Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы


УГЛЕВОДОРОДЛАРНИНГ (ТАБИИЙ ГАЗ ВА НЕФТ



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

УГЛЕВОДОРОДЛАРНИНГ (ТАБИИЙ ГАЗ ВА НЕФТ 
МАХСУЛОТЛАРИНИ) АТМОСФЕРА ХАВОСИ ВА ТЕХНОЛОГИК 
АРАЛАШМАЛАР ТАРКИБИДАН АНИКЛАШ 
 
П.Абдурахманов, М.Э.Эшкобилова, Х.Сиддиқова, 
Ж.Бегимкулов, Э. Абдурахманов
Самарқанд давлат университети
Нефть ва табиий газ Республикамизнинг жадал ривожланаѐтган асосий 
ѐқилғи ва хом ашѐ базасидир. Углеводородларга саноат хом ашѐси ва ѐқилғи 
сифатида талабни ошиб бориши уларни узатиш ва ишлатишни турли 
босқичларида тежамкорликни талаб этади. Хозирги кунда бу соҳадаги асосий 
этибор нефть ва газ махсулотларидан фойдаланиш самарадорлигини 


33 
оширишга, замонавий асбоблар ва технологияларни жорий этишга техника 
хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. 
Нефть ва табиий газдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш уларни 
турли сабабларга кура ортиқча сарфини камайтириш билан боғлиқ. 
Угдеводородларни тежамли в рационал сарфлаш замонавий газ-аналитик 
асбоблардан яъни табиий газ ва нефть махсулотларининг паст 
концентрацияларини 
аниқловчи 
индикаторлар, 
сигнализаторлар 
ва 
анализаторлардан 
фойдаланишни 
талаб 
этади. 
Бундай 
асбоблар 
Республикамизда ишлаб чиқарилмайди, уларни четдан қиммат нахларда 
сотиб олишга купчилик корхоналарни имконияти йўқ. Корхоналарда табиий 
газ ва нефть махсулотларини ортиқча сарфини назорат қилувчи асбобларни 
йўқлиги кўп миқдордаги ѐқилғини ортиқча исроф бўлиши хисобига шу 
корхоналарнинг иқтисобиѐтига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли табиий 
газнинг ортиқча исрофини камайтиришга имкон берувчи рақобатбардош чет 
эллардан 
чиқариладиган 
аналогларни 
тулиқ 
алмаштира 
оладиган 
анализаторлар яратиш ва уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш хозирги 
куннинг долзарб муаммосидир. 
Самарқанд давлат университети республикамиз ва вилоятимизнинг қатор 
корхоналари билан хамкорликда нефть ва табиий газни асмосфера хавоси
таркибидан аниқлашга имкон берувчи автоматик анализатор индикатор ва 
сигнализатор яратиш сахасида тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Ушбу приборлар табиий газдан фойдаланишда унинг сизиб чиқишни 
хисобига буладиган бехудага йўқолишини камайтиришга имкон беради ва 
турли хавфли вазиятлар юзага келишини олдини олади. Табиий газдан 
фойдаланишда уни ортиқча сарфланиши газопроводларда буладиган турли 
улчамли тешик ва ѐриқлардан, сифатсиз сварка қилинган жойлардан, 
герметик уланмаган задвижкалр, флянцлардан узлуксиз сизиб чиқишни 
хисобига бўлади. Бунинг натижасида катта миқдордаги газ бекордан-бекорга 
исроф 
бўлади. 
Газни 
юқорида 
келтирилган 
сабабларга 
кура 
исрофгарчилигини олдини олиш юқори сезгирликга ва селективликга эга 
булган индикаторлари ѐрдамида амалга оширилади. СамДУда ўтказилган 
тадқиқотлар натижасида юқори сезгирликга эга бўлган нефть махсулотлари 
ва табиий газни водород, углерод оксиди сингари ѐнувчи бирикмалар 
иштирокида селектив аниқлашга имкон берувчи термокаталитик принципга 
асосланган. МС-1М табиий газ индикатори яратилди. 
Индикатор 2-та термокаталитик сенсорга эга бўлиб, газ тармоқлари 
(юқори ва паст босимли газни узатувчи трубопроводлар), газ асбоблари (газ 
гарелкалари, газ плиткалари), газ кранлари, газ тақсимлаш шахобчалари
(ГРП, ГРУ, ШПлар) автомобилларга газ қўйиш шахобчалари, автохужаликлар 
ва бошқалардан табиий газни сизиб чиқадиган жойларини осон ва аниқ 
топишга имкон беради. Бундан ташқари МС-1Мни махсус узайтиргичга 
урнатилган қўшимча термокаталитик сенсор билан жихозланганлиги ундан 
қудуқлар, биноларнинг ички ва ташқи қисмига жойлашган қул етмайдиган 
ноқулай жойларда жойлашган газ узатгичлардаги тешиклар ва теркишларни 
осон аниқлашга имкон беради. 


