаси ана шу –
экологик тоза функционал фаол озуқаларни кенг миқдорда ишлаб
чиқаришдан иборатдир. Фаол озуқа нафақат инсон учун, у истеъмол
қиладиган ҳайвонот ва ўсимлик олами учун ҳам зарур. Чунки шундагина
биз экологик тоза манбага эга бўламиз.
Мамлакатимиз равнақи, унинг иқтисодини юксалтириш мақсадида,
ҳозиргача давлатимизга четдан валюта ҳисобига келтирилаѐтган озиқ –
овқат ва дори-дармон воситаларини, шу жумладан оқсил, аминокислоталар,
органик кислоталар, антибиотиклар, турли хил витаминларни ишлаб
чиқариш ҳозирги кунда ечимини кутаѐтган долзарб муаммодир.
Ҳозирги даврда дунѐнинг кўпчилик минтақаларида тиббиѐт-
фармакология, озиқ – овқат, чорвачилик ишлаб чиқариш каби тармоқларда
баъзи – бир трансген ўсимликларни олиб келиш, маҳаллийлаштириш ва
ундан фойдаланиш жуда қўл келиши синалган усулдир.
Охирги пайтларда интернет тармоғида топинамбур (ер ноки)
ўсимлиги борасида кўплаб маълумотлар пайдо бўлди. Бежизга уни ―Қуѐш
илдизи‖ деб аташмаган, чунки топинамбур кўплаб касалликларни
даволашда қўлланилиши қайд этилган.
68
Топинамбур илдиз мевасида 15-25 % атрофида инулин ва 10% атрофида
фруктоза, 1 килограммида эса каротин 60-70 мг; протеин 92 гр; унинг
оқсилида 16 та аминокислота, шу жумладан инсон организмида синтез
бўлмайдиган 8 та алмашинмайдиган аминокислоталарни барчаси 26-27 гр
атрофида учрайди. Унинг илдиз мевасининг 150 граммида 3 гр оқсил,
0,0015 гр ѐғлар, 26 гр углеводлар, 2,4 гр клечатка борлиги, шунингдек, калий
645 мг; кальций 21 мг; темир 5,1 мг; магний (мг) – 25; фосфор (мг)- 116; мис
(мг)- 0,3; витамин А (МЕ)- 30; витамин C (мг)- 6; витамин Б9 (фолий
кислотаси) (мкг)- 19,5; Витамин В1 (тиамин) (мг) - 0,3; ниатцин (никотин
кислотаси) (мг)- 0,3 мавжудлиги аниқланган
(USDA National Nutrient
Database for Standard Reference, Release 20).
Топинамбур ўсимлигининг илдиз меваси қанд касаллигини олдини
олиш ва даволашда (инулин ҳисобига), танадан турли заҳарларни,
жумладан оғир металлар тузларини ҳамда ортиқча холестеринни чиқариб
ташланишида, ошқозон ичак тизими ва ўт ишлаб чиқарилишини
фаоллаштиришда, шунингдек танани радиоактивликдан тозалашда муҳим
дори воситаси бўлиб хизмат қилади. У инсон организмида иммунитетни
кўтарилиши ҳисобига тана қувватини оширади, турли бактериялар ва
паразитларни танага киришига тўсқинлик қилади. Тана бўшлиқларида
меъѐрий симбиотик микроорганизмларни ҳосил бўлишига шароит яратиб
дизбактериозни бартараф этишда қатнашади. Шунингдек, топинамбурнинг
ҳўл илдиз меваси косметикада ажинлардан холос бўлишда
фойдаланилади.
Ривожланган давлатлар Америка, Япония, Голландия ва бошқа
мамлакатларда топинамбур - диетик озуқа ҳисобланади. Унинг илдиз
меваси озуқабоп бўлиб – уни қовуриш, қайнатиш, тузлаш, димлаш,
зираворлаш учун қулай. Уни илдиз мевасидан фруктоза - глюкозали
шарбат, кофели – ичимлик, квас, пиво, этил спирти ҳамда қуритилганидан
шарбат олиш мумкин. Уни қуритиб майдаланган кукуни турли хил
озуқаларни (нон, макарон, колбаса ва ҳоказо) инулин ва микроэлементлар
билан бойитишда қўлланилади. Унинг устки яшил биомассасидан
чорвачилик ҳайвонларининг ўсиши ва ривожланиши учун зарур
моддаларга бой ем – хашак сифатида фойдаланилади. Бу ўсимликнинг
озуқалик қиймати катталиги шундан кўринадики, айрим давлатларда
очарчилик даврларда инсонлар уни илдиз мевасини картошка ўрнида
истеъмол қилишган. Чунки унинг таркибида витаминлар ва бошқа озуқа
моддалари картошкага нисбатан анча кўпдир.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ушбу шифобахш ўсимлик
илдиз мевасидан кундалик турмушда табиий озуқа дори сифатида кенг
фойдаланиш, уни етиштириш хусусиятларини чуқур тахлил қилиш
асосида келажакда фармацевтика саноатида инулин ва уни ҳосилаларидан
иборат дори-дармон воситалари ва озиқ-овқат саноатида эса пектин,
фруктоза, этил спирти каби турли хил қимматли маҳсулотлар ишлаб
чиқаришда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
69
Do'stlaringiz bilan baham: |