34 
Тадқиқотлар натижасида индикаторни аналитик ва метрологик 
курсатгичлари атлофлича урганилди. 
Асбоб 0-2% оралиғида ишловчи туртта индикатор билан жихозланган 
бўлиб, бу индикаторлар метаннинг 0,01; 0,1; 1,0 ва 2,0%ли 
концентрацияларига тегишли ѐруғлик ва овозли сигналларни беради 
МС-1Мга Узбекистон Республикаси Стандартлар қумитаси томонидан 
тулиқ синовлардан утказилиб тегишли сертификат берилган ва уни халқ 
хужалигига жорий этишга тавсия этилган. Хозирги кунда ушбу индикатор 
Уз-Трансгаз қошида ташкил этилган ―Мароқанд МSM‖ фирмасида ишлаб 
чиқарилмоқда ва Республикамизинг барча вилоятларида ишлаб чиқаришга 
тадбиқ қилинган. 
Табиий газни хаводаги аралашмаси осон портловчи бирикма булгани 
учун ѐпиқ хоналарда (ертулалар, ишлаб чикариш хоналари) газ узатгичлардан 
сизиб чиқадиган кам миқдодаги газ хам осон портловчи аралашма хосил 
қилади ва бахтсиз ходисаларга сабаб бўлади. 
Самарқанд давлат университети ―Мароқанд МSM‖ фирмаси билан 
хамкорликда ўтказилган тадқиқотлар натижасида ѐпиқ хоналарда табиий 
газни туплаганини билдирувчи сигнализатор яратилди. Сигнализаторлар 
табиий газни хаводаги хажмий улушини аниқлайди ва унинг маълум 
қийматларида овозли сигнал беради. Сигнализатор махсус мослама билан 
жихозланган булиб табиий ганзни хаводаги тегишли концентрация 
қийматларида хонани шамоллатиши (хаво сургич шкафни ишлатишса) ѐки 
газ кранларини ѐпиши мумкин. 
Ўтказилган текшириш натижалари ушбу сигнализаторни динамик 
курсатгичлари ва сезгирлиги жихатидан уз аналогларидан анча устун 
эканлигини курсатди. 
Халқ хужалигини қатор сохаларида (газни қайта ишлаш саноати, 
технологик газлр, печлардаги газ-хаво аралашмалари ва атмосферага 
ташланадиган чиқинди газлар) хаводаги газни борлигини аниқлашдан 
ташқари уни аниқ концентрациясини билиш хам талаб қилинади. Бу вазифа 
концентрацияни курсатувчи автоматик анализаторлардан фойдаланиб амалга 
оширилиши мумкин утказилган тадқиқотлар натижасида метанни автоматик 
аниқловчи термокаталитик анализатор яратилган бўлиб, ушбу анализатор 
метанни хаводаги 0 дан 4%гача бўлган аралашмасини селектив аниқлашга 
имкон беради. Яратилган анализаторнинг аналитик ва метрологик 
курсатгичлари атрофлича урганилди. 
Шундай қилиб утказилган тадқиқотлар натижасида табиий газнинг 
хаводаги аралашмасини селектив назорат қилувчи индикатор, сигнализатор 
ва автоматик анализаторлар яратилди. Яратилган асбоблар шу типдаги 
асбобларга қўйиладиган давлат стандарти талабларига тулиқ жавоб беради. 
Яратилган индикатор ва сигнализаторлар куп микдорда ишлаб 
чиқарилиб халқ хужалигини катор сохаларига жорий этилди. Яратилган 
автоматик анализатор хозирги кунда саноат миқѐсидаги текширишлар 
босқичида.

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